208
нинг зиддиятли муносабатлари кўзда
тутилади
–
М.М.). Биринчи модда – унсурлар ўзаро қўшил-
ганида пайдо бўлган зиддиятли алоқалар сабабли
аввалги унсур ҳам (соф бўлмай) ўзгариб кетади.
Бу унсурлар қўшилишидан
вужудга келган
нарсалар, жисмлар турлитуман сувратларга,
шаклларга киради. Унсурларнинг турлитуман
таркибларда бирикувидан турлитуман жисмлар
пайдо бўлади. Турлитуман жисмларнинг ўзаро
алоқага киришидан (бирбирига таъсиридан)
турли вақтларда ва турли масофаларда (баъзан
яқин вақтда, баъзан узоқ вақтда) такрорланиб
турадиган, жисмлар туғилади (Бу яқин ва узоқ
муддатларда вужудга келиб турадиган маъданлар
ва ўсимликлар ҳақида –
тарж.)
Бирламчи моддалар – унсурларнинг турли масо-
фаларда (масалан, Қуёш нури таъсирида) ва турли
вақтларда ва турли ҳолатларда таъсирланишидан,
бирикувидан кутилмаган вақтда, бошқа такрорлан-
майдиган ҳолатларда шундай нарсалар пайдо бўлиб
қоладики, бу фақат бир марта юз бериши мумкин
ва бошқа ҳеч такрорланмаслиги мумкин. (Форобий-
нинг бу фикрлари кўп асрлардан сўнг Дарвин ва
Гекелининг
эволюция назариясига,
жинс ва тур-
ларнинг келиб чиқиши ҳақидаги таълимотларнинг
туғилишига олиб келди –
М.М.)
18. МОДДИЙ ЖИСМЛАРНИНГ ПАЙДО
Do'stlaringiz bilan baham: