Аҳадқули Холмуҳаммад ўғли савдогарлар устози тошкент 2018


“У ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб пул сўради, мен ўз


Download 0.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/50
Sana16.11.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1777627
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   50
Bog'liq
SAVDOGARLAR USTOZI

“У ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб пул сўради, мен ўз 
эҳтиёжимдан келиб чиқиб пул беряпман”, деди. 
Орадан уч кун ўтиб биз янги ҳисобчи билан Ироққа 
қараб йўлга чиқдик. Лекин мен учун ҳамон Абдуллоҳ 
уни қандай топгани жумбоқ эди. Охири ундан бу ҳақда 
сўрадим. 
-Мен уни икки йилдан бери кузатаман. Аслида 
уни ўша дўкончига мен ишга жойлагандим. Унинг 
ҳаракатлари маъқул келгани учун.
Бир куни бир дўконга кирдим. У ерда бир неча киши 
овора бўлиб ўтирган экан. Сабабини сўрасам, ҳисоб-
китоблар аралашиб кетаётганини айтишди. Дўкончи 
билан танишлигим учун ишни кузатиб турдим. Бир пайт 
шу йигитча келди. У дўкон эгасини сўради. Айтишича, у 
турли тижоратчиларга ёлланиб, ҳисоб-китобларини қилиб 
бераркан. Ушбу дўкончига ҳам ҳисобчи кераклигини 
айтибди бир таниши. Дўкончи дўстим уни ичкарига 
чақирди. Йигитча пухта экани сезилиб турарди. 
-Ассалому алайкум, - деди у одоб билан. Алик 
олингач гапида давом этди. – Сизга ҳисобчи керак 


35
экан. Бир танишим тавсия қилганди. Ишингиз билан 
таништирсангиз.
-Албатта, қани омборга ўтайлик, - деди тожир 
дўстим. Улар омборхонада то пешингча ишлар билан 
танишди. Ниҳоят пешинни ўқиб бўлганимиздан кейин 
уни ишга қабул қилишини билдирди. 
-Бу йигит менга ишларимни бир ҳафтада тартибга 
келтириб беришга вада берди, - деди дўстим. Мен қизиқиб 
қолдим. Чунки унинг тижорати меникидек катта эди. 
Шунчалик катта тижорат ишини бир ҳафтада тартибга 
туширадиган одам менга жуда керак эди.
Шу-шу бир ҳафта унинг ишини кузатдим. Муддат 
яқинлашганда у 7 дона дафтар билан дўстимнинг олдида 
турарди. У ҳар бир ишни ўта аниқлик билан алоҳида 
қилиб ёзиб чиққандики, дўстим қойил қолганидан икки 
баравар тўлашини айтиб юборди. Асли шу йигитни 
тавсия қилган мен эдим. Менлигимни айтмаслигини 
тайинлагандим. Хуллас унинг моҳирлигига ишондим. 
Аммо яна синаш керак эди. Уни икки йил обдон ўргандим. 
У шу икки йил ичида дўстимнинг тижоратдаги фойдасини 
йигирма баробар ошириб берди. Унинг ҳалоллигига 
қойил қолганман. Мени энг лол қолдирган жойини сенга 
айтаман. Айнан шу сабабли уни ишга оляпман.
Хуллас бир ҳафта бурун бу ерга келганимизда, ўша 
тижоратчи дўстим келганди. У билан узоқ суҳбатлашдик. 
Содиқ ҳақида антиқа бир воқеа айтиб берди. У Содиққа 
маош берибди. У эса бир қисмини унга қайтарибди. 
Ажабланиб турганини кўрган дўстимга: 


36
-Ажабланманг, - дея гапида давом этибди. – 
Мен маошни тўлиқ ололмайман, чунки бу ой бошқа 
тожирларнинг ҳам ишини сизнинг корхонангизда ўтириб 
бажардим. Тўғри сизнинг ишингиз ҳам ҳар доимгидек 
битди, аммо уларнинг ишларини сизнинг ишхонангизда 
ва иш вақтига ажратилган соатларда бажардим. Илтимос 
мендан рози бўлинг. 
Дўстим роса хайрон бўлиб қолибди. Нима 
қиларини билмасдан менга айтди. Аммо Содиқни қаттиқ 
ҳурмат қила бошлабди. Агар иложи бўлса, у билан бир 
умр ишламоқчилигини айтди. Мен унга ҳақиқатни 
айтдим. У бироз ўйланиб қолди, аммо рози бўлди. Сен 
нега ҳисобчини унинг олдига жўнатганимини биласанми? 
-Йўқ, - дедим қисқа қилиб.
Чунки дўстимнинг талабчанлиги ортида унча – 
бунча одам ишлолмасди. Агар шу йигит ишлаб кетолса, 
мен билан бемалол катта – катта ишларни қила олишига 
ишондим. Дўстим ишчиларини мавсум пайти тонг 
отгандан кун ботгунча ишлатади. Аммо ҳаққини ортиғи 
билан беради. Бу атрофда унингдек кўп ҳақ тўлайдиган 
одам йўқ. Аммо унингдек кўп ишлатадиган одам ҳам 
йўқ. Унинг босимига чидаган ҳар қандай ишчи, дунёнинг 
исталган бурчагида ўзига иш топиб кета олади. Агар унга 
рақобат қилиб ишлашни эплсанг, дунёнинг ҳар қандай 
бурчагидаги улкан тожирлар билан осонгина рақобатлаша 
оласан. Сенга бир воқеани айтиб берай. 
Икки йил олдин у бошқа мамлакатдан яхши сопол 
идишлар олиб келарди. Бир куни ўзи ишлаб чиқара 


37
бошлади. Кейин шу атрофдаги бозорларда сопол буюмлар 
нархи тушиб кетди. Қолган савдогарлар энди ундан ола 
бошлади. Нега бундай қилганини сўрадим. Жавоби жуда 
ажойиб бўлди.
-Мен сопол буюм оладиган савдогардан бир сафар 
фақат мен учун катта миқдорда сопол буюмлар ясаб 
бера оладими, йўқми сўрадим. У мижозлари кўплигини, 
ҳатто улгурмай қолаётганини айтди. Ўн кунга боргандим 
Шомга. Аммо шу билан уч ой қолиб кетдим. Обдон 
сополга ишлов бериш сирларини ўргандим. Унинг 
сирларини ўрганиш учун ҳатто сармоямдан ҳам пул 
тикдим. Ниҳоят ўрганиб олгач, Марвга қайтиб келиб 
ясай бошладим. Мана кўриб турибсан одамлар хурсанд. 
Чунки улар ярим баҳосида сотиб оляпти маҳсулотларни. 
Мана Абдусалом шунинг учун ҳам Содиқни 
унинг олидга жўнатгандим. Биринчидан у савдо сирини 
ўрганади, иккинчидан обдон пишади. Ўйлаганимдек 
бўлди. Қани шомни ўқиб олайликчи. Намоздан сўнг 
Абдуллоҳ бизга ҳадис ривоят қилди. Фиқҳдан масалалар 
айтди. Ҳуфтонни ўқиб бўлганимиздан сўнг чодирга дам 
олиш учун кирдик. Менинг уйқум қочди. Бир вақтлар 
Абдуллоҳнинг газлама ва мўйна ишлаб чиқарувчиларни 
қандай топгани ёдимга тушди...


38

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling