б - 724; қ - 574; к - 552; т - 517; с - 353; о - 335; ў – 279; а – 266.
“Рустамхон” достонидаги қўлланилган сўзшаклнинг қўлланиш
частотаси ҳарфлар кесимида қуйидагича: А – 266, Б – 724, В – 45, Г – 117, Д
– 229, Е – 75, Ё – 124, Ж – 144, З –66, И –135, Й –105, К – 552, Л – 21, М –
263, Н – 96, О – 335, П – 92, Р – 62, С – 353, Т – 517, У – 136, Ф – 33, Х –
148, Ц – 0, Ч – 139, Ш – 123, Э – 186, Ю – 135, Я –50, Ў – 279, Қ – 574, Ғ –
63, Ҳ –150 каби. Жами: 6337. Шу билан бирга сўз туркумлари бўйича ҳам
сўзларнинг қўлланилиш частотаси аниқланди. Энг кўп от ва сифат сўз
туркумларига оид сўзшакллар қатнашгани аниқланди.
Демак, Фозил шоир “Рустамхон” достонида жами 6337 та сўзшаклни
21672 марта қўллаган.
Тадқиқотнинг
иккинчи
боби
“Рустамхон”
достони
сўз
бойлигининг лексик-семантик тадқиқи” деб номланган. Унинг дастлабки
фасли “Ўз қатлам бирликларида кўпмаънолилик” масаласига бағишланган.
“Рустамхон” достонининг асосий қатламини умумистеъмол лексика ва қипчоқ
шевасига хос диалектал бирликлар ташкил этади. Биз ишимизда, даставвал, ўз
қатлам
бирликлари
ва
ўзлашма
қатлам
бирликлари,
шунингдек,
диалектизмларнинг лисоний табиати, бахшининг сўз танлашдаги услубий
маҳорати мисолида таҳлил этишга ҳаракат қилдик.
“Рустамхон” достони матнида айрим тоифага хосланган шундай сўзлар
мавжудки, улар Фозил шоирнинг достон куйлаш иқтидорини, тилимизнинг
олтин фондидан самарали фойдаланганлигини яққол кўрсатиб туради.
Масалан:
Бағир. III шахс биргаликда қўлланадиган бағир, бағри лексемаси
достон матнида жуда фаол учрайди. Унинг муқобил шаклларидан
бағри,
бағрига, бағрим, бағримдан, бағримни, бағринг, бағрини кабиларга нисбатан
ҳам шу фикрни айтиш мумкин. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да
берилишича,
бағри (бағир) лексемаларининг
генетик
асослари
семемасидаги қурилиши қуйидагилардан иборат: 1) жигар; 2) тананинг
бўйиндан қорингача бўлган олд қисми; кўкрак, кўкс, тўш; 3) қучоқ; ҳимоя,
паноҳ, ён; 4) юрак, қалб, дил; 5) жуғрофий ҳудуднинг ён, нишаб томони; 6)
улкан, чўзилган ҳудудли макон, фазо; қўйин, қучоқ.
Бағир лексемаси достон матнида, асосан, феъл сўз туркумига мансуб
сўзлар билан бир қатор коннотатив маъноларни ифодалаган:
– “Хафа бўлмоқ”: Бу сўзни эшитиб, Химчаойим кўнгли бузилиб, бағри
эзилиб бир сўз айтиб турган экан (366); Подшо бўлиб менинг бағрим эзилди,
// Даркори йўқ бизга бепоён элди (352);
26
– “Қучоқламоқ”: Инграниб ўрнидан туриб шу замон // Болам, деб
бағрига босди Султонхон (441);
– Алам, ҳасрат, фалокат, жудоликка гирифтор бўлиб қийналмоқ”:
Бу мени ўлимга элтар, // Ўлимнинг шароби яқин, // Юрагим ҳам бағрим
доғлар (384); Жафо тиғи бу жонимдан ўтибди, // Айрилиқ ханжари бағрим
йиртибди (422);
– “Афсусланмоқ, норозилик”: Нега бу бойланди, эна тозилар?
// Тозини бойлабсан, бағрим эзилар… (423);
– “Қийналмоқ”: Бағримдан ўт чиқиб таним туташди, // этим эзиб
суягимга етишди, // Тавба қилдим, эна ечгин қўлимни (424);
– “Ғам, ҳасрат билан бағри эзилмоқ, куймоқ”: Ҳуройим кўриб
Қаландар билан юрган Султонхонни таниб илгари шоҳлик шавкатда,
Do'stlaringiz bilan baham: |