Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


КАШФИЁТЛАР ВА ФАРИШТАЛАРНИ


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/77
Sana24.11.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1796506
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   77
Bog'liq
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий

25. КАШФИЁТЛАР ВА ФАРИШТАЛАРНИ 
КЎРИШ ҲАҚИДА СЎЗ
Бу шундай воқеъ бўлади: агар бир одамнинг 
тасаввур қуввати жуда кучли (қавий) ва мукаммал 
бўлса, у ташқаридан келувчи шундай нарсаларни 
ҳиссий қуввати билан сезадики, у маълумотлар 
ўзлаштирилмай, ақл бовар қилмай қолади. Фикр­


236
ловчи қувватга ҳиссий қувват ёрдамга келади. 
Тасаввур қуввати яна ҳиссий қувват ва фикрловчи 
қувватдан маълумот олишдан ташқари яна шундай 
маълумотлар хазинасига эгаки, булар орқали у ақл 
бовар қилмайдиган ҳодисаларни ҳам қабул қилади 
ва уларга мувофиқ ҳаракат қилади. Бундай ҳолат 
уйғоқликда ҳам, туш кўрганда ҳам воқеъ бўлади. 
Тасаввур қуввати (самовий) фаол ақл берган маъ-
лумотлар ёрдамида ҳиссий қувват кўрган, ҳис этган 
нарсаларни ўзида муҳрлаб олиб, уларни маълумот-
лар хазинасида қайта лойиҳалайди.
Тасаввурдаги манзаралар умумий ҳиссиётда шакл­
ланганида, кўрувчи қувват уларни яқинлаштирол-
магани учун у манзаралар самода муаллақ осилиб 
туради. Сўнг у манзаралар қайтиб, кўзнинг кўриш 
қувватида муҳрланади, сўнг умумий сезгиларда ва 
тасаввур қувватида акс этадилар. Инсонда мана 
шу қувватлар ўзаро алоқага киришиб, номоддий 
фаол ақл сувратлари ҳам унга кўрина бошлайди. 
Инсон жуда кучли тасаввур қуввати билан фаол 
ақл сувратларини лойиҳалаб, олий гўзаллик ва олий 
комилликнинг ажойибот­ғаройиботларини ҳис этга-
нидан сўнг Аллоҳнинг энг буюк, энг кучли, энг ажо­
йиб, ғаройиб оламлар эгаси эканлигини кўрадики, 
улар одатдаги воқеъликда одамларга кўринмайди. 
Эҳтимол, инсон тасаввур қуввати энг олий даражага 
етганида ўнгида ҳам номоддий фаол ақлдан ҳозирги 
ёки келажакдаги ҳаётнинг айрим парчаларини қа-
бул қилиб олади, алоҳида лойиҳаланган фақат ақлда 
мавжуд нарсаларни ва бошқа ажойиботларни кўра 
олади. Инсон ақлда мавжуд фикрий ҳодисаларни 
билиш ёрдамида илоҳий борлиққа бўлажак ҳодиса-
ларни башорат қилиш қувватига эга бўлади. Мана 
шу – инсон камолоти, тасаввур қуввати эришадиган 
энг олий мартабадир.
Бундай камолотнинг ҳам турли даражалари бор. 
Баъзиларнинг камолоти шундайки, улар ажойи-


237
ботларни ва (бўлажак) ҳодисаларни уйғоқлигида 
кўради: баъзилар тушида кўради. Баъзилар кўз 
юмиб (кўнглида) кўради. Баъзилар фақат тушида 
кўради. Бу одамлар ўз кўрганларини ё ташбеҳлар 
билан, ё тамсиллар билан ёки жумбоқ­топишмоқ 
шаклида баён қиладилар. Бундай етишган одам-
лар яна бундай фарқланадилар: баъзилар уйғоқ-
лик вақтида ва воқеанинг жузъий томонларини 
(баъзи қисмларини) кўрадилар, бошқалари шу 
қисмларнинг ҳам бир қисмини кўрадилар. Баъ-
зилар шу қисмларни, ақлда мавжуд нарсалардан 
бошқаларини уйғоқликда кўриб, тушида кўрмай-
дилар. Баъзилар уйғоқликда ҳеч бир маълумот 
олмай, фақат тушида оладилар. Бешинчи турдаги 
одамлар энг аввалгилар кўрганларнинг бир қисми-
ни, баъзилар энг охиргилар кўрганларининг бир 
қисмини кўрадилар. Олтинчи турдаги одамлар 
фақат айрим нарсаларнинг баъзи қисмларини 
кўра оладилар, бундайлар кўпроқ учрайди.
Бундай илоҳий йўл билан олинган маълумотлар 
инсонларнинг фикрлаш қувватини ҳам оширади. 
Лекин инсон табиатининг ўзгариб туриши (ак-
циденциялар, аразлар) уларнинг мизожини гоҳ 
уйғоқликда, гоҳ уйқуда ўзгартириб, улар фаол 
ақлдан (ғайбий) маълумотларнинг баъзиларини 
олиш қувватига эга бўладилар. Баъзи одамларда 
бундай ҳолат узоқ давом этиши бошқаларда қисқа 
муддат бўлиб, йўқолиб қолиши мумкин. Инсон 
мизожининг бузилиши, ўзгаришлари таъсирида 
унинг тасаввур қуввати ҳам бузилиб, умуман мав-
жуд бўлмаган ва ҳаётда учраган бирор воқеани 
акс эттирмайдиган нарсаларни тасаввур қилиши 
мумкин. (Форобий асарининг шу фаслларида пси-
хоанализ, ботиний психология илмларини Австрия 
даҳо олими Зигмунд Фрейддан минг йил аввал 
кашф этганини кўрамиз – М.М.)


238

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling