Аҳадқули Холмуҳаммад ўғли савдогарлар устози тошкент 2018
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
SAVDOGARLAR USTOZI
ОДДИЙ ТАНИШЛИКДАН ҚИЁМАТ
ДЎСТЛИККАЧА Мен Абдуллоҳ билан ҳадис ўрганаётганда танишганман. Ҳеч эсимдан чиқмайди, у кўпчилик олдида мени ҳимоя қилганди. Хатим чиройли бўлгани учун, негадир китоб кўчиргим келаверар, баъзан дарс тайёрлашга вақтим етмай қоларди. Бир куни ҳадисдан дарс қилмаганим учун устозим қаттиқ жазолади. Бошқа болалар мен билан гаплашмай қўйди. У пайтларда дарс қилмайдиган бола билан бошқалар гаплашмасди. У билан гаплашган бола зехни пасайиб кетишидан қўрқарди. Аммо, Абдуллоҳ ундай қилмади. У мен билан гаплашди. Ёш бўлсакда ( 6 ёш эдик) ўзимизча ўртоқлашдик. Мени хайрон қолдирадигани, унинг қорилиги, юзлаб ҳадисларни ёд билиши эмас, ғайрати, шижоати ва ўта кучли хотираси эди. Бирор нарсани бир эшитишда, китобларни бир ўқишда ёд оларди. Оддий мисол. Бир куни масжид олдидан ўтиб кетаётганимизда имом узун дуо қилиб, саловат айтди, бир неча оят Қуръондан ўқиди. У менга “мен тўлиқ ёдлаб олдим”, деди. Ишонмадим. Унинг гапларини ўша атрофдагилар эшитибди. Улар ундан ёдлаганини айтиб беришини сўради. У имом қандай айтган бўлса, ўшандай қайтариб айтиб берди... Ордан бир ой ўтиб, у билан жуда қалин бўлиб кетдик. У менинг ёзишни яхши кўришимни билгач, ёзиладиган дарсларини менга берди. Мен ўз навбатида ундан устоз айтганларини ўзидек қайта эшитаман. Шундай қилиб у билан дўстлашиб кетдик. У таъсирланиб кўп ривоятлар, ҳадислар айтиб беради, мен эринмасдан ёзиб олардим. Ана шундан унинг энг яқин дўсти ва китобдорига айлана 13 бошладим. Тез орада тенгдошларимиздан илмда ўзиб кета бошладик. Бир куни устоз бизни бошқа устозга жўнатди. Шундан илм излаб йўлга тушдик. Аввалига Марв (Хоразм) ни айланиб тахсил олдик. Унинг ғайрати ва шижоати борган сари ортиб борди. Дарсдан бўш вақтларимиз жанг санъати, сувда сузиш билан шуғулланардик. У жанг қилишда ҳам тезда кўпчиликдан ўзиб кетди. Қиличлашиш, от устида камондан нишонни беҳато уриш, сувда сузишда унга тенг келадигани кам эди. Улғайгани сари ҳар томонлама етилиб бораверди. У Қуръон тафсири, ҳадис шархи, турли масалалар баёнида Марвдагилардан олдинга ўтиб кетди. Бир куни менга “Абдусалом устозларим менга илм олиш учун Ироққа боришим кераклигини айтди. Сен билан бирга кетишни истайман. Чунки сендек яқин дўст ва китобдорни қаердан ҳам топардим”, деди. Табиийки мен бирдан жавоб беролмадим. Ота – онамдан сўрашим керак эди. Уйга келиб улардан рухсат сўрадим. Отам ҳеч иккиланмай Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling