Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
ХАЮЛО (МАТЕРИЯ) СУВРАТЛАРИНИНГ
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
19. ХАЮЛО (МАТЕРИЯ) СУВРАТЛАРИНИНГ
МАРТАБАЛАРИ ҲАҚИДА СЎЗ Шундай қилиб, табиий жисмлар вужудга келгач, юқоридаги айтилган қувватлар таъсирида яшашда давом этадилар. Лекин улар яшашда давом эти- шининг шарти шуки, бирор унсурни ёки унинг зиддини ўз табиатининг асоси қилиб, сувратни (шаклни) қабул қилишга қобил бўлган хаюло (ма- терия)га муқобил бўлган модда ва шаклдан иборат бўлиши керак. Бу жисмларнинг ҳар бири ўз хаю лосига (материясига) мувофиқ келувчи шаклга кириш ҳуқуқига ҳамда асоси – негизига эга. Жисм хаюлодан шаклга ўтгандагина ўз ҳаётини сақлаб қола олади (яъни, у шаклсиз, фақат хаюло – модда ҳолида яшай олмайди). Модда ўз шакли орқали ёки аввалгисига зид шаклга кириб яшаш ва йўқолиш хусусиятига эга. (Форобий бу ерда модда жавҳари – руҳнинг шаклга кириб яшаши, баданда яшаши вақтинча эканлигини, унинг зидди – руҳда яшаши чексиз эканлигини айтмоқчи бўлади – тарж.) Тана, жисм билан жоннинг биргаликда яшаши шарт. Жонсиз тана ва танасиз жон яшаши мумкин эмас. (Бу ерда жон сўзи руҳни билдирмайди.) 212 Хаюло (материя) суврат ва жон учун асос бўл- сада, улар икки қарамақарши нарсанинг би- рида алоҳида яшай олмайди. (Форобий бу ерда икки қарамақарши нарса деб жисммоддани ва руҳмоддасизликни кўзда тутади – М.М.) Модда (хаюло) бир вақтда ҳам жонли, ҳам жонсиз бўла олмайди. У маълум вақтда жонли бўлади, бошқа вақтда жонсиз бўлади. Хаюло суврат, шаклга ки- риб, жонли бўлишга ҳам, шаклни, баданни тарк этиб, жонсиз бўлишга ҳам ҳақлидир. Ҳаёт ҳам, ўлим ҳам ўз ҳақҳуқуқини талаб қи- лади, модда, хаюло буларда галмагал яшашда давом этади. (Ҳақ таоло табиий мавжудотларнинг бутунлай йўқолиб кетмаслиги учун уларга шундай қувват- лар берганки, якка мавжудотларда бу қувватлар ўзўзидан кўпайиб, аввалгилари фасодга учраса, йўқолса ҳам, кейингилари яшашда давом этади- лар. Бу мавжудотларнинг ҳар бир турига муайян мавжудлик – яшаш вақти берилган... – М.М.) Жонли жисмлар (ўсимликлар, ҳайвонлар, одам- лар) вужуди қарамақарши унсурлардан таркиб топган бўлиб, ҳаётий қувватлар (қувваи ғизоия – озиқланиш қуввати, қувваи иххос – сезиш, ҳис қилиш қуввати (ОлмаОта нашридаги изоҳларда бу «қувваи хосса» деб нотўғри берилган, қувваи мутаҳаййила – хаёл қилиш қуввати, қувваи но- тиқа – фикрлаш қуввати, қувваи муҳаррика – ҳа- ракатланиш қуввати, қувваи нузуъия – интилиш қуввати) бу унсурларнинг қарамақаршилигини тартибга солиб, мўътадил қилиб турадилар. Мана шу қувватлар бирбирига ёрдам берадилар. Озиқовқатлар жонли жисмларнинг яшаши учун зарур қувватларнинг тугаб қолмаслиги учун, қай- тақайта тикланиши учун хизмат қилади. Озиқла- ниш қуввати сезиш, хаёл қилиш, фикрлаш, ҳара- катланиш қувватларига мадад беради. Жисмларда 213 (ўсимлик, ҳайвонот, одамлар жисмида) озиқлардан ўз таркибида етишмаётган нарсаларни (ўзида бор унсурларни) мўътадиллаштирувчи, қарамақарши бўлган хусусиятларни қабул қилиб олади (масалан, совуғи ошган одам иссиқликни, иссиғи ошган одам совуқликни, ҳўллиги ошган қуруқликни, қуруқлиги ошган ҳўлликни қабул қилади ва ҳоказо). Ҳар бир суврат (индивид, турнинг алоҳида шакли) ё унсурларнинг ўзидан, ё унсурларнинг аралашмаси, қўшилувидан вужудга келади. Қў- шилувлардан вужудга келган суврат (нусха, ин- дивид)лардан баъзилари соддароқ қўшилувдан, баъзилари мураккаброқ қўшилувдан ҳосил бўлади. Бир унсурнинг ўзида қарамақарши қувват йўқ, камроқ унсурлар аралашган қўшилувда қара- мақарши қувватлар камроқ, мураккаброқ қўши- лувларда эса қарамақарши қувватлар кўпроқдир. Соддароқ қўшилувларда зид қувватлар вужудга камроқ зарар келтиради. Мураккаб қўшилувларда ички зид қувват вужудга кўпроқ зарар келтиради. Содда вужудлар, жисмларда ички зиддиятлар йўқ, улар ташқи зид қувватлардан зарар кўрадилар. Ҳаво совуқлиги ва иссиқлиги (ёз ва қишда), қуёш нурлари, шамоллар... буларни емириши мумкин. Лекин мураккаб таркибли қўшилувларда ички қарамақаршилик бўлиб, бу вужудни ичдан емира бошлайди (иситма – ҳарорат кучайиши, турли касал- ликлар...) Мураккаб вужудлар борлиғи (ҳаёти) турли жинслардан таркиб топгани учун қарамақарши, зид қувватларга қаршилик кўрсатолмайдилар. Шундай қилиб, мураккаб қўшилувлардан туғил- ган вужудларга ички қарамақарши кучлар ва ташқи қарамақарши кучлар зарар етказадилар. Содда қўшилувлардан иборат мавжудот (тошлар, қумлар...) бир жинсли ёки кам жинсли бўлганидан ички емирилишга учрамайдилар, булар ташқи зид қувватлар таъсирида емириладилар. Бошқа 214 жисмлар эса (ўсимлик, ақлсиз ва ақлли жонзодлар) ҳам ички, ҳам ташқи қарамақарши кучлардан зарар кўрадилар... Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling