134
15.
Абадий талаба бўлинг
Одамлар мендан қачонгача ўқишим
мумкинлигини
сўрайди. Менда ҳар доим жавоб битта – абадий ўқийман.
Толиби илмга ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор
атйтаркан. Сувдаги жонзотларки илм оладиган одамнинг
гуноҳи кечирилишини Аллоҳимдан сўраб турса, мен
нима учун ўқишни, ўрганишни тўхтатишим керак!? Ахир
Ҳабибимиз Муҳаммад алайҳиссалом
“Илм чинда бўлса
ҳам олинглар”, деган маънодаги ўгитларини
айтиб
турган бўлсалар.
Инсон зоти ўқигани, ўргангани сари юксала боради.
Мия ҳам худди мушакка ўхшайди. Мушаклар машқ
қилинганида, юк кўтарганида бақувватлашганидек,
миямиз ҳам ўқиганида, ўрганганида, ёдлаганида кучаяди.
Мен ҳар бир инсонга ўқишдан ҳеч қачон тўхтамасликни
тавсия қиламан. Бу менинг тажрибаларим йиғиндиси
эмас, бу Аллоҳнинг ҳукми ва Пайғамбаримиз Муҳаммад
алайҳиссаломнинг ўгитларидир...
Негадир кундаликнинг қолган қисмлари йўқ эди.
Балки энди ёза бошлагандир. Чунки савдо ҳақидаги бошқа
ҳамма китобларини мен оққа кўчирганман. Бу китобини
яқинда бошлаган эканда. Аллоҳ дўстимни ўз раҳматига
олсин. Қиёматгача келадиган умматга яхшиликлар қилиб
кетди...
Do'stlaringiz bilan baham: