А230103-Мақроиқтисодиёт Ф. и о


-расм. Хитойда ишсизлик даражаси2


Download 1.19 Mb.
bet11/26
Sana06.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1435756
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26
Bog'liq
мехнат бозори диплом2023

1.2.3-расм. Хитойда ишсизлик даражаси2


Мамлакатда иқтисодиётни либераллаштириш, шу жумладан, меҳнат бозорини тартибга солишга йўналтирилган ислоҳотлар жараёнида, биринчидан, деҳқонларга касбни эркин танлаш ва мустақил равишда хўжалик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилди. Бу қишлоқ жойларида истиқомат қиладиган 125 млн. Хитой аҳолисини ана шу жойларда барпо этилган корхоналарда иш билан таъминлаш имконини берди. Иккинчидан, қишлоқлардаги меҳнатга лаёқатли аҳолига шаҳарларда бизнес билан шуғулланиш учун имконият яратилди. Натижада қишлоқ жойларидаги тахминан 60-80 млн. киши шаҳарларга кўчиб ўтди ва ўз бизнесини ташкил қилди1.
Қишлоқ жойларидаги ортиқча меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш бўйича кўрилган чораларга қарамасдан, мамлакат меҳнат бозорида талаб ва таклиф мутаносиблиги тўла таъминламаган. Қишлоқдаги меҳнат ресурсларининг даромадларини ошириш имконияти шаҳарга миграциясини рағбатлантириши иқтисодий адабиётда рецессив иш билан бандлик (яъни ишлаб чиқариш ҳажмининг иш билан тўлиқ бандлик ҳолатидаги ишлаб чиқариш ҳажмидан орқада қолиши), деб аталадиган ҳолатни келтириб чиқара бошлади.
Хитойда қанча «нунминьгун», яъни “деҳқон-ишчи” борлиги тўғрисида аниқ статистика маълумотлари мавжуд эмас. Чунки, биринчидан, улар кўп ҳолларда мавсумий меҳнат ресурслари ҳисобланади, иккинчидан, мамлакатда прописка тизими амал қилиши сабабли қишлоқдан келганлар бу ерда қонуний яшовчилар ҳисобланмайди. Деҳқон-ишчилар, асосан, қурилиш, кўмир қазиб олиш саноати, транспорт, тўқимачилик, кийим-кечак, пойафзал, ўйинчоқлар ишлаб чиқариш соҳаларида меҳнат қиладилар.
Хитой иқтисодиётини модернизациялаш тобора жадаллашаётганлиги деҳқон-ишчиларнинг шаҳарларда иш топишларини мураккаблаштириб юборди. Чунки уларнинг аксарият қисми замонавий ишлаб чиқаришларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун етарли билим ва малакага эга эмаслар.
Хитойнинг меҳнат бозори икки: давлат ва нодавлат секторига бўлинганлигини ҳам кўрсатиш керак. Меҳнат бозорининг бу икки шакли умумий белгиларга эга бўлса ҳам, улар ўртасида жиддий тафовутлар сақланиб қолмоқда. Хусусан, давлат ва нодавлат секторларининг ходимларни танлаш, улар меҳнатига ҳақ тўлаш, ижтимоий ҳимоялашнинг ягона тизимлари мавжуд эмас. Давлат ва нодавалат меҳнат бозорларида ҳам меҳнат ресурсларига талаб ва унинг таклифи ўртасида жиддий фарқлар мавжуд.
Масалан, давлат муассасаларидан ишдан бўшатилган ходимлар хусусий секторда иш топишларини енгиллаштириш мақсадида маъмурлар қишлоқ аҳолисининг шаҳарга миграциясини камайтириш чораларини кўрди. Бироқ собиқ давлат хизматчилари хусусий секторда иш ҳақи паст, меҳнат шароитлари оғир, ҳатто зарарли, ижтимоий ҳимоя кафолатланмаган иш жойларини эгаллаш ўрнига давлатдан ишсизлик нафақаси олишни афзал кўрдилар. Ҳатто хусусий меҳнат бозорида меҳнат ресурсларининг таклифи талабга жавоб бермай ҳам қўйди.
Шунинг учун Хитойда иш билан бандлик даражасини ошириш мақсадида меҳнат бозоридаги ислоҳотлар янада чуқурлаштирилмоқда. Улар қуйидагиларга йўналтирилган:

  • бозор иқтисодиёти, шу жумладан, меҳнат бозори тизимини янада такомиллаштириш;

  • иқтисодиёт юқори суръатларда ўсишини сақлаб туриш;

  • ишлаб чиқаришнинг тармоқ тузилмасини тартибга солиш;

  • меҳнат сиғими юқори бўлган соҳаларни устувор ривожлан­тириш;

  • кичик ва ўрта бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

  • иш берувчиларни янги иш жойлари яратишга рағбатлантириш;

  • ишсизларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва бошқалар.

Узоқ вақт давомида Хитойда иқтисодий ўсиш меҳнат ресурслари сонининг ва инвестициялар ҳажмининг ортиши ҳисобига таъминлаб келинди, меҳнат унумдорлиги эса ривожланган давлатлардагига нисбатан сезиларли даражада паст эди. Бу мамлакат меҳнат ресурсларининг инсон капиталини оширишга рағбатлантиришга етарлича эътибор берилмаганлиги билан изоҳланарди.
Маълумки, иқтисодиётлар ривожланиш даражаси бўйича уч секторга (биринчи сектор – аграр-саноат ва табиий ресурсларни қазиб олиш, иккинчи сектор – саноат ишлаб чиқариши, учинчи сектор – хизматлар соҳаси) фарқланади. Хитой иқтисодиёти бугунги кунда бевосита иккинчи сектордан учинчисига ўтиш давридадир. Бугунги кунда хизмат кўрсатиш соҳаси улушига ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ярмидан кўпи тўғри келади.
Мамлакат иқтисодиётининг ушбу секторидаги иш жойлари учун қишлоқ деҳқонлари эмас, энг аввало, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича юқори малакали мутахассислар талаб этилади. Хитойда иш билан бандларнинг сони 700 млн.кишидан ортиқ бўлгани ҳолда уларнинг атиги 19% и юқори малакали ходимлардир. Ана шу хусусият меҳнат бозорида ҳам ўз ифодасини топиб, юқори инсон капиталига талаб таклифдан юқори бўлгани ҳолда биринчи сектор учун меҳнат ресурслари ўртасида рақобатни кескинлаштирмоқда1.



Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling