Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD
бўтам! деган товуш келди” (390); Рустам қўзим, бўтам
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
stenogramma X. Xamdamova
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Достондаги фразеологик ва паремиологик бирликлар тадқиқи”
бўтам! деган товуш келди” (390); Рустам қўзим, бўтам, келгин
қошима, // Болам, деб босайин сени тушима (389); Бери келгин болам, асов қулуним, энанг бунда сенинг учун меҳрибон (389). Матндаги от метафораларда имплицит ҳукм ифодаси мавжуд: қўзим, бўтам, қулуним метафоралари ўғлим, фарзандим, болам семантик маъносида қўлланган. Бундай лингвопоэтик ҳодиса матнда икки хил ҳукмни ифодалашга хизмат қилган: биринчиси ўғил – болам, ўғлим – қўзим, ўғлим – бўтам, ўғлим – қулуним тарзидаги ҳукм; иккинчиси қўзи – меники, бола – меники, ўғил – меники, бўта – меники, қулун – меники тарздаги ҳукм. Матннинг учинчи жумласидаги биринчи шахс, эгалик шаклидаги қулуним лексемасида эпик қаҳрамоннинг боласини эркалатиш ёки эркалаб мурожаат қилиш маъноси ҳам мавжуд. Достон матнида ҳар иккала ҳукмни ифодалашга хизмат қилувчи бундай от сўз туркумидаги метафоралар жуда фаол қўлланилган. Бундан ташқари матндаги сифат, феъл ва фълнинг равишдош шаклидаги сўзларнинг метафоралашув ҳодисалари ҳам аниқланди Тадқиқотнинг учинчи боби “Достондаги фразеологик ва паремиологик бирликлар тадқиқи” деб номланган. Унинг дастлабки фасли “Достондаги фразеологик бирликларнинг структурал-семантик хусусиятлари” масалаларига бағишланган. Тилшунослигимизда халқ достонлари тилида учрайдиган фразеологик бирликлар таҳлилига бағишланган тадқиқотлар, илмий мақолалар ва алоҳида луғатлар нашр этилган. М азкур соҳада ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор маслалар ҳам мавжуд бўлиб, халқ достонларидаги эпик қаҳрамонларнинг тана аъзоларини ифодаловчи ибораларнинг структурал-семантик хусусиятларини ўрганиш масаласи шулар жумласига киради. Ишимизда бош, кўз, қулоқ, оғиз, бурун, тил, бўйин, қовоқ, бел узвли ибораларнинг қўлланилиши ва структурал-семантик хусусиятлари билан боғлиқ кузатишларимиз берилди. Масалан бош узвли иборалар қуйидагича: Тортинмайин аждаҳарга борайин; Аждаҳарнинг танидан бошин юлайин (жазоламоқ); Султонхон Хуройимга салом бериб, бош эгиб турди (мутелик); Қаландарсан, энди эшит нолишимни, Қилич уриб, мен кесарман бошингни (ҳалок қилмоқ); Ўлар вақтда ёлғиз болам етишиб, Бошимдан кўтариб ғамим, кулфатим, Ҳар ерда раҳбар бўлган фарзандим, Рустамжондан кўпдир менинг умидим. “Кўз” узвли фраземалар. Кўз ҳам инсон танасининг фаол аъзоси, халқимиз орасида бирор-бир муносабат, ҳис-туйғуларнинг аниқ кўрсаткичи, муайян ифодаси сифатида тушунилади. Кўз тана аъзоларининг бири сифатида, айниқса, инсон сезги аъзоларининг биринчиси ва алданишга мойили сифатида хилма-хил таърифу-тавсифларга сазовор. Хусусан, мумтоз адабиётимиз шеъриятида кўз “ишқнинг дастлабки манзили” сифатида талқин этилса, халқ оғзаки ижодида “жалб этувчи таъсир воситаси” сифатида фаол қўлланади. Масалан, Ёш кўздан 32 чиқмайди-юракдан чиқади каби халқ мақоли бежизга айтилмаган ва яратилмаган. Достонда кўз узвли фраземалар намуналари жуда кўп қўлланилган, уларнинг англатган умумий семаларини қуйидагича ифодалаш мақсадга мувофиқ, деб ҳисобладик: 1. Кўз – бехосдан, тўсатдан кўриб қолиш: Офтобой абжирлик билан олдига чиқди. Рустам Офтобойга қарайман деб ичкарига кўзи тушди (440-441). Ушбу матндаги кўзи тушмоқ ибораси “бехосдан, тўсатдан кўриб қолиш” семасини ифодалаган. 2. Кўз – эътиборсизлик билан қараш: Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling