Тиббиётда статистик маълумотлар ва уларнинг турлари


Download 73.9 Kb.
bet2/5
Sana15.02.2023
Hajmi73.9 Kb.
#1201822
1   2   3   4   5
Bog'liq
Тиббиётда статистик маълумотлар ва уларнинг турлари

Миқдорий маълумотлар. Улар фақат сонли маълумотларни қабул қилади. Улар дискрет ва узлуксиз сонларни қабул қилиши мумкин. Масалан пациентнинг ёшининг аниқлиги шу икки кўринишда ифодаланиши мумкин.
Категориал. Бундай турдаги маълумотлар сифатий маълумотларнинг асоси ҳисобланади. Унда асосий шарт бўлиб объектнинг бўлиши мумкин бўлган категориялардан фақат биттасига тегишли бўлишидир.
Сифатий номинал белгили.Шундай белгиларки, объект уларга ё эга бўлади ёки эга бўлмайди. Бу белгиларни тўғридан-тўғри ўлчашнинг иложи йўқ. Бунда категориялар тартибсиз ҳолда бўлади. Бунда сонлар фақат объектнинг холатини белгилаш учунгина хизмат қилади. Масалан: жинс бўйича 1- эркак ва 2- аёл, агар сифатий тартибланган категорияга мисол келтирсак, у ҳолда пациентнинг ҳолатини кўринишларрини айтиш мумкин 1-яхши, 2-қониқарли ва 3-қониқарсиз. Амалиётда одатда миқдорий маълумотларни сифатий категориал кўринишга ўтказиб иш кўрилади.
Масалан, кўп миқдордаги маълумотларни қайта ишлашда турли ҳисоб операцияларидан фойдаланамиз. Бу операцияларни автоматлашган тизимларда бажариш маълумотларни қайта ишлаш сифатини, ҳамда ҳисоблашлар эффективлигини оширади. Шу сабаб компьютерда бундай масалаларни ечиш учун электрон жадваллар, яъни жадвал процессори деб аталадиган махсус дастурлар пакети ишлаб чиқилган. Бундай дастурлардан бири Microsoft EXCEL электрон жадвал процессоридир. Excel электрон жадвали Microsoft Office пакетига тегишли бўлиб, у асосан электрон жадвал маълумотларини қайта ишлашга асослангандир. Уларнинг қай бирини танлаш фойдаланувчи ихтиёрида. Дастлаб бу сохадаги вазифаларни фақатгина Ms Excel дастуридагина амалга оширса бўлар эди. Хозир эса айнан шу масалаларни ечиш учун мўлжалланган Statplus, Vstat ёки Статистика каби дастурлар яратилган. Лекин бу датурлардан фойдаланиш ўқув дастурига киритилмаганлиги учун, биз амалларни фақат Ms Excel дастурида бажариш билангина кифояланамиз.
Microsoft Excel дастурлар бозорида, жадвалар орасида етакчи ўринларни эгаллайди ва бу соҳада ривожланиш бўлаётганлигини кўрсатади. Ехсеlнинг 4.0 версиясидан бошлаб фунцияларни ишлатиш учун яхши имкониятлар яратилган. Ҳозирда жаҳон бозорида Excelнинг янги версиялари пайдо бўлмоқда. Бу дастур ўзининг қулай интерфейси билан фойдаланувчилар орасида кенг тарқалган. Microsoft Excel мукаммал ва ишлаш учун қулай дастурдир. Унинг янги версиясининг мукаммалиги шундаки, у уч ўлчовлидир. Файллар орасида ўрнатилган алоқа кенгайтирилган, ҳар хил ёрдамчи ва маслаҳат берувчи функциялардан фойдаланиш жуда қулай яъни Excel дастурида хохлаган вақтда ёрдам учун яратилган дастурдан фойдаланиш мумкин. Excel ускуналар фойдаланувчи ишлатиши учун қулай қилиб қурилган бўлиб, унинг интерфейсини ўз дидингизга мослаб жиҳозлаш, шунингдек ўзингизга керак ускуна панелини яратишингиз мумкин. Excel дастурининг махсус ёрдамчилари мулоқот дарчаларида қадамма-қадам сизни қизиқтираётган масалани ечишга ёрдам беради.Excel дастурининг яна бир қулай томонларидан бири, унда етук мутахассислар учун мураккаб масалаларни ечишда Visual Basicни ишлатишга имкон борлигидир. Бу дастурдан нафақат ишлаб чиқариш ва иқтисодиётда фойдаланиш мумкин, балки тиббиёт соҳасидаги кузатишлар ва клиник тахлиллар осон ва тез бажарилиши мумкин. Бунинг учун фойдаланувчи дастурнинг функция ва формулалари билан ишлашни ўзлаштириб олиши кифоядир. Статистиканинг муҳим масалаларидан бири танлаб олинган миқдорларнинг орасидаги боғлиқликни ўрганишдан иборатдир. Одатда улар орасидаги боғланиш функционал бўлмай, балки тасодифий эхтимоллик характерга эга бўлади. Бу ҳолда улар орасида қатъий бир қийматли боғланиш мавжуд эмас.
Формулалар ва функцияларни қўллаш Excel дастурининг энг асосий вазифасидир. Жадвалда сонларнинг статистик таҳлилини ўтказиш имкони мавжуд.
Жадвал каттакчасига киритиладиган формулаларнинг матни “=” (тенглик белгиси)дан бошланиши керак, акс ҳолда Excel дастури формулани матндан ажрата олмайди. Тенглик белгисидан сўнг математик ибора ёзилади.
Жадвалда аргумент сифатида сонлар, катакча манзили ва номлар ишлатилиши мумкин. Арифметик амалларни белгилаш учун қуйидаги белгиларни ишлатиш мумкин: ^ (даражага ошириш), + (қўшиш), - (айириш), *(кўпайтириш) ва / (бўлиш).
Жадвалда бошқа ишчи варроқда ёки бошқа файлнинг жадвалида жойлашган катакчаларга йўлланма бўлиши мумкин. Бир марта киритилган формулага хохлаган пайтда ўзгартириш киритиб бўлади.
Жадвалли ҳисоблар учун формулалар керак. Баъзи формулалар кўп учрагани учун, Excel дастури 200 ҳилдан ортиқ формулаларни таклиф қилади, улар функциялар деб аталади.
Excelдаги функциялар бу - қўллашга таёр бўлган, дастурга ички қурилган формулалардир. Excel техник ҳисоблашларни, матнни қайта ишлашни ва кўпгина бошқа ишларни енгиллаштирувчи юзлаб функцияларни ўз ичига олади. Функциялар қидиришга ва қўллашга қулайлик учун қулай бўлиши учун категорияларга, аниқроғи 11 та категорияга (бўлимга) ажратилган.
Excelга жуда катта ёрдам тизими ва функциялар устаси Мастер функций жойлаштирилган. Функциялар устаси функциялар билан ишлашда қадамма – қадам ёрдам беради. У кўпчилик функцияларни икки қадамда ҳисоблаш имконини беради.
Excelга ички қурилган функциялар ҳам алоҳида, ҳам мураккаб формулалар ичида қўлланилади. Функция ўз вазифасини бажаришга тушишдан аввал берилганларни (аргументларни) кўрсатиш зарур. Ҳисобда ишлатиладиган масалан, корень() функцияси мусбат соннинг квадрат илдизини ҳисоблайди. Оддий ҳолатда =корень(9) деб киритиб “3” тўғри жавобни олиш мумкин. Шунингдек функцияларни мураккаброқ ифодага киритиш мумкин масалан, =корень(9)*3.
Функцияларда тез-тез бошқа катакчаларга мурожаатлар ишлатилиб турилади. Масалан, =корень(а2) функцияси А2 катакчадаги қийматнинг квадрат илдизини ҳисоблайди.
Функциялар - функция номидан ва (қоидага кўра) аргументлардан ташкил топган. Масалан, корень – бу функция номи, мусбат сон эса – аргумент. Демак, аргументлар сон, мурожаат ёки номлар бўлиши мумкин. Худди шунга ўхшаш аргументлар матн, мантикий қийматлар (рост ва ёлгон) ёки массивлар бўлиши мумкин. Функцияни аргументи битта ёки бир нечта каттакка жойлашиши мумкин.
Агар формулани киритишда функциянинг аргументи тушириб қолдирилса ёки нотўғри кўрсатилсаошибка в формуле кўринишидаги ёзув ҳосил бўлади. Мурожаатни ёки нотўғри аргументли функцияни ўз ичига олган катакчада #ИМЯ?,#ЧИСЛО! ва бошқа ҳатоликларни билдирувчи ёзувларни кўрасиз.

Download 73.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling