93
беради. Доим унга йўлиққанимзда
биздан олдин салом
беради. Ўзидан каттанинг йўлини кесиш у ёқда турсин,
йўлда ҳатто ундан олдинга ўтиб кетмайди. Ота – онасини
қаттиқ ҳурматлайди. Айтган
хизматларини бажони дил
қилган. Савдо ишида ҳам жуда чиройли муомала қилади.
Харидорлар ундан газлама эмас унинг муомаласини
сотиб олади. Тадбиркорлар билан музокарани ҳам жуда
ажойиб тарзда ўтказади. Бировнинг гапини бўлмайди.
Мен уни мақтамаяпман. Умуман мақташ ниятим ҳам йўқ.
Фақат Аллоҳ берган илми ва ўзининг шижоати орқали
эришган ютуқлари ҳақида айтяпман.
Одоби йўқнинг ҳеч нарсаси йўқлиги ҳақида
устозлар таълим берган. Аммо унинг моҳиятини
бугунгичалик ангаламагандим. Илм олишдан эринмаган
одам, аввало одобни ўрганишни биринчи бошлаши керак.
Шунда мурод тезроқ ҳосил бўлади.