Нафар, эркаклар 75688 нафарни ташкил этади. Бугунги кунда туман аҳолисига 40 та


Жумладан: Яна бир муҳим йўналиш -


Download 34.68 Kb.
bet3/5
Sana31.10.2023
Hajmi34.68 Kb.
#1736003
1   2   3   4   5
Bog'liq
ТТБ Хисобот малумотнома 25.10.2023 йил

Жумладан:
Яна бир муҳим йўналиш - репродуктив саломатлик, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда туман аҳолисининг 36861 нафари ёки
24.7 фоизини туғиш ёшдаги аёллар ташкил этиб, 2023-йилнинг 9 ойи ҳолатида 1744 нафари ҳомиладор аёллардир.
2023-йил ҳозирги кунга қадар тумандаги барча хомиладорларга Темир препаратлари ва витаминлар берилди ( Гемотардиферон, Аферол ва Фолий кислотаси).
Тумандаги 32655 нафар 3-15 ёшли болалар, хомиладор ва эмизувчи аёллар йод препаратлари билан таъминланди.
- Тумандаги 6-23 ойлик 1115 болаларга 6690 ўрам мултивитаминли микронутриент кукунлари берилди.
- Касалликларни эрта аниқлаш юзасидан тиббиётнинг бирламчи бўғинида тиббий кўриклар мунтазам давом эттирилди ҳамда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат турларини кўпайтириш ва сифатини ошириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан:
30207 нафар 40 ёшдан ошган ахолини кардиологик ва эндокринологик скринингдан утказилди,
Онкологик касалликларни эрта аниқлаш мақсадида 2140 нафар аёллар маммография текширувидан ўтказилиб 8 нафар аёлларда сут бези хавфли ўсмаси эрта аниқланиб соғломлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
1349 нафар аёллар колпоскопия текширувидан ўтказилган бўлиб, 4 нафар аёлларда бачадон бўйни хавфли ўсмаси эрта босқичларда аниқланиб, соғломлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
15897 нафар 2-10 ёш болаларни гелминтозларга текширилди ва 1110 нафарида ичак гелминтозлари аниқланиб уларнинг соғломлаштириш чоралари кўрилди( Албендазол таблеткаси билан таъминланди).
- Бухоро вилоят ҳокимининг 2022 йил 10 майдаги 97-2-0-F/22-сонли фармойиши асосида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 42-оилавий поликлиника биноси мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
- Тошмачит ОШП биноси Ташаббусли бюджет маблаглари хисобига 400 млнга қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
-Пойжуй ОШП биноси мукаммал таъмирланди.
-Кизилравот ОШП биноси янгидан куриб фойдаланишга топширилди.
-Туманнинг 10 чекка махалласида 11 та “ Махалла тиббиёт пункти” ташкил этилди.
-Марказий касалхонанинг 12500 м2 ер майдони 1 млрд 227млн сўмга ободонлаштирилди.
-Марказий касалхонага 300 метрдан 350 млн сўмга ичимлик суви қувурлари ўтказилди. 5 та 5 тонналик ва 1 та 1 тонналик сув қудуқлари ўрнатилди.
- Кўп тармоқли марказий поликлиникада электрон поликлиника тизимини жорий этиш учун 1 млрд пул ажратилиб, 500 млн сўмга компютер жамланмалари олиш режалаштирилди.

Бундан ташкари тиббиёт бирлашмасига карашли 8 та муассасаларда куёш панеллари ва куёш коллекторлари урнатилди.


Ахолига курсатиладиган тез тиббий ёрдам хизматини янада яхшилаш максадида тез тиббий ёрдам автопаркига барча кулайликларга эга 3 та янги тез ёрдам автомашинаси олиб келинди ва барча машиналар GPC алока тизимига уланди. Хар бир тез тиббий ёрдам бригадалари планшет билан таъминланиб, «Med data» тизимига уланди..


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-июлдаги “Ахолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5198 сонли қарори ижроси бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилиб, ҳозирги кунгача шошилинч тиббий ёрдам бўлими қошида Туманлараро Қўшма шикастланишлар ва юрак қон-томир касалликлари туманлараро маркази ташкил қилинди.
Марказ очилгунга кадар марказий касалхонада факатгина абдоминал хирургия ва травматология сохасида юкори технологик операциялар амалга оширилган булса, хозирги кунда бу йуналишларга Эндохирургия, нейрохирургия ва геникология сохалари кушилиб, юқори технологик жаррохлик амалиётлари сони 100 тадан оширилди.
Биргина Япония элчихонаси гранти асосида ютиб олинган ЭОП аппарати ёрдамида травматология ва нейрохирургия сохасида 20 дан ортиқ юқори технологик жаррохлик амалиётлари ўтказилди.
Марказ 2022-йилда 9 млрд сўмга замонавий тиббий асбоб-ускуналар, ЭОП, МСКТ (мультиспирал компьютер томография), юқори сифатли рақамли рентген аппарати, Видеоэзофагогастродуоденоскоп – Видеобронхоскоп, ЭКГ , замонавий УТТ аппаратлари билан таъминланган булса, 2023-йилда марказ электрохирургик коагулятор, 2 та катта хирургик туплам, каталка, тиббий консол, наркоз аппарати, шприцли дозатор ва 40 турдаги лаборатор реагентлар билан таъминланди.
Бундан ташқари марказ Невропатолог, Травматолог, Уролог, Нейрохирург, Ангиохирург, болалар жаррохи, МСКТ врачи ва Акушер-гениколог мутахасислари билан таъминланди.

Download 34.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling