Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
14. ОСМОН ЖИСМЛАРИ НИМАЛАРДА
ИШТИРОК ЭТИШИ ҲАҚИДА СЎЗ Осмон жисмлари тўққиз туркумдан иборат бўлган тўққиз даражалардан ташкил топади. Ҳар бир туркум доиравий бир жисмни қамраб олади. Унинг биринчиси фақат ягона жисмдан иборат бўлиб, у фақат доиравий тусда тез ҳаракатда бўладиган жисм ичида бўлади. Иккинчиси эса бирор муштарак ҳаракатга соҳиб бўлган жисм- ни қамраб олади. Бу эса фақат икки ҳаракатга соҳибдур, улар даражасида иштирок этадилар. Учинчисидан кейин кутилган етти жисмга қадар бўлган ҳар бир жисм ўз ҳаракатларига ўзига хос бўлган кўп жисмларни қамраб олади. Бу жисмларнинг ҳар бирининг ўзига хос ҳара- катлари билан бирга бошқалари билан муштарак бўлган бошқа ҳаракатлари ҳам бўлади. Бу жисмларнинг барчаси жинс боқимидан айни бир хил бўлиб, тур боқимидан бирбиридан фарқ қиладиганлардур. Ҳар бир турда бир жисм- дан бошқа жисм бўлмайди. Шу шаклда бу жисм билан ҳеч қандай қўшилиб кетадиган нарса ҳам бўлмайди. Масалан, қуёшни олсак, унинг турига шерик бўлиб кетадиган бошқа бирор нав нарса бўлмайди. У ўз борлигида яккаю ягонадир. Ой ва шунга ўхшаш сайёраларда ҳам аҳвол айни шунинг ўзидир. Булар барчаси осмоний жисмлар бўлиб, улар моддий жисмларни эслатади, улар шакл ва асос – субстанцияга ўхшаш шаклни қабул қила- диган бир хил сабабга эгадир. Бу шакллар мана шу сабаблар (алмавзуот) ичидадир. Шуниси ҳам 203 борки, бу суврат – шакллар қарамақаршиликларга эга эмасдурлар. Бу осмоний жисмларнинг ҳеч қай- сиси ҳам ўз шаклидан бошқа ҳеч қандай шаклни қабул қилишга қобил бўла олмаганлари каби усиз ҳатто мавжуд ҳам бўлолмайдилар. Чунки бу сабаб ларни ташувчи унга мос ҳар қанча сувратшакллар йўқ бўлмайди, сабаби шуки, унинг сувратлари ақл қабул қилишига тўсқинлик қилмайди ёки моҳияти эътибори билан уни ақл қабул қилади. Шундай қилиб, ҳар бир самовий жисм ўз суврат шакллари орқали ақл қабул қиладиганлардан са- налади, яъни билфеъл ақлдир. Бу эса ақл маълум бир борлиқни билади ва илк борлиқни тушунади деган сўздир. Ўз зотидан ақл оладиган барча нар- салар ҳам ақл бўла олмайди, чунки у (айни бир ҳол- да) ўз сабабини ақл қамраб ола олади. Ваҳоланки, бу нарса (яъни, сабаб) унга ақл қамраб оладиган нарса эмас эди. Демак, ўзини тушунган сувратда ақл бўлиш билан бирга ўз шаклида ақл қабул қила олмайдиган бир ақл ҳам бор бўлади. Бундан чиқ- ди, барча жавҳарланадиган ва тасвирланадиган нарсани ақл қабул қилади. Демак, у ўз моҳияти билан бир шакл ва сабабдан тузилган бўлади. Худ- ди мана шу билан моддадан ва биринчи сабабдан ва ҳар турли уни ташувчи бўлмиш илк борлиқ ва ўнта моддий борлиқ ва бошқа барча сабаблардан фарқ қилади, инсон бўлса шу муштарак бир нарса билан қатнашади. Ҳар бир осмон жисмлари ўз зоти эътибори би- лан ўзидан лаззатланади. У фақат ўз зоти билан боғлиқ бўлган нарсаларни билиб улгургани билан- гина эмас, балки биринчи сабабни билиб улгур- гани билан лаззатланади, ундан сўнг ўз зотидан ажралган вужуддан ақл олади. Шу билан бирга, у биринчига бўлган ишқи билан, ўзи билан ўзи маҳлиёлиги билан қатнашади. Бу нарса Бирин- 204 чи сабабдан содир бўладиган гўзаллик ва жамол билан юзага келади. Аслида эса бу нарсаларнинг барчаси ўша ўн (ақлдан) пастда туради. Бунда иштирок этадиганлардан ҳаюллоний – моддийлари ичида энг шарафлиси ва энг афзали бўлади. Чиндан ҳам бу нарсанинг энг устуни бўл- ган шакллари бўлади, бу доира шаклидир. Улар- нинг энг яхши кўринишли сифатлари бўлади. Бу эса зиёдур. Чиндан ҳам унинг баъзи қисмларидан зиё чиқарилади. Чунончи, бунга юлдузларни ми- солга олсак ҳам бўлади. Уларнинг баъзи қисмлари шаффоф бўлади, чунки улар ўзлариданўзлари нурга тўла, баъзиси нурни юлдуздан олади. Уларда зид афзал ҳаракатлари бўлади. Бу эса доиравий ҳаракат бўлади. Шу билан бирга, улар ўзларига хос бўлган улуғ- лик, шакллари ва кайфиятлари кўринадиган то- монлари билан камолат ҳосил қиладилар. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling