Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
13. МОДДИЙ ВА ИЛОҲИЙ
МАВЖУДОТЛАРНИНГ ДАРАЖАЛАРИ ҲАҚИДА СЎЗ Бу мавжудотнинг тартиб ва даражалари ав- вало энг номукаммалликдан бошланади. Сўнгра ўзидан янада мукаммал бўлгандан тортиб, ундан ҳам мукаммал бўлганга қараб боради ва ҳаттоки ундан ошиб бўлмайдиган даражадаги мукаммал- ликка эришгунга қадар ҳам боради. Уларнинг энг паст қадрлиси муштарак бўлган илк моддадир. Унсурлар бу илк моддадан ҳам қадрлиси саналади. Кейин булар сирасига маъданли жисмлар киради. 200 Тил ва тушунча соҳиби бўлган жонзот – инсондан ортиқроқ мукаммал бўлган бирор зот йўқдир. Аммо аввал эслатилган мавжудотга келсак, улар тартиби шундайки, улар энг афзал даражалар билан бошланади. Улардан олдин энг мукаммал бўлгани келади. Кейин энг қусурли бўлганга етгунга қадар яна кўп мукаммалликдан оз мукаммалликка қараб боради. Улар ичида энг устун ва энг мукаммал бўл- гани илк борлиқдир. Аммо илк бор бўлгандан юзага келган борлиқлар орасидан чиққан энг афзали, бир сўз билан айтганда, булар жисм бўлмаган ва жисмлардан деб ҳисобланмаганлардир. Ундан сўнг самовий жисмлар келади. Моддадан ажралиб бор бўлганлар ичида энг мукаммали иккинчисидир. Ундан сўнгра тартиб билан то ўн биринчига етгунга қадар бошқалари келади. Энг юксак жисмлар ичида энг мукаммали ав- валги осмондир. Кейин иккинчиси келади. Кейин бошқалари келиб, у то тугагунга қадар ўн бирин- чисигача келади. Шу билан у ой куррасига қадар келади. Илк борлиқдан сўнг келадиган ажрал- ганлар саноғи кўпдир. Осмон жисмлари тўплами тўққиз донадир, хулоса қилиб айтсак, буларнинг ҳаммаси ўн тўққиздир. Ҳар бир ўнта (борлиқ)да ўз йўлига биттадан да- ражалари бўлади. Унинг борлиги ўзидан бошқа ҳеч кимга ҳеч қачон тегишли бўлмайди, чунки бошқаси унинг борлигида қатнашади. Бу бутунлай бошқа бўлиб, у бу сўнгисидан бутунлай фарқ қилади. Бундан чиқди, демак, икки вужуд бир хил вужуд бўлмай, балки уларнинг ҳар бири бошқасига ўхшаш бўлмай, ўзигагина хос бўлган вужуд бўлади. Шуниси ҳам борки, яна ҳар бирининг қара- мақарши томони ҳам бўлиши мумкин эмас, чунки зидди бўлган ҳар бир нарсада шундай ҳолат бўладики, унда ўзига ва зиддига муштарак бўлган умумий бир модда бўлади. Аммо бу ортиқ- 201 ча борлиқларнинг ҳеч бирининг моддаси бўлиши мумкин эмас. Яна шундай, бир турга оид бўлган ўша бир нар- санинг ўзининг хили кўплигининг ўзи бу турнинг шакли сонининг кўп бўлишидандир. Аммо шуниси ҳам борки, моддаси бўлмаган ҳар бир нарса на- вида ўзидан бошқа бир нарсанинг зидди бўлиши мумкин ҳам эмас. Шунингдек, зидлари эса ё асл – жавҳарлари қара- мақарши бўлган нарсалардан юзага келадилар ва ёки аҳволлари худди совуқ ё иссиқ каби бирбирига қарамақарши бўлган бир нарсадан келадилар. Шу билан бирга, зидлар шу нарсадан юзага келадилар: ё асллари бир-бирига қарамақарши бўлган нарсалардан пайдо бўладилар ёки ҳоллари ва нисбатлари бирбирига қарамақарши бўлган бир нарсадан юзага келадилар. Мисоли совуқ, ё иссиқ каби. Бу иккаласи ҳам қуёшдан чиқадилар. Аммо қуёшнинг турлитуман икки хил ҳолати бор. Баъзан у дунёга нисбатан яқинлашади, баъзан узоқлашади. Мана шу икки қарамақарши ҳолатда бирбирига тескари бўлган ҳоллар ва нисбатлар чиқади. Демак, Илк борлиқ иккинчи борлиққа нисбатан зид бўлолмайди ва унинг ҳоллари иккинчи бор бўлганга нисбатан ҳам зид бўлолмайди; иккин- чига бўлган нисбати ҳам бирор зидлик муноса- батида бўлмайди. Иккинчи борлиқда ҳам бирор қарамақаршилик бўлиши мумкин эмас. Худди шунингдек, у то ўнинчига етгунга қадар учинчи ва бошқаларида ҳам шу ҳолат юз беради. Ўн илк борлиқнинг ҳар бири ўз зотини тушу- нади ва илк борлиқни тушунади. Лекин шуниси борки, уларнинг ҳеч бири ўз зотини тушунишга ундан ортиқча қобилиятга эга бўлолмаган. Балки аксинча, ақл қабул қиладиган фазилатнинг ҳам- 202 масини тўлалигича ўзлаштирган. Шунда у буни айни шу ҳолда ўз зоти бўлган Биринчи сабаб билан ўзлаштиради. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling