Абдухалилов Дилшодбек Корабоевич худудий электр энергетикасини равожлантириш монография Андижон 2023 Абдухалилов Д. К. Худудий электр энергетикасини равожлантириш: монография


-BOB. 2025 YILGACHA TALAB DINAMIKASI VA TUZILISHI TAXMINI


Download 0.78 Mb.
bet3/26
Sana16.10.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1705213
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Monografiya Abduxaliliv Microsoft Word (2)

7-BOB. 2025 YILGACHA TALAB DINAMIKASI VA TUZILISHI TAXMINI

7.1. 2025 yilgacha elektr yenergiyasini iste'mol qilishning


asosiy prognoz ko'rsatkichlari………………………………………………53
7.2. Elektr taqsimlash tarmoqlarini rivojlantirish strategiyasining
maqsad va vazifalari……………………………………………………… 54

7.3. Elektr taqsimlash tarmoqlarini rivojlantirish bo'yicha


xalqaro tajriba……………………………………………………………..55



    1. Elektr taqsimlash tarmoqlarining rivojlanishidagi mumkin

bo'lgan to'siqlar, xavflar va tahdidlar………………………………………57


8-BOB. 2025 YILGACHA ELEKTR TAQSIMLASH
TARMOQLARINI MODERNIZATSIYA QILISHNING ASOSIY KO'RSATKICHLARI

8.1. Elektr taqsimlash tarmoqlarini modernizatsiya qilishning…………………. 65



HULOSA…………………………………………………………………………77


FODALAYILGAYADABIYOTLAR……………………………………………86




КИРИШ

Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш халқ хўжалигини барча соҳаларида энергетиканинг тараққий этиши билан узвий боғлиқдир. Ҳозирги даврда шаҳар ва қишлоқларимизда бунёд этилаётган катта қувватли ишлаб чиқариш корхоналари, завод ва фабрикалари, тиббиёт муоссасалари, сервис хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, олийгохлар, умумтаълим мактаблари кўп миқдорда электр энергиясини истеъмол қилади. Бу эса ўз навбатида қўшимча энергия қувватини талаб этади, энергияни уларга етказиб бериш учун юқори кучланишли электр тармоқларииниялар ва тақсимлаш қурилмаларини, транформатор подстанцияларини қуришни тақозо этади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 16.02.2023 йилдаги ПҚ-57-сон қарори 2023 - йилда қайта тикланувчи энергия манба-ларини ва энергия тежовчи теҳнологияларни жорий этишни жадал-лаштириш чора - тадбирлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ Ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш, бу борадаги ишларни комплекс ташкил этиш ҳамда инвесторлар учун қулай шароитлар ва рағбатлантириш меҳанизмларини жорий қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 09.09.2022 йилдаги ПФ - 220 - сон фармони. Энергия тежовчи теҳнологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора - тадбирлари тўғрисидаги фармони. Аҳоли ва тадбиркорлик субьектларининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш, ушбу манбалар орқали электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш ҳамда маъмурий - маиший бино ва иншоотларда энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралда Тошкент вилоятида қуввати 240 Мвт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора - тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4971-сон қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёйевнинг 2020 йил 22 декабрда «Навоий вилоятида қуввати 500 Мвт бўлган шамол электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4933-сонли қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллик йилларини илк кунларидан бошлаб энергетика соҳасини тараққиётига алоҳида эътибор берди. Чунки, мазкур соҳани тараққиёт этиши мамлакатимиз саноат қувватларини ўсишига кескин таъсир кўрсатибгина қолмай, балки аҳолининг турмуш тарзи шароитларини тубдан яхшилашга олиб келди. Шу сабабли мамлакатдаги мавжуд электр станцияларини ишини қайтадан кўриб чиқиш, уларни янги технологик жиҳозлар билан қуроллантириш бош вазифа қилиб қўйилди. Ушбу вазифани амалга оширишда биринчи навбатда республикадаги энергетик қувватларни тузуксиз ишлашини таъминлашга эришилди. Барча соҳаларида туб ислоҳотларни амалга ошириб, янгиланиш сари борар эканмиз, ушбу ислоҳотларни турмуш тарзимизни ижобий томонга ўзгартириш маънавий юксалишимизга кўмак бериш ҳамда миллий ғурур ва ифтихоримизни кучайтириш кўп жиҳатдан ҳар томонлама етук кадрларга боғлиқ эканлигини унутмаслигимиз лозим. Энергетикани барча йўналиш-ларида етук маънавий энергетик кадрларни тайёрлашни мақсади ҳар томонлама мукаммал ривожланган энергетика тизимига эга бўлишдир.
Ижтимоий ва уй - жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш, бу борадаги ишларни комплекс ташкил этиш ҳамда инвесторлар учун қулай шароитлар ва рағбатлантириш механизмларини жорий қилиш мақсадида:
Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023-йил учун қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари қўллаб қувватланди.
Умумий қуввати 4300 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларини, шу жумладан 2100 МВт - йирик қуёш ва шамол электр станциялари, 1200 МВт - ижтимоий соҳа обйектлари, хўжалик субьект-ларининг бино ва иншоотлари ҳамда хонадонларда ўрнатиладиган қуёш панеллари, 550 МВт - тадбиркорлар томонидан барпо этиладиган кичик фотоэлектр станцияларини ишга тушириш; қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш, истеъмолчиларни муқобил энергияга ўтказиш ва энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш орқали 2023-йилда қўшимча 5 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш ва 4,8 миллиард метр куб табиий газни иқтисод қилиш, ушбу мақсадларга жами 15,4 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни йўналтириш, шу жумладан 13,4 миллиард АҚШ доллари давлат - хусусий шериклик лойиҳалари доирасида инвесторлар маблағлари, 1,1 миллиард АҚШ доллари - тижорат банклари кредитлари, 610 миллион АҚШ доллари - корхоналарнинг ўз маблағлари, 150 миллион АҚШ доллари - хорижий молиявий ташкилотлар маблағлари ва 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги Давлат буджети маблағлари.
Мамлакатимиз мустақилликга эришгач жамиятимиз ҳаётини барча соҳаларида туб ўзгаришлар юз бермоқда. Маънавият соҳасидаги асосий вазифа маънавий қадриятларимизни фан ютуқлари ва технологик юксалишлар ҳисобига бойитиб бориш, халқимизни онгида миллий истиқлол ғоялари принтсипларини қарор топтиришдан иборатдир. Шу сабаблик юртбошимизнинг 27 март 2019 йилда чиқарилган қарорларига кўра, электр энергетика тармоғининг ишончли фаолият юритишини таъминламасдан туриб иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат ҳудудларининг саноат салоҳиятини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга эришиб бўлмайди. Замонавий шароитларда электр энергетика тармоғида рақобат муҳитини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш электр энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш соҳасидаги фаолиятнинг институтсионал ва ташкилий - ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштириш зарурлигини тақозо этмоқда.
Барча соҳаларида туб ислоҳотларни амалга ошириб, янгиланиш сари борар эканмиз, ушбу ислоҳотларни турмуш тарзимизни ижобий томонга оъзгартириш маънавий юксалишимизга коъмак бериш ҳамда миллий ғурур ва ифтихоримизни кучайтириш кўп жиҳатдан ҳар томонлама етук кадрларга боғлиқ эканлигини унутмаслигимиз лозим. Энергетикани барча йоъналишларида етук маънавий энергетик кадрларни тайёрлашни мақсади ҳар томонлама ривожланган энергетика тизимига эга бўлишдир.
Ҳозирги кунда барча энергия манбаларини энергетик қувватларини ошириш вазифаси билан бирга ишлаб чиқарилган энергияни узатиш, тақсимлаш ва етказиш ишларида энергия йўқолишларини кескин камайтириш вазифаси турибди.


Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling