ЎЛАНЛАР ВА НАСИҲАТЛАР
Қозоқ классик адабиётининг асосчиларидан бири, буюк шоир ва маърифатпарвар Абай (Иброҳим) Қўнонбоев (1845—1904) Қозоғистоннинг Семипалатинск уездига қарашлн Чингизтов районида чорвадор оиласида туғилди. Ёшлик чоғларида мадрасада ўқиди. Кейинчалик рус мактабига қатнаб, рус тили ва адабиётини ўрганди. Абай, бир томондан, Шарқ адабиётининг буюк вакиллари Фирдавсий, Навоий, Низомий ижоди билан, иккинчи томондан, А. С. Пушкин, Л. Н. Толстой, М. Е. Салтиков-Шчедрин асарлари билан қизиқиб, ўз билимини оширди.
Абай ижоди ёшлик чоғларидан шеър ёзиш ва ўлан айтишдан бошланди. Унинг жуда кўп ўланлари халқ орасида машҳур. Ўз даврининг илғор ғояли зиёлиси бўлган Абай маърифатпарварлик ҳаракатига бошчилик қилди. У халқни саводхон қилиш ва руслардан ўрнак олишга даъват этди.
Абай биринчи қозоқ композиторидир. У ўз шеърларига халқ куйлари асосида куй басталаган. Абай А. С.Пушкиннинг «Евгений Онегин» асаридан парчаларни қозоқ тилига таржима қилди.
Ўзбек тилида Абайнинг «Ўланлар» (1945) ва «Абай Қўнонбоев» деган ном остида айрим асарлари таржима қилиб босилган.
ЎЛАН
Ўлан — сўзнинг пошшоси, сўз сараси,
Қийиндан қийилтирар эр доноси,
Тилга енгил, юракка илиқ тегиб,
Теп-текис, силлиқ келсин айланаси.
Сараланмай булғанса сўз ораси,
Бу — оқиннинг билимсиз-бечораси.
Ҳам оқин, ҳам тингловчи кўпи нодон,
Сўз танимас бул юртнинг бир пораси.
Сўз боши аввал ҳадис, оят бўлур,
Шираси ҳам маъноси ғоят бўлур.
Пайғамбар ҳ-ам сўзини ўлан қилган;
Ўлан айтай, шоядки кўнглим тўлур.
НАСИҲАТЛАР ЎТТИЗИНЧИ СЎЗ
Бизда бир мақтанчоқлик деган ярамас нарса бор. Асли шу нарсанинг нима кераги бор ўзи? Зотан, бу — ор-номуссизлик, нодонлик, ўйсиз-хаёлсизлик ҳамда на ботирлик ва на одамгарчиликдан хабари йўқликнинг аломатидир! Тағин, безрайиб туриб: «Э, бор худоё! Кимдан ким ортиқ экан шунчалик! Бировнинг насибасини биров топиб берармиди ҳеч? Кимнинг боши кимнинг эгари қошида юрибди… Биров менинг қозонимни қайнатиб берибдими, ё мен бировнинг қўлига қараб қолибманми?»—деб керилади. Баъзан эса дағдаға қилиб: «Ҳаммага
бир ўлим!.. Вой онасини фалон қилай! Бундаи юргандан кўра ўлганим ортиқ! Жуда нари борса— ҳайдаб юборар, отиб юборар! Қаерга борсам ҳам бир ўлим!»—деб кекирдагини чўзадиганлар кўп-ку.
Мана, ўзларингиз кўриб юрибсизлар: ҳозир ҳеч бўйига қараб тўн бичадиган, айтган гапида қатъий турадиган қозоқ борми дунёда? Йўқ, мен ҳали ўлимга бардош бера оладиган қозоқни ҳам ёки, аксинча: мен ўлимга бардош бера олмайман, деб очиқ гапирадиган қозоқни ҳам кўрганим йўқ… Борди-ю, ақлсиз бўлса-да, шундай журъатли қозоқ топилса, у кишини ҳайратга солган бўлур эди! Афсуски, йўқ. Бунинг ўрнига шундайлар борки, зўр келганда сичқоннинг инини минг танга қилиб, қочиб кирарга тешик топ-май қолади. Хўш, бундай кишиларни нима деб атаймиз? Эй худо! Ўз жонига ортиқча ҳотамлик қиладиган, мол-дунёни писанд
қилмайдиган бечораларнинг аҳволига қаранг. «Уялмас юзга тол-мас жағ беради»,— деб шуни
Do'stlaringiz bilan baham: |