Аҳадқули Холмуҳаммад ўғли савдогарлар устози тошкент 2018


Download 0.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/50
Sana16.11.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1777627
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   50
Bog'liq
SAVDOGARLAR USTOZI

ҲОВЛИ ЭМАС, ҚЎШНИ 
ОЛЯПСИЗЛАР
Абдуллоҳ қўшничилик ҳаққини ҳам жуда яхши 
биларди. Унинг насроний, яхудий қўшнилари ҳам бор эди. 
Уларни ҳайит байрамларида таом, совға – салом билан 
хурсанд қиларди. Улар уни яхши кўрар, ҳол-аҳвол сўраб 
турарди. Бир куни яхудий қўшниси ҳовлисини сотмоқчи 
бўлиб эълон берди. Сувли жой, боғи ҳам бор. Табиийки 
харидорлар кўп бўлди. Бир куни савдога гувоҳлик учун 
мен билан Содиқни чақирди. Бордик. Харидорга нархни 
айтди.
-Икки минг динор, - ҳайратини яширолмай қолди 
харидор. – Ахир ҳовли минг динор туради нари борса. 
Намунча нархи осмон?
-Тўғри, -деди у кулиб. – Аммо сизлар ҳовли эмас 
қўшни оляпсизлар. Мен Абдуллоҳ ибн Муборак билан 
қзўниман. Шундай қўшни шарафига нархни яна минг 
динор кўтардим. Истасанг сотиб ол, истамасанг ўзинг 
биласан.
Харидор узоқ ўйланмади. Айтилган нархни беришга 
рози бўлди. Ҳозирча ярмини қолганини уч кундан сўнг 
беришини айтди. 
Яҳудий рози бўлди. Биз унинг сотувчилик 
қобилятига қойил қолдик. Кимнинг ҳаёлига кепти 


104
дейсиз шундай усул билан бойлик орттириш. Тағинам у 
савдогар эмас, агар тижоратчи бўлсайди, Абдуллоҳнинг 
қўшничилигини айтиб ҳар қандай молини икки баравар 
қимматига сотармиди. Хуллас ўша куни биз муҳим 
тажриба ўргандик. Аммо одамларни қийнаб, бундай 
тажрибаларни оммалаштириш ҳақида ўйлаб ҳам 
кўрмадик. Афсуски ушбу воқеани эшитган одамлар 
ҳовлисини, уловини, боғини пуллашда ўша одамнинг 
усулини қўллай бошлади. Энди олимлар, моҳир 
таржимонлар, катта тожирлар, энг зўр ҳунармандлар, 
одам гавжум жойлар, уйлар, боғлар, уловлар нархи 
кўтарилиб кетди. 
Бу аҳвол бизнинг ишларни қайта кўриб 
чиқиш, нархларни яхшилаб назорат қилиш, қимматчи 
чайқовчиларга мол сотмаслик каби чораларни 
қўллашимизга сабаб бўлди. 


105

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling