Абдулла Авлоний. Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ


Download 254.43 Kb.
bet9/11
Sana05.04.2023
Hajmi254.43 Kb.
#1273965
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
abdulla avlonij. turkij guliston jok


ИНТИЗОМ

Интизом деб қиладурган ибодатларимизни, ишларимизни ҳар бирини ўз вақтида тартиби ила қилмакни айтилур. Агар ер юзида интизом бўлмаса эди, инсонлар бир дақиқа яшолмас эдилар. Жаноби Ҳақ ер-у осмонларни, ой ва юлдузларни, инсон ва ҳайвонларни, қурт ва қушларни шундай бир низом ила тарбият бериб яратмишдурки, ақл билмакдан, қалам ёзмакдан, тил сўзламакдан ожиздур. Дунёга келган пайғамбарларнинг ҳар бирлари дин ва шариатларини тарбият ва низом ила юрутмишлар. Хусусан, ислом дини мукаммал равишда тартиб ва низомни риоя қилмишдур. Ва бу сояда озгина замонда ислом уруғлари бутун дунё юзига ёйилмишдур. Ислом давлатларининг барпоси низом ва интизом ила ўлдиғи кади барбод ва инқирози ҳам тартиб ва низомсизлик ила бўлмишдур. «Хайр, ўткан ишга саловат». Алҳосил, ҳар бир миллатнинг тараққий ва таолийси ишларини вақтида низомдан чиқармай тартиби ила юрутмакға боғлидур. Шогирдлар мактаб ва мадрасалардаги замонга мувофиқ равишда қурилмиш, низом ва тартибларни риоя қилмаклари лоз


имдур. Чунки тартиб ва низомни риоя қилмаган кишиларнинг ишлари ҳамма вақт нотамом, ўзлари паришон бўлурлар. Аммо ишларини тартиб узра юрутган кишиларнинг ишлари ерида, ўзлари тинч ва роҳатда умр ўткарурлар. Ҳозирги замонда бизнинг Туркистон бойларининг ишлари тўхтаб, синувларининг биринчи сабаби ишларини ахлоқсиз, билимсиз, мусриф, ялқов кишиларга топширувлари ила баробар ўзларининг замонга мувофиқ тартиб ва низомдан хабарсизликларининг емушидур. Пайғамбаримиз: «Касбларнинг ортуғроқи хиёнатсиз, ёлғонсиз қилғон савдо ва тижорат ила банданинг ўз қўли бирлан ишлаган ишидур», – демишлар.

Давлатни кони, манбайи тартиб-интизом,


Сарватни пойдори эрур иқтисоди том.
Муҳтожлиғ юзини кўрар деб гумон қилманг,
Тартиби бирла юрса, кишининг иши мудом.

МИҚЁСИ НАФС

Миқёси нафс деб қиладурган амалларимизни, ишларимизни шариат, инсоният қонунига мувофиқ ўлуб, ўлмайдиғини виждонимиз ила ўлчаб кўрмакни айтилур. Нафс ўлчови ҳақиқий бир ўлчовдурки, инсоннинг ўз нафсига лойиқ кўрмаган муомалани бошқалар ҳақида ижро этмоқға қўймас, фикр эгалари, инсоф соҳиблари ҳар вақт нафс ўлчовидан ташқари ҳаракат қилмас.

Агарда бир сабаб ила шариат ҳукмидан, инсоният қонунидан чет кетса, бу қабоҳатини нафс ўлчови ила билуб, иккинчи мартаба қилмасга қасд ва ният қилуб, шариат низомидан, инсоният чизиғидан чиқмасликға саъй ва ғайрат қилур.

Алҳосил, нафс ўлчови таърифдан ташқари инсонлар учун энг фойдали, ҳар кимча мақбул буюк бир фазилатдур.

Буюк Искандар: «Дунёда энг ҳақиқий, тўғри ўлчов нафс ўлчовидурки, бу мезонда зарра нуқсон йўқдур», – демиш.

Ибн Сино ҳаким: «Инсоннинг фазл-у камолининг ўлчови нафснинг ўлчови ила ўлчанур», – демиш.

Дунёда ҳар нарсанинг махсус ўлчови бўлар,
Банда аф ъолини виждони ила тортиб кўрар.
Бир ишига вазнда келса оғир ўз нафсига,
Ул ишинг қандоғ бўлакларга раво, лойиқ кўрар.


Download 254.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling