Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
8. МАВЖУДОТНИНГ ДАРАЖАЛАРИ
ҲАҚИДА СЎЗ Мавжудот кўпдир. У шу кўплиги билан бирга, мукаммаллиги билан ҳам фарқлидир. Илк бор- лиқнинг асли шундайки, хоҳ мукаммал бўлсин, хоҳ нуқсонли бўлсин, бари бир, қандай бўлиши- дан қатъи назар, барча борлиқ ундан файз олган аслдан иборат. Унинг асл жавҳари шундай бир асл зотки, барча мавжуд бўлган нарсалар унинг ўзидан тошиб (файз олиб), бу сирада ўз даражала- рига кўра ундан айрилиб борлиққа келадилар ва ҳар бир бор бўлган ўзини борлиқдан айиргани ва илк борлиққа яқинлик даражасига кўра майдонга 193 келади. Борлиқ боқимидан қараганда, бу вақтда энг мукаммал бўлгандан бошланади. Унинг орти- дан озроқ мукаммал бўлган нарса келади. Шундай қилиб, мукаммал бўлмагандан яна ҳам оз мукам- мал бўлганлар, яъни нуқсонли бўлганлар келади. Шундай қилиб, ниҳоят борлиқ боқимидан шундай даражага етиб келинадики, унинг наригисида ҳеч қандай бошқа борлик бўлмаслиги аён бўлади, демак, ундан ташқарисида бошқа вужуд йўқдир. Унинг жавҳари ундан бор бўладиган барча бор- лиқнинг жавҳари кабидир. Бусиз у ўз борлиғидан ҳам фарқ қилган бўларди. Илк борлиқ ўз зотидан жавонмард – сахийдир ва унинг жавонмардлиги унинг жавҳари – асли- да сингдирилгандир. Ундан мавжудот қисмларга бўлиниб, тартибланади. Илк борлиқ бу даражалар- га бўлинар экан, унга қандай боғлиқлиги бўлса, ўшанчалик ўз улушини олади. Шундай қилиб, у одил ва унинг одиллиги унинг жавҳарига сингди- рилган ва ундан илгари келади. У нарса жавҳари- дан ташқарида бўлган қандайдир бирор нарсадан илгари келмайди. Илк борлиқнинг асли – жавҳари ҳам шундай, агар мавжудот ундан пайдо бўладиган бўлса, ўзларининг даражаларига қараб бирлашадилар, бирбирларига боғланадилар, тартибга тушади- лар. Бу шундай бўладики, бу қадар кўпчиликнинг ҳаммаси мисоли бир яхлит нарса каби борлиқ сифатида майдонга келади. Уларнинг бирбири билан бирлаштирадиган ва боғлайдиган нарса улар жавҳаридан олдин келади, шундайки, улар- нинг борлиқларини ташкил этган ўзларининг жавҳар – асллари уларнинг бирлашишлари ва ке- лишишларини юзага келтиради. Баъзиларида эса бирбирига боғлиқ бўлган жавҳар асосида юз бера- ди. Чунончи, инсон борлиқларига бирбири билан 194 бирлаштиришга хос бўлган муҳаббат каби. Бунда уларнинг ҳолларига боғлиқ бўлиб, уларнинг борли- гини ташкил этадиган жавҳарига алоқаси йўқдир. Чунки севгимуҳаббат инсонларда бўладиган бир ҳолатдир, лекин у жавҳар эмасдир. Буларнинг бу ҳоллари илк борлиқдан юзага келади. Чунки илк борлиқнинг жавҳари асли шундай бир жавҳарки, бошқа борлиқлар ўз жавҳари билан бирга уларни бирбири билан бирлаштирадиган, келиштира- диган ва бир бутунликни ташкил этишни сақлаб қоладиган ҳолларини ҳам ундан олган бўлади... Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling