Ромитан туман тиббиёт бирлашмасининг 2023-йил 9 ойликда амалга оширилган ишлари
тўғрисида маълумот
2023 йил 9 ойлик
Туман аҳолиси 2023 йил 1 январъ ҳолатига кўра, 148 894 нафар шундан:
- аёллар 73206 нафар,
- эркаклар 75688 нафарни ташкил этади.
Бугунги кунда туман аҳолисига 40 та даволаш профилактика ва ёрдамчи муассасалар фаолият юритаётган бўлиб, улар 337 шифо ўрин (койка) ҳамда 1525 қатновга мўлжалланган, мазкур муассасаларда 1743 нафар тиббиёт ходимлари фаолият юритмоқда. Шундан:
Врачлар 228 та
Ўрта тиббий ходимлар 1158 та
Кичик тиббий ходимлар 357 та
Тиббиёт тизимини асосий характерлаб берадиган Демографик кўрсаткичлар ҳисобланади, шундан;
Туғилиш кўрсаткичи:
- 2022 йилнинг 9 ойида 1885 та туғилиш қайд қилиниб, интенсив кўрсатгичда 12,8 промиллини ташкил этган бўлса;
- 2023 йилнинг 9 ойида 1957 та туғилиш қайд қилиниб, мингта аҳолига нисбатан 13,1 промиллини ташкил этди.
Гўдаклар ўлими;
- 2022 йилда 9 ойи давомида 13 та гўдаклар ўлими қайд қилинган бўлиб, 1000 та тирик тугилган болага нисбатан 6,1 промиллини ташкил қилган бўлса,
-2023 йилда 9 ойи давомида 12 та гўдаклар ўлими қайд қилинган бўлиб, 1000 та тирик тугилган болага нисбатан 5,8 промиллини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 тага камайган. (Вилоят кўрсаткичи-8,3 промилли)
Умумий ўлим;
- 2022 йил 9 ойида 410 та ўлим ҳолати қайд қилинган бўлса, (мингта аҳолига нисбатан 2.8 промилли)
- 2023 йил 9 ойида 362 та ўлим ҳолати қайд қилиниб, (мингта аҳолига нисбатан 2.4 промилли) ни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 48 тага камайган.
Оналар ўлими 2021-2022 йиллар ва 2023 йилнинг 9 ойи давомида қайд қилинмади.
Do'stlaringiz bilan baham: |