Тиббиётда статистик маълумотлар ва уларнинг турлари
Download 73.9 Kb.
|
Тиббиётда статистик маълумотлар ва уларнинг турлари
Тиббиётда статистик маълумотлар ва уларнинг турлари. Бир қанча масалаларни ечишда тасодифий миқдорни бир ёки бир қанча миқдорлар билан боғланишни аниқлаш ва бахолаш талаб қилинади. Умуман олганда, “У” миқдорнинг “Х” факторига нисбатан боғлиқлигини умумий ҳолда. (2.1) кўринишда ифодалаш мумкин. Бундай боғланишлар функционал ёки корреляяцион / статистик / ҳолда учраш мумкин. Агар “Х” факторининг ҳар қайси қийматига “У” миқдорининг аниқ битта қиймати мос келса, бундай боғланишга функционал боғланиш дейилади. Бундай боғланишлар аниқ фанлар – математика, физика ва химияда айниқса яққол кузатилади. Масалан; айлана радиуси R ва унинг узунлиги С орасида геометриядан маълум бўлган формула бўйича аниқланган функционал боғланиш мавжуд. Бошқача айтганда, R нинг ҳар бир қийматига С нинг аниқ битта қиймати мос келади. Ёки термомеирдаги симоб устунининг баландлиги ҳаво ёки сувнинг ҳарорати ҳақида аниқ ва бир қийматли маълумот беради. Табиат ва жамиятда ҳодисалар фақатгина функционал боғланишда бўлмасдан, бошқача кўринишда ҳам учраши мумкин. Масалан; иккала миқдор ёки уларнинг бири бошқа тасодифий факторларнинг таъсирига дучор бўлади, шу билан бирга бу факторлар орасида иккала миқдор учун ҳам умумий бўлганлари бўлиши мумкин. Бу ҳолда статистик боғланиш юзага келади. Айтайлик, у миқдор , , , тасодифий факторларга боғлиқ бўлсин. У холда ва миқдорлар орасида статистик боғланиш бор дейилади, чунки тасодифий факторлар орасида умумийлари, яъни ва бор. Статистик боғланиш деб, шундай боғланишга айтиладики, унда миқдорлардан бирининг ўзгариши иккинчисининг тақсимоти ўзгаришга олиб келади. Хусусан, статистик боғлиқлик миқдорлардан бирининг ўзгариши иккинчисининг ўртачақиймати ўзгаришида кўринади, бу ҳолда статистик боғланиш корроляцион боғланиш деб аталади. М а т е м а т и к с т а т и с т и к а фани математиканинг бир қисми бўлиб, у статистик маълумотларни йиғиш, уларни математик қайта ишлаш ва олинган натижаларни таҳлил қилиш усулларини ўрганади. С т а т и с т и к м а ъ л у м о т л а р катта миқдордаги клиник тажрибалар ёки воқеаларни ўрганиш натижасида йиғилган маълумотлардан ташкил топганлиги туфайли математик статистика кўп марта қайтариладиган ҳодисаларни ўрганади. Тиббиёт ҳодимлари хохлайдими йўқми бундай натижаларга ҳар куни ва ҳар дақиқада дуч келишади. Ва албатта улар устида кузатишлар ва тахлиллар олиб борадилар. Кўп марта қайтариладиган ҳодисаларни ўрганиш натижаларини таҳлил қилиш усуллари кўп фанларда, шу жумладан тиббиётда ҳам қўлланилади. Бундай ҳодисаларни таҳлил қилиш пайтида фойдаланиладиган усулларда абстракт математик моделлар қўлланилса, бу усуллар статистик усул ҳисобланади. Замонавий математик статистика фани иккита катта қисмдан: т а ъ р и фи й ва а н а л и т и к статистикадан иборатдир. Тарифий статистика статистик маълумотларни тасвирлаш, уларни жадвал, тақсимотлар ва ҳ.к. шаклида кўрсатиш усулларини ўргатади. Замонавий илмий йўналишлар ичида математик статистика усулларидан фойдаланмайдиган йўналишни топиш қийин. Охирги 20-30йил ичида математик статистика усуллари тиббиёт, биология, социология, жисмоний тарбия ва спорт, психология, филология ва бошқа соҳалардакенг қўлланилмоқда. Математик статистикани тиббиёт соҳасидаги ўрнини тушуниш учун тиббиётдаги ўзига хос тажрибани кўриб чиқайлик. Тиббиёт соҳасида аниқ бир йўналишда тадқиқот олиб борувчи мутахасис берилган масалани ечишга янгича ёндошиб, янги усулнинг устунлигини исботлаши керак бўлсин. Масалан, тадқиқотчи бир қанча вақт ичида маълум бир препаратни ёки муолажани таъсирини ўрганяпти. Унда соддалик учун тажрибасида иккитагина катталик теушириляпти деб фараз қиламиз. Шу икки катталик орасидаги боғланишни компьютер техникасидан фойдаланиб топиш зарур бўлсин. Яъни у бир қанча беморларда(шартли равишда) кузатган ва тўплаган натижаларини тахлил этиши лозим. Лекин бунинг учун у тажриба натижаларини аниқ ўлчаши лозим. Бу мақсадга эришиш учун, у яхши ташкил қилинган шундай тажриба ўтказиши керакки, олинган натижалар унинг хақлигини сўзсиз исботласин. Одатдаги эксперимент схемаси бўйича, текшириш учун иккита – назорат ва тажриба гуруҳлари танланади. Тадқиқотни тўғри олиб бориш мақсадида иккала гуруҳ иштирокчиларининг барча хусусиятлари бир хил бўлишлари зарур. Назорат гуруҳидагилар одатдаги даволаш усули асосида, тажриба гуруҳидагилар эса, янги таклиф қилинаётган даволаш усули асосида текширув олиб борадилар. Тайёргарликнинг маълум давридан сўнг, назорат тадқиқоти ўтказилади ва олинган натижалар асосида янги услубнинг самарадорлиги аниқланади. Бунда тадқиқотчи, тажрибанинг мақсади ва вазифаларини аниқлаш босқичида математик статистика усулларига эҳтиёж сезади. Ва у ўз соҳасида қабул қилинган тушунчалар доирасида иш олиб боради. Лекин, назорат ва тажриба гуруҳларига иштирокчиларни танлаш ишларини олиб бориш вақтида, у, ўзи учун янги бўлган қатор масалалар билан тўқнашади. Яъни: гуруҳлар нечта бемордан ташкил топиши ва улар қандай танлаб олиниши керак; чунки беморларнинг жисмоний ва психик кўрсаткичлари турлича бўлади. Ва натижада қатор бошқа кутилмаган муаммолар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Тадқиқотчи, гуруҳдаги беморлар сонини ошириш орқали тажриба натижаларининг ишончлилиги даражасини ошириш мумкин. Тажриба мақсадларини таҳлил қилмасдан туриб, умумий ҳолда, гуруҳдаги беморлар сони етарли ёки етарли эмаслигини аниқлаб бўлмайди. Лекин, одатда, ушбу масала ечимини, вазиятдан келиб чиқиб, математик статистика усулларига таянган ҳолда ҳал қилса бўлади. Тадқиқотчи назорат кузатишларини ўтказганидан сўнг, одатда рақамлардан иборат бўлган катта ҳажмга эга дастлабки натижаларни қўлга киритади. Бу рақамлар ҳажмини тасаввур қилиш қийин ва улардан математик статистика усулларини қўлламасдан туриб, бирор хулоса чиқариш мумкин эмас. Тадқиқотнинг бу босқичида таърифий статистикадан фойдаланиш зарур. Таърифий статистика дастлабки маълумотларни туркумларга ажратиш, уларни қулай шаклга келтириш ва айрим умумий кўрсаткичлар орқали турли маълумотларни ўзаро солиштириш ҳамда хулосалар чиқариш имкониятини беради. Ўлчаш натижалари ва тажриба маълумотларининг ўртача қиймати атрофидаги сочилишларни тавсифловчи кўрсаткичлар умулаштирувчи рақам кўринишидаги кўрсаткич сифатида олинади. Тадқиқотчи, бу кўрсаткичларни назорат ва тажриба гуруҳлари учун аниқлаганидан сўнг, уларни бир-бири билан солиштириб, кўрсаткичлар фарқ қилишини кўради. Бунда, аниқланган фарқ қанчалик ишончли, деган савол туғилади. Ушбу фарқ янги усул қўлланилгани туфайлими ёки фарқ тасодифий бўлиб, унинг келиб чиқиши ўлчашлар сонининг чекланганлиги ва синовда иштирок этаётганлар орасида мавжуд тафовут билан боғлиқми? Бу саволга жавоб топиш учун статистик гипотезаларни текширишда қўлланиладиган математика усулларини ишлатиш зарур бўлади. Статистик маълумотлар миқдор жиҳатдан ҳам ёки сифат жиҳатдан тасаввур қилиниши мумкин. Маълумотлар базасига киритилаётганда унинг қайси категорияга мансублгини албатта кўрсатиш керак. Чунки унинг тахлил этилиши шунга боғлиқ. Download 73.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling