йўлбар изидан бурилмайди” каби анъанавий
достонлар тилига хос ПБ
қўлланилганлиги кузатилди:
“Тоғай айтди: –
Сизларда бир гап бор.
“Мард сўзидан, йўлбарс изидан бурилмайди”, деган гап бор. Ўзим талаб
қилдим. Ҳеч ким менинг бўйнимга завлим солгани йўқ. Сўзидан қайтмайдиган
камбағалдан чиқади, –
деб ўрнидан тура берди” (409). Келтирилган ҳар
иккала матнда достондаги эпик қаҳрамонлар (Рустам, Тоғай)нинг мардлиги,
бирсўзлилиги, ҳар қандай хавф-хатардан чўчимаслиги ва энг муҳими,
олдига қўйилган олижаноб мақсадларга эришиш йўлидаги фидойиликларини
баён қилиш орқали сўз заргари достонлар
тилига хос паремаларни
мустақил равишда ижод қилган. Бундай намуналарни ижро жараёнида
ўринли, самарали қўллай олганлиги бахшининг юксак маҳоратга эга
эканлигидан далолат беради.
Диссертацияда
“Кўзи йўқнинг юзи йўқ”, “Дунёда бир қўрққан
ёмон, бир қувонган ёмон”, “Эгилган бўйинни кесмайди ханжар” каби
халқона ПБлар намуналари таҳлил этилди ва улардаги услубий хусусиятлар
асослаб берилди.
Ишимизнинг қисқача мазмуни шулардан иборат. Эътиборларингиз учун
раҳмат!