Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


БИРИНЧИ МАВЖУДНИНГ ИСМЛАРИ


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/77
Sana24.11.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1796506
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   77
Bog'liq
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий

9. БИРИНЧИ МАВЖУДНИНГ ИСМЛАРИ 
ҲАҚИДА СЎЗ
Биринчи Мавжудни шундай исмлар билан 
атаймизки, бу исмлар маъносида атрофимиздаги 
мавжуд нарсаларнинг энг яхшиларини тасаввур 
қиласиз. Фақат биз атрофимиздаги нарсаларни 
атаганимизда энг мукаммал ва энг афзал деган 
даражаларни қўлламаймиз, у буюк даражаларни 
биз фақат Биринчи Мавжуд – Ҳақ таолонинг ко-
миллиги борасида қўлланамиз. Бу исмлар ҳаётда 
кўп нарсаларнинг камолот даражаларини англат-
салар­да, бундан якка, ягона Ҳақ таолонинг шу 
исмлар билан аталувчи кўп қисмлардан иборат 
экан деб ўйламаймиз, балки Ҳақ таолонинг яго-
на зотида мана шу кўпгина комил сифатлар бор 
деб ўйлаймиз. Мана шу кўпгина комил сифатлар 
мутлақо қисмларга бўлинмайдиган ягона ва яхлит 
жавҳарнинг сифатлари деб биламиз.
Бу исмлар орасида комиллик ва афзалликни 
билдирувчи шундайлари борки, улар билан фақат 
Аллоҳ таолони аташ мумкин, масалан, Абадий 
мавжуд, Ягона Ҳайй (Абадий тирик) каби ном-
ларни Худодан бошқага айтиш мумкин эмас. 


195
Бошқа исмларни эса (масалан, Одил, Раҳмон 
(марҳаматли), Раҳим (раҳм­шафқатли) исмларини 
атрофимизда бор одамларнинг энг яхшиларига 
нисбатан ҳам айтамиз. Лекин билиш керакки
биз атрофимиздаги мавжудотларга қўллаётган 
комилликни ва афзалликни билдирувчи бу исм-
лар Ҳақ таолонинг комиллиги ва афзаллигидан 
намуна деб тушунамиз. Бундай исмлар билан 
Ҳақ таолони атаганимизда эса Ул зотнинг комил-
лиги ва афзаллигидан маълум зарра одамларга 
ҳам марҳамат қилинганини англаймиз. Лекин бу 
билан шу исмларга муносиб бўлган одамларнинг 
сифатларини Ул зотнинг жавҳарий сифатларидан 
бўлиб олинган деб ўйламаймиз. Яна ўйлаймизки 
бу исмларда атрофимиздаги мавжудотлар билан 
ягона Зотнинг жавҳари ўртасида алоқадорлик 
бор. Бу исмлар аслида ана шу Мавжуди аввалнинг 
жавҳари, моҳиятига тааллуқлидир.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling