Абдулла Каххорнинг хаёти ва ижоди


Каххор хикоячилик мактаби


Download 223.4 Kb.
bet3/3
Sana03.04.2023
Hajmi223.4 Kb.
#1322816
1   2   3
Bog'liq
Абдулла Каххорнинг хаёти ва ижоди. Мецлер О.

Каххор хикоячилик мактаби
Абдулла Қаххор жаҳон миқиёсидаги улкан ёзувчиларнинг маҳорат сирларини ўрганди. Ўз ижодий тажрибаларидан хулосалар чиқарди. Ҳаёт ва адабиёт, ёзувчи ва қахрамон муаммолари хусусида чуқур мушоҳада юритди. Бу ўй-мушохадалар санъат ва ижоднинг қудрат ва назокатларини чуқурроқ идрок этишда,адибнинг уз эстетик қарашларини англашда китобхон учун бирдек қимматлидир.
“Адабиёт атомдан кучли, лекин унинг кучини ўтин ёришга сарфлаш керак эмас”, ’’Адабиёт кунгил иши, илҳом самараси. Туйғусиз, илҳомсиз ёзилган асарлар чангланмаган гулга ўхшайди – мева тугмайди”. ’’Адабиёт хунар, уни касбга айлантириб олган ёзувчи олмага тушган қуртдан фарқ қилмайди”. ’’Ўқишли китоб гўзалликдир, лекин гўзалликда ҳам гўзаллик бор. Қоронғи кечада отилган мушак ҳам гўзал, қуёшга қараб хандон ташлаб турган гул хам гўзал.
Адиб комедиялари ва киссалари
Абдулла Қаҳҳорнинг бундай фикрларини ўқиган киши маънавий эстетик жиҳатдан янада камол топади.
Ёзувчи «Бошсиз одам» (1929) хикоясини эълон килгач, умрининг охиригача насрда самарали ижод қилган. Дастлабки ҳикоялар тўплами — «Олам яшаради» (1935). Шундан сўнг унинг «Ҳикоялар» (1935, 1936) тўпламлари кетма-кет нашр этилган. «Қўшчинор чирокдари» (1951) романи, «Синчалак» (1958), «Ўтмишдан эртаклар» (1965), «Муҳаббат» (1968) қиссалари ўзбек насри тараққиётига мухим ҳисса бўлиб қўшилган. 
У ўзининг «Шохи сўзана» («Янги ер», 1949—53), «Оғрик тишлар» (1954), «Тобутдан товуш» (1962), «Аяжонларим» (1967) саҳна асарлари билан драматург сифатида ҳам танилган. А. С. Пушкин, Л. Толстой, Н. В. Гоголь, Чехов асарларини ўзбек тилига мақорат билан таржима қилган. Абдулла Қаҳҳор 1968 йил 25 майда Москва шаҳрида вафот этган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти (1966) лауреати. Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2000).

Эътиборингиз учун Рахмат!


Download 223.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling