Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
1. БИРИНЧИ МАВЖУД
1 ҲАҚИДА СЎЗ Биринчи мавжуд бошқа барча мавжудот бор- лигининг биринчи сабабидир. Ул зот ҳар қандай нуқсон, камчиликлардан – покдир. Ундан бошқа барча мавжуд нарсаларда бир ёки ундан кўп нуқ- сонлар бўлиши мумкин. Аммо Мавжуди аввал эса барча нуқсонлардан холидир. Унинг борлиғи барча (борлиқ)дан афзал 2 ва бошқа борлиқлардан олдин келур, борлиғидан афзал бўлган ва ундан олдин келадиган бошқа борлиқнинг бўлиши ҳам мумкин эмас. Демак, У борлиқ устун- лиги (фазилати) борасида энг юксак даражададур, борлиқларнинг мукаммаллиги нуқтаи назаридан қарасак, у энг юқори мартабададур. Шунинг учун унинг борлиғи билан жавҳари- нинг 3 йўқлиги қоришмаси ҳеч қайси ҳолатда ҳам бўлиши мумкин эмас. Чунки йўқлик ва унинг тескариси (зидди) иккаловининг бўлиши мумкин эмас, бўлса ҳам у ой фалагидагина бўлиши мум- кин, холос. Чунки йўқлик эса мавжуд бўлмаган, (яъни) бор бўлмаган бир нарсадир. Унинг борлиғи билқувва борлиқ эмас, Унинг йўқ бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам унинг вужуди йўқлигининг ҳам имкони йўқдир. Шу сабабдан у азалийдир, унинг азалийлиги доимо унинг борлигида – жавҳари (субстанцияси)да борлигидандур, у ўз борлиғига ҳеч қандай эҳтиёж ҳам сезмаган зотдир, унинг доимо борлиги унинг эгалиги учун етарлидир. Борлиқ ҳеч маҳал унинг вужуди каби бўлиши мумкин эмас. Шунингдек, у ўзининг абадий борлигида ўз жавҳари билан ва ўзининг азалийлиги билан қаноат ҳосил қилади, 1 Биринчи мавжуд, баъзида Биринчи вужуд деганда Танг ри тушунилади. 2 Яъни, у мукаммалдир дейилмоқчи. 3 Яъни, асоси. 176 унинг асли унинг абадийлиги ва доимо борлиги учун етарлидир. Лекин борлиқ аслида худди унинг вужудига ўхшаш бўлиши мумкин эмас. Шунинг дек, борлиқ унинг вужуд даражаси ҳам, вужуди ҳам унга ўхшамаслиги ҳам мумкин, ё бўлмаса унга етарли бўлмаслиги ҳам мумкин. Унинг мавжуд- лиги ўзи учун сабаб бўлмаслиги ҳам мумкин, ё у билан (биҳи), ё бўлмаса ундан (анҳу) ва ёки унинг учун (лаҳу) бўлиши нимадан эканлигини (билиш) мумкин бўлмаган бир борлиқ (мавжудот)дир. Чун- ки у модда ҳам эмасдур, у на моддага асос бўла олади, на субъект (мавзуъ)га таянч бўла олади, балки унинг борлиги (вужуди) ҳар турли модда- дан ва барча субъектдан холидур. Шунингдек, унинг суврати ҳам бўлмайди. Чунки суврат фақат моддада бўлиши мумкин, холос. Агар унда суврат бўлганида эди, у ҳолда унинг зоти модда ва суврат- дан тузилган бўлар эди. У шундай бўлганида эди, унинг асоси (яъни, борлиги) албатта, ўзи пайдо бўладиган икки қисмдан таркиб топган бўларди. Шундай экан, чиндан ҳам, унинг бўлакларининг ҳар бири унинг бусбутун вужудига сабаб бўлган бўларди. Биз уни биринчи сабаб деб баён этдик. Шунингдек, ўз моҳияти билан бу мақсад ва ғояга эришиш учун унинг борлигида на мақсад бўлади, на ғоя бўлади. Бошқача қилиб айтганда, бу унинг борлигига сабаб бўлган бўларди. Бу ҳолатда унинг ўзи биринчи сабаб бўлмаган бўларди. Шу билан бирга, унинг борлиги ундан олдин келадиган ҳеч қайси нарсадан фойдаланмаган, чунки у ўзидан паст бўлган нарсадан фойдала- нишдан узоқдир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling