Абдулла Авлоний. Маданият тўлқунлари Чоп этилган


Download 40.5 Kb.
bet1/2
Sana03.12.2023
Hajmi40.5 Kb.
#1800722
  1   2
Bog'liq
Абдулла Авлоний


Абдулла Авлоний. Маданият тўлқунлари
Чоп этилган26.05.2015МуаллифZiyouz.uz
I
Ҳар кимга маълумдирки, денгизларнинг тўлқунлари бир тарафдан икинчи тарафға кўчуб юрийдир.
Бу кун бир тарафда тўлқун бўлса, эртаси икинчи тарафда бошлануб, аввалги шовуллаб, қичқируб, шодлигинданми ёки бошқа бир сабабданми бир неча сажин юқорига сакрашуб тургон ерлари сукут ва сокит бўлуб қоладир. Шунга ўхшаш Бани башар (Одам болалари) орасида ҳам маданият тўлқунлари қувишуб ва суришуб юрийдир. Бир аср ичинда тараққий ва маданият дунёсинда ғўта уруб, сузишуб юрган бир қавмни кўрасанки, икинчи асрда таназзул дунёсига юзлануб, ваҳшийлик оламининг энг оғир нуқтасига боруб етадур. Бунинг сабаби ижтиҳод ва ғайратнинг озаюви, иттифоқ, инсоф ва адолатнинг йўқолуви, халқнинг илму маърифатдан узоқлашуб, бузуқ ишларга майл ва рағбатлари ортувидир.
Ҳар бир миллат маишат тарафиндан тараққийга юз қўймаса, маънавий тарафдан, яъни маърифат тарафидан ҳам тараққий қилолмас, бир кишининг ўз маишатига етарлик молу ашёси бўлмаса ва буларнинг сабабига ҳаракат қилмаса, моддий ва маънавий ишларни қилмоқдан ожиз қолур. Ва бундай очу яланғоч ўз авқотини ўткараолмайтурган бир халқга маърифат, маданият, улум ва фунундан дарс вермак муносиб бир иш ўлмаса керак, чунки фақир халқларнинг кеча-кундуз фикри-зикри нон топмак ва бола-чақасининг қорнини тўйғузмакдир. Таажжубки, мамлакатимизнинг ерлари, ўсимлик тупроғи баракатлик бўлиб туруб, ерли халқ оч ва яланғоч, бойқуш каби вайроналарда умр ўткарадирлар.
Қария[1] ва қишлоқ одамларини бир тарафга қўюб туриб, шаҳардаги маданийларимизга кўз солсак, маданият тўлқунлари бизларни кемаларимиз ила қаю ерга олиб кетуб турғонлиғи очиқ маълум бўладир. Халқимизнинг юздан тўртини бойга, икисини уламога, учини эшонга, бешини деҳқонга чиқарсак, қолган 86 си кўмирчи, темирчи, ямоқчи, фанарчи ва қоровулчилик каби энг паст хидматларда туруб, кунлик авқотларини зўрға ўтказадилар. Буларнинг орасида ойда, йилда бир мартоба гўшт, ёғ кўрмай умр ўткарадурғонлари, бутун йилни(нг) биргина кийим ила ўткарадурғонлари, ҳифзи сиҳҳат қайси, маданиятни на эканини тушунмайдирганлари кўбдир. Буларга они тушундирмак, ердан туруб, юлдузларга қўл сўзмак ила баробардир.
Бу тараққий замони ва маданият асри, билмам, бизни на ерга олиб боражак, ибрат кўзи ила Эски шаҳримизнинг мусулмон даҳаларига назар солган киши ҳар маҳаллада юздан тўқсон хоналарни(нг) бузилган, ёрилган, вайрона ва инқироз дунёсига юзланган бир ҳолда кўрадир. Гўё бу хоналарнинг деворлари, томлари лисони ҳол ила бизни илмсизлик, тарбиясизлик, тўй деб мингларча ақчаларни беҳуда исроф қилмак, тўйларда жомафурушлик қилмак вайрона ва харобазорликға солди, деюрлар. Эмди, вайрона соҳибларини фақир ва хорликда яшаган, бола-чақаларини қўл кучи ила тўйдирадиргон, тўй деган ерда муқаддас Ватанини сотуб, сарф қилмоқдан тортинмайдирган «ҳозирам ҳузурам» деб истиқболини ўйламаган ва болаларининг саодатини тушунмаган бир қавмдан қандай тараққий, маданият ва маърифат кутмак керак? Оч-яланғоч, кулфат, меҳнат ва заҳмат балолари орасида ўралиб қолган бир қавмга: «Маданиятга кирингиз, мактаб солингиз, ўқунгиз, тараққий қилингиз» каби сўзларнинг фойдаси ўлмадиғи офтобдан ҳам равшандир. Бу фақирликнинг энг қўрқунч тўлқунлари орасида эзилган халқимизни тўй маразидан қутқарурга тиришмак ва илож истамак лозимдир.
Бунинг давоси ва чораси учун ҳеч бир табибга муҳтож ўлмасдан, балки бир оз орқа-ўнгға қарамак, ҳамённинг оғзини маҳкам қилмак, иқтисодни риоя қилмак, исрофдан сақланмак лозимдир. Ажабо. Бу исроф тўлқунлари бизларни на ерга олуб борадир?.. «Дард устига чипқон» дегандек, кундан-кун бидъат устига бидъат ортмакда. Уламо, фузало ва эшонларимиз зикр ва тасбеҳ ўрнига «тўй устига тўйлар бўлсун» сўзини вирди забон қилмақда. Ағниё ва сарватдорларимиз тўй пойгаси қилуб, бир-бирларининг бор-йўқларига қарамасдан, фақир ва камбағалларимиз уйларини, боғларини, отларини, тўнларини сотуб тўйга сарф қилмақдадурлар. Бир тарафдан, маданият тўлқунлари шоширмоқда, икинчи тарафдан фақирлик ва мискинлик кўпаймакда, яна бидъат устига бидъат ортмакдадир. Мундан беш-олти йил муқаддам энг сарватли кишиларимиз уч кундан ортиқ ош ҳам йигирма-ўттиздан ортиқ чопон бермас эдилар. Ҳозир бу тарафдан кўб тараққий қилиб, олти-етти кун ош ва юзлаб чопон бермакдадирлар. Аввалда бир ярим — ики сўмлик чопон берадиган кишиларга, ҳозир 20—25 сўмлик зарринлар, бахмаллар берурга бошладилар. Мана шул тариқада биз кейинга қараб тараққий қилмакдамиз, билмам, бизим бу исроф ва бидъатларимиз қачон йўқ бўлиб кетар?!.

Download 40.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling