Абдулла Авлоний. Маданият тўлқунлари Чоп этилган
Download 40.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqАбдулла Авлоний
Ҳама поён ба боло метариқад,
Ман аз боло ба поён метариқам. II Муҳтарам ўқувчиларга ибрат учун маданиятнинг кони, манбаи ва чиқғон ери ўлан Осиё қитъасидаги Арабистон ярим отосини гўстаражагам. Олтинчи асрда дини мубийн Ислом ила баробар маданият денгизлари ҳаракат қилди. Ва бу қитъада яшамиш араблар ўзлари борган мамлакат ва қитъаларга маданият сувларини ҳам суруб бордилар. Орадан бир аср ўтар-ўтмас маданият тўлқунлари Осиёдан кўчуб, Оврупо қитъасини босди. Овруполилар ҳозирги йигирманчи асргача маданият тўлқунлари ичра яшадилар ва бу чолишқон овруполилар маданият тўлқунларидан қўрқмадилар, қочмадилар, ҳаракат қилдилар, асбоб ва машиналар ҳозирладилар. Ва бу маданият тўлқунларини ўзлариға асиру мусаххар қилуб олдилар. 15 нчи асрда маданият сувларини суриб, Амриқо қитъасиға олиб бордилар. Амриқонинг ерли ваҳший халқлари «эшикларидан оқғон сувнинг қадрини билмадилар», маданиятга киришмадилар, қабул қилмадилар. Ота-боболаридан қолғон одатларини ташламадилар, ўзларича ваҳшатда авратларини япроқлар ила ўртуб, бошлариға товус патларини санчуб, яланғоч гоҳ дарахтлар устида, гоҳ кафаларда, гоҳ ертўлаларда дўмбира ва чирмандаларни чолуб, яшай бердилар, маданият орқаларидан қувди, қочдилар. На ерга борсалар, маданият ҳам борди, қочиб қутулолмадилар, охирида маданият ғалаба қилиб, инқироз дунёсиға кузатуб юборди. Мана шу жумладан, ярим-ёрти ваҳшатда яшаш Ўрта Осиёга, Туркистонимизға Русия ҳукумати ила баробар маданият сувлари келуб кирди. Ҳозир ярим асрдурки маданият бизни орқамиздан қувиюр. Биз қирдан-қирға қочурмиз, қаршимизда маишат машаққатлари чиқуб ҳужум қилур, ўнгимиздан билимсизлик ва жаҳолат келуб, жонларимизни сиқур, сўнгимиздан мусрифлик, фақирлик ва бидъатлар чиқуб йўлимизни тўсур. Дангасалик, ялқовлик, ишсизлик устимиздан босуб бўғмак истар. Ажабо! Бизлар ҳамон бу эскинча ромка орасидан чиқуб қочмак истамаймиз. Бир оз тушунмак ва ўйламак лозимки, бу ромка орасиндан чиқуб қочмак ва қутулмак мумкинми? Йўқми? Бизим фикримизча, қочмоқнинг имкони йўқ, кутулмаку халос бўлмакнинг фақат биргина чораси бордурки, маданиятни қабул қилмак ва маданиятга киришмакдир. Лекин киришганда ҳам маданиятнинг ҳақиқатини билмак ва ҳақиқий маданиятга киришмак лозимдир. Баъзи ёшларимизга ўхшаш усти ялтираган, ичи қалтираган бўлуб, бошларига Еврупо қалпоғини киюб «Маданият!», «Маданият!» деб оғизларини кўпуртуруб, оз-моз мусулмонча, чала-ярим русча сўйлашуб кулгу бўлиб юрмак маданият бўлмай, масхарабозликнинг бир шуъбасидур. Агарда табиатнинг жиловини нафсимиз қўлиға берсак, ул бизларни на ерга олуб бормасун? Чиройлик ва чикка бел қизлари ила ўйнашмакни, рестуран ва фивахоналарга боруб, қимор ўйнамак ва ичкулик қилуб, тонг отқузмакни, бир оз қизишгандан сўнг одобдан ташқари маданиятга ярашмаган сўзларни айтишмакни, ҳатто урушмакни, жабр ва зулм қилмоқни хоҳлайдир. Лекин маданият қонунида (устофида) мундай фано ва бузуқ ишлар бўлмаса керак. Маданий бўлмак ва маданиятга кирмак учун ундай ёмон сифатлардан сақланмак ва ҳазар қилмак ила баробар ҳақиқий маданият илми, маиший ва ахлоқий ишлар ила уч қисмға бўлинадир. Агар миллат болалари бу хислатни мукаммал суратда ўзларига дарбар олсалар, мана шул вақтда биз «маданиятни қабул қилдук, маданий бўлдук» деб лоф урсак, мақтансак кулги бўлмаймиз. Ёшларимиздан маданиятга лойиқ равишда ўқуб, диний ва маданий кишилар ҳозирланса, тарбия ва таълимға моҳир олим ва олима, адиб ва адибаларимиз етушса, мактаб ва мадрасаларимиз мунтазам ва тартиблик бўлса, зироат, саноат ва тижорат ишларига моҳир кишилар етушуб, замонаға мувофиқ равишда иш юритилса, тартиблик «Дорул-ятим» — етимхоналар, «Дорул-ожизин» — камбағалхоналар, кутубхоналар ва қироатхоналар очилса, ширкат (товаришиство)лар барпо қилинса, юқорида дедигимиз каби, халқимиз орасида замонаға лойиқ улум ва фунундан бохабар уламоларимиз кўпайса, оч ва яланғоч кишиларимизнинг маишатларини тузатмак учун ҳаракат қилинса, ўқутилса, ахлоқ ва одоб ўргатилса, шул вақтда эскинча орасидан чиқуб, ҳақиқий маданият бўстониға юзланғон ҳамда маданият тўлқунларидан қутулуб, соҳили саломатға чиқғон бўлур эдук. Соҳили саломатға чиқувимизга замон мусоид верурми, вермасми билмаймиз. Илм ила олам мусаххар бўлди, биз жоҳил ҳануз, Хоби ғафлат бошимизға етса ҳам ғофил ҳануз, Очмайин ибрат кўзин биз уйқуға мойил ҳануз, Илми ҳикматларға бизлар бўлмадук қобил ҳануз шеърини вирди забон қилмакдан бошқа чорамиз йўқ. Download 40.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling