Стюдентнинг t-критерийсини мисолда текшириш
Ошқозон ости безига таъсир кўрсатувчи янги ҳосил қилинган безнинг самарадорлигини текшириш учун анемия билан касалланган беморларнинг икки гуруҳи белгиланди. Биринчи гуруҳдаги беморлар икки ҳафта мобайнида шу препаратни қабул қилди, иккинчи гуруҳдагилар эса плацебо қабул қилди. Биринчи гуруҳдагиларнинг ўртача гемоглабини даражаси 115,4±1,2 г/л, иккинчи гуруҳдагиланики эса - 103,7±2,3 ни ташкил этди. Таққосланаётган катталиклар нормал тақсимотга бўйсунади. Бу ҳолда биринчи гуруҳда 34, иккинчи гуруҳдагилар сони эса 40 тани ташкил этди.
Ечиш: буни ечиш учун Стюдентнинг t-критерийсини топиш формуласидан ўртача қийматлар айирмасини уларнинг ҳатоликлари квадратлари йиғиндисига нисбати орқали фойдаланамиз.
Ҳисоб китоблардан кейин t-критери 4.51 га тенг эканлигини топиш мумкин. Кўриниб турибдики препаратнинг самараси 100 % га анча яқин, демак уни истемолга чиқариш мумкин.
2-мисол. Доимий пневмания билан касалланган беморларнинг 47 тасида ўпка касаллигининг 1-даражаси кузатилагн бўлиб, уларда қон хажми M1= 6.64 литрни ташкил этди. Бунда ҳатолик m1 = ±0,17 литрни ташкил этади. Текширилаётган гуруҳдагилар сони 56 та бўлиб уларда бу кўрсатгичлар М2 = 6,12 л, m2 = ± 0,13 л. ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |