Аҳадқули Холмуҳаммад ўғли савдогарлар устози тошкент 2018
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
SAVDOGARLAR USTOZI
АБДУЛЛОҲНИНГ БОЛАЛИГИ
Абдуллоҳ бошқалардек ўйинқароқ эмасди дейдиганлар адашади. У жуда ўйинқароқ эди, аммо болалигидан ўша ўйинқароқлигини ақл эгаллаганди. Бир куни ўртоқлари ўйнаб келиб, “Кетдик ташқарига от ўйин ўйнаймиз”, деди. Абдуллоҳ уларга ҳатто ақлини таниган инсонлар, улардан ўтиб олимлар ҳам ҳайрон қоладиган гап айтди. “Аллоҳ мени ўйин кулгу учун яратмаган”... У ота-онасига ҳақиқий ёрдамчи. Ишлардан ортиб, жанг санъати билан шуғулланади. От миниш ва камондан отишни ўрганади. Жуда қизиқувчанлигидан кўп хато қилади. Отаси унга қаттиқ таъқиқ қўймайди, чунки ортиқча танбеҳ ва таъқиқ болани бетарбия қилиб қўяди. Отасининг тарбиядаги ажойиб услубини у сўнги нафасигача гапириб юрди. У Қуръон ёдлашдаги отасининг услубини кўп эслайди. От мининш, камондан ўқ узиш, қиличбозлик, жанг санъатига қаттиқ қизиққани учун отаси айни шунга мос услуб топган. Агар бир бет ёдласа, жанг санъатига, икки бет ёдласа от миниш, уч бет учун ўқ отиш, тўрт бет учун қиличбозлик, беш бет мусобақага рухсат, олти бет учун сувда сузиш мукофоти. Абдуллоҳ жон дили билан ёдлашга берилган. Отасини қойил қилиш учун баъзан ўн, ўн беш бетлаб ёд олган. Шу тариқа қисқа муддатда 11 Аллоҳнинг Каломини қалбига жойлаган. Отаси ҳеч замон мукофотни бермай қолмаган. У ҳали еттига тўлмасдан отаси савдо сирларини ўргата бошлаган. Узум, майиз сотиш, катта савдогарлардан улгуржи сотиб олиб, доналаб сотиш, уйга бозор қилиш каби илмларни у анча эрта олган. Отасининг ишларини диққат билан кузатган. Илмий йиғин, савдо мажлисларида бўлганида араб тилини билиш жуда муҳим эканини отаси унга тушунтирган. У араб тилини жуда тез ўзлаштиргани учун отаси унга от совға қилган. Кейин мадрасага дарсга қатнай бошлаган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling