Абдухалилов Дилшодбек Корабоевич худудий электр энергетикасини равожлантириш монография Андижон 2023 Абдухалилов Д. К. Худудий электр энергетикасини равожлантириш: монография


Download 0.78 Mb.
bet4/26
Sana16.10.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1705213
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Monografiya Abduxaliliv Microsoft Word (2)

I. UMUMUY QISM

    1. O‘zbekiston respublikasi energetikasining xozirgi xolati

Тараққиёт жадал равишда ривожланиб борилиши натижасида қишлоқ хўжалиги, саноат ва ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида янгидан - янги иннавватсион технологияларни қўлланиши сабабли, электр энергиясига бўлган талаб ортиб бормоқда. 1930 - йилларда Ўзбекистонда йилига атига 1 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлса, 2023 - йилга келиб бу кўрсаткич 80 млярд кВт соатдан ортмоқда.
Ҳозирги йилларга келиб, Президентимизнинг ташаббуслари билан Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистон Республикаларининг энергетика тизимлари ягона бирлаштирилган айланма тармоқ 500 кВ қайта тикланди.
Электр энергияси ишлаб чиқарувчи электростанцияларни битта юқори Волтли хаво тармоғига бириктирилиши ва марказдан бошқарилиши электр энегетика тизими дейилади. Ишлаб чиқарилаётган электр энергияси арзон ва узатилиши қулай энергия хисобланади. Шундан келиб чиқиб, электр энергиясига боълган эхтиёж йилдан - йилга ошиб бормоқда (1-расм).



1- расм. Иссиқлик электр станцияси.
Республикамизда 85 фоиз электр энергияси иссиклик электр станциялари (ИЭС) орқали, қолган 15 фоизи гидростанция (ГЭС) ва муқобил энергияси хисобига тўғри келади.

2-расм. Гидроэнергетика тизими.

Ишлаб чиқарилаётган электр энергиясини сифатли узатишда ҳамда энерготизимда хосил бўлаётган энергия исрофи ва йўқотишларни камайтириш бўйича чора - тадбирлар тузилиб, дастурий ишлар олиб борилмоқда.


Етказиб берилаётган электр энергияси, электр қурилмаларида энергия исрофи 10-15 фоизни, ҳаво тармоқларида эса 15-17 фоизни ташкил этади.
Ишлаб чиқарилаётган электр энегиясининг ¼ қисми ёритиш тармоқ-ларига тўғри келади, шу сабабли ёритиш тизимини тўғри танлаш ва хизмат коърсатиш катта аҳамиятга эгадир. Сим ва кабел тармоқларининг кўндаланг кесим юзалари шундай танланиши керакки, юкланишли тармоқ орасидаги кучланишни пасайиши Давлат стандартларида белгилаб қўйилган қийматлардан ошиб кетмаслиги керак.
Давр талабидан келиб чиқиб халқ хўжалигини барча соҳаларига янги техника ва технологиялар келтирилмоқда, корхоналар янги махсулот ишлаб чиқаришга мослаштирилмоқда ва кўплаб кичик корхоналар барпо этилмоқда. Бу корхоналарни электр таъминоти тизими ва монтажи хам янги талабларга жавоб бериши лозим. Бозор иқтисодиёти шароитида юқори техник-иқтисодли энергетик тизимни шу жумладан янги талабларга жавоб берадиган подстанцияларни лойихалаш ва барпо этиш давр талабидир.
Ҳозирги кунда юртимизда энергия тизимлари электр тармоқлари узунлиги 254,8 минг кмга тенг. Шундан 218,4 минг километри 10 - 0.4 кВ ли кучланишга эга паст волтли тақсимлаш тармоқларидир. Улардан 62,4 фоизининг ишлатилиш муддати 30 йилдан ошиб кетган. Тақсимлаш тармоқларининг жуда эскириб кетгани эса электр энергиясининг сезиларли даражада йўқотилишига олиб келмоқда. Яъни айни пайтда иссиқлик электростанцияларидан электр энергияси тармоқларига чиқарилаётган умумий электр қувватининг 17 фоизи йўқотилаяпти. Бундай йўқотишларни олдини олиш учун биринчи навбатда, истеъмолчиларнинг электр таъминоти тизимининг ишончлилиги ва сифатини таъминлаб қўйиш лозим.




    1. Download 0.78 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling