Abdumurodova Dilraboning "O’zbek adabiyoti tarixi"
Download 1.35 Mb.
|
abdurauf fi
- Bu sahifa navigatsiya:
- МИРРИХ ЮЛДУЗИГА
Бинобарин, шеърнинг номиёқ мамлакатдаги нотинчлик, ғавғо-тўполонларни англатиб турибди. Шоир юлдузга мурожаат қилади, ундан юртни оёқости қилган душманларнигина эмас, дўст ва қардошни улар қўлига тутиб берган хиёнатчиларни ҳам суриштиради:
МИРРИХ ЮЛДУЗИГА Гўзал юлдуз, еримизнинг энг қадрли тувғони, Нега биздан қочиб мунча узоқлаига тушибсан? Тувғонингга нечун сира гапурмасдан турибсан, Сўйла, юлдуз, ҳолинг надир, нечук топдинг дунёни? Бизнинг ерда бўлиб турган тубанликлар, хўрликлар, Сўйла, юлдуз, сенинг дағи қучоғингда бўлурми? Борми сенда бизим каби инсонлар, Икки юзли ишбузарлар, шайтонлар, Ўртоқ қонин қонмай ичган зулуклар, Қардош этин қўймай еган қоплонлар? Борми сенда ўксуз йўқсулнинг қонин Гурунглашиб, чоғир* каби ичканлар? Борми сенда бутун дунё тузугин* Ўз қопчиғин тўлдиргани бузганлар? Борми сенда бир ўлкани ёндириб, Ўз қозонин қайнатғувчи хоқонлар? Борми сенда қорин-қурсоқ йўлида Элин, юртин, борин-йўғин сотқонлар? ЎГУТ
‘ШАРҚ Қардошларим, мана сизга бир ўлка Ким, топилмас ер юзида сингари. Ҳар ёнида кенг, ям-яшил учмоҳлар Жон сувиндан етишкандир гуллари... Оғочлари яшил кийимлар кийган Эврилишар топинғали тангрига. Оғир, юксак, кўркам, ҳайбатли тоғлар Ўнгдан, Сўлдан... Ҳар ёндан Ҳақ йўлида урушғучи аскардек, Ясов тортиб, кўкрак кериб юксалган Кўкдан даҳи ўз ҳаққини истардек. Тенгизлардан қанот очиб табиатҚучоқламиш бу севгили ёвдусин. Тангри даҳи муздан, сувдан ҳам тоғдан Қуршатмишдир қўрғон қилиб теграсин — Ким ёввойи бир ҳайвон Суқуб қолмасун мунга йиртқич тишин, тирноғин. Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling