Абдулла Авлоний. Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ
Download 254.43 Kb.
|
abdulla avlonij. turkij guliston jok
ВАТАННИ СУЙМАК
Ватан. Ҳар бир кишининг туғулуб ўскан шаҳар ва мамлакатини шул кишининг ватани дейилур. Ҳар ким туғулган, ўсган ерини жонидан ортиқ суяр. Ҳатто бу ватан ҳисси-туйғуси ҳайвонларда ҳам бор. Агар бир ҳайвон ўз ватанидан – уюридан айрилса, ўз еридаги каби роҳат-роҳат яшамас, маишати талх бўлуб, ҳар вақт дилининг бир гў шасида ўз ватанининг муҳаббати турар. Биз туркистонлилар ўз ватанимизни жонимиздан ортиқ суйдигимиз каби, араблар арабистонларини, қумлик, иссиғ чўлларини, эскимулар шимол тарафларини, энг совуқ қор ва музлик ерларини бошқа ерлардан зиёда суярлар. Агар суймасалар эди, ҳавоси яхши, тириклик осон ерларга ўз ватанларин ташлаб ҳижрат қилурлар эди. Боболаримиз «Киши юртида султон бўлгунча, ўз юртингда чўпон бўл», – демишлар. Мен айблик эмас, эй ватаним, тоғларим,
Ҳаммага маълумдурки, энг муқаддас диний еримиз ўлан Арабистонга боғларини, ҳовлиларини сотуб ҳижрат қилган ҳожиларимизнинг аксари яна ўз ватанларига қайтуб келурлар. Бунинг сабаби, яъни буларни тортиб кетурган қувват ўз ватанларининг, тупроқларининг меҳр-у маҳаббатидур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Ҳуббул – ватани минал имони – ватанни суймак имондандур», – демишлар. Ватан, ватан дея жоним танимдан ўлса равон,
Ҳаққоният деб ишда тўғрилик, сўзда ростликни айтилур. Инсон бўстони саломатга, гулзори саодатга ҳаққоният йўли ила чиқар. Инсониятнинг илдизи ўлан раҳмдиллик, ҳақшунослик, одиллик каби энг яхши сифатларнинг онаси ҳаққониятдур. Жаноби Ҳақнинг шу номи муборакини муқаддас билган киши ҳеч вақт ҳаққониятдан айрилмас, чунки ҳаққоният нури қайси дилда жилвагар ўлса, жаноби Ҳақнинг тавфиқи раббонийси шу дилда нашъу намо қилур. Ақл эгалари, виждон соҳиблари ҳар вақт кўрган, қилган ва билганларини, ҳақиқатни ва тўғрисини сўзлар. Ишда тўғрилик бировнинг нафсига, молига хиёнат қилмов, сўзда тўғрилик ҳар вақт рост сўзламакликдур. Ростлиғ ҳақнинг ризосини топар,
Бизим шариати исломияда агар бир кишининг ҳақига бўҳтон қилинуб, қилмаган ишни қилди деб сўз сўйланса, билган киши ростини сўзлаб, шул кишини оқламак вожибдур. Расули акрам набиййи муҳатарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Аннажоту фиссиддиқи – нажот ростликдадур», – демишлар. Ҳазрати мавлоно Румий: «Исломият айни ҳаққониятдур . Ҳақни қабул қилувчилар ҳуқуқи шаръияни сақламоқға буюрулмишдурлар. Чунки шариат ҳукмларининг энг асосий илдизи ҳаққониятдан иборатдур», – демишлар. Ҳақшунослик ўлмоқ шарофатдур жаҳонда одама, Ҳақни изҳор айламак бирла кўрук вер олама. Ярашур инсона сидқу тўғрилик гар кўрса гириҳ, Тўғрининг ёрдамчисидур ҳақ таоло ғам ема. Тўғриларнинг маскани фирдавс айвонидадур, Эгрилар икки жаҳонда ғам-алам конидадур. Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг. Download 254.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling