Абдунабиев Достонжон Иброхимжон ўғли. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филлиали


Қуёш энергиясидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги


Download 297.77 Kb.
bet5/5
Sana13.12.2022
Hajmi297.77 Kb.
#1000966
1   2   3   4   5
Bog'liq
ТДТУ ҚФ Абдунабиев Д И ҚУЁШ ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ

Қуёш энергиясидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги. Лойиҳа бўйича 1508 Вт/сут электр билан таъминлаш имкониятлари мумкинлиги асосланди. Бироқ ушбу сарф-харажатлар 4 750 минг сўмни ташкил этмоқда. Ҳозирги кунда 1 кВт соат электр энергияси учун тўлов 295 сўмни ташкил этишини [15] инобатга оладиган бўлсак, асосий харажатларни қоплаш муддати 15-20 йилни ташқил этади (жорий нархларда).
Электр энергиясидан фойдаланганлик учун тўлов ва ёндашувлар. Энергия манбааларидан фойдаланганлик учун амалга ошириладиган тўлов тарифлари табақалашган ҳолда гуруҳларга ажратилган. Аҳоли истеъмоли учун тўловлар йиллар давомида ўзгариб келган (3-жадвал) [16].
3-жадвал.
Маиший истеъмол учун электр энергиясининг нархларини ошганлиги тўғрисида маълумот

Тр

Йиллар

Ойлар

Тариф учун тўлов

Базис даврга нисбатан ўзгариши
(Y
t/Y2012)

Олдинги йилга нисбатан ўзгариши, %
(Y
t/Yt-1•100)

1

2

3

4

5

6

1

2012

Октябрь

104,0

1,00

113,5

2

2013

Октябрь

120,0

1,15

115,4

3

2014

Апрель

131,4

1,26

114,8

4

2014

Октябрь

144,3

1,39

5

2015

Май

155,0

1,49

116,9

6

2015

Октябрь

167,4

1,61

7

2016

Апрель

182,0

1,75

115,7

8

2016

Октябрь

191,0

1,84

9

2017

Июль

204,3

1,96

109,5

10

2018

Апрель

228,6

2,20

117,1

11

2018

Ноябрь

250,0

2,40

12

2019

Август

295,0

2,84

123,3

Ушбу жадвал маълумотларига асосан шуни таъкидлаш жоизкий, электроэнергиядан фойдаланганлик учун тўловлар (4-устун) йилдан йилга ошиб борганини кўришимиз мумкин. Ўтган йиллар давомида энергиядан фойдаланганлик учун тўловлар (5-устун) қарийиб 2,8 марта ошганини кўриш мумкин. Тўлов суммасининг ўртача ўсиш динамикаси 115,9 фоизни ташкил этмоқда.
Республикада электр энергиясининг нархи деярли ҳар йили бир ёки икки марта ўзгараётгани ишлаб чиқариш ва истеъмол харажатларига бевосита таъсир қилмоқда. Агар 2-3 йил мобайнида энергия учун тўловларни ўзгармас нархларда таъминлашга эришилса, бунда белгиланган тарифлар иш ҳақи ва бошқа ресурслар ҳисобига ўзгармасдан қолса нархлардаги ўзгариш қандай бўлиши мумкин. Биринчидан, 2-3 йил мобайнида нархлар ўзгаришсиз қолиши учун мавжуд кўп йиллик статистик кўрсаткичлар асосида эмпирик ҳисоб-китоблар амалга оширилди. Натижада, ушбу йиллар мобайнида нархнинг ўзгариш интервали 290-330 сўм/кВт атрофида бўлиши мумкинлиги аниқланди (2018 йилгача бўлган даврдаги нархларни ўзгариш динамикасига асосан).
Иккинчидан, 5 йил мобайнида нарх сиёсатини барқарорлаштиришга эришилса, ўзоқ муддатли нарх белгилашда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кўп бўлмаган миқдорда ўзгариши, белгиланган таъриф нархларининг 440 сўм/кВт соат бўлиши мумкинлиги аниқланди.
Демак, нархларнинг муайян муддатга ўзгаришсиз белгилаш муқобил (альтернатив) энергия ресурсларидан фойдаланишга имконият беради. Натижада, аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талаби бозор тамойиллари ― ўзаро рақобат ва талаб-таклиф асосида шаклланади. Энергетика соҳасини ривожлантириш учун инвестицияларни фаол жалб қилиш имконини оширади.
МУҲОКАМА ВА ТАКЛИФЛАР
Юқорида амалга оширилган таҳлиллар ва олинган натижалар асосида шуни айтиш мумкинки, мавжуд табиий ресурсларни асраш, уларни келажак авлодга етказиш асосий вазифа сифатида қаралади. Бироқ, ҳозирги ҳолатда имконсиз ишнинг ўзи йўқ [17,18,19]. Шу боис, ушбу жараённи ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий, ҳам экологик нуқтаи назардан таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Биринчидан, қуёш панелларини ўрнатиш ва таъмирлаш харажатлари юқорилиги боис ундан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан кам самара келтиради. Мисол учун, умумий харажат 4,75 млн сўмни ташкил этган ҳолда нисбий авфзаллик йўлларини таҳлил қиламиз. Бунда асосий эътибор банк фоизларига қаратилади. Жумладан, банк омонатлари ўртача 20 фоизни ташкил этсин. Бир йиллик ҳисобланган фоиз миқдори 1,12 млн сўмни ташкил қилади. Бир ойланинг йиллик тўлов миқдори эса 273,75 минг сўмни ташкил қилмоқда. Агар нархлар ўзгармас деб олинса, бир йиллик банк фоизи ўртача 4 йиллик тўловни амалга оширишга имкон беради.
Иккинчидан, қуёш энергиясидан фойдаланишда давлат томонидан таъминлаш қийин бўлган тоғ ва тоғ олди ҳудудлар, паст текисликлар, чўл ҳудудлар, қўриқхоналар ва бошқа объектларни давлат-хусусий шерикчилик асосида амалга ошириш мумкин. Шунингдек, кўп тармоқли касалхоналар, дам олиш масканлари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини доимий равишда (узлуксиз) энергия билан таъминлаш, бу йўналишга давлат субсидияларини йўналтириш талаб этилади. Чунки, ижтимоий жиҳатдан муҳим ва давлатнинг ташкилий вазифаси сифатида долзарб масала ҳисобланади.
Учинчидан, экологик тоза ва атроф-муҳитни мусаффолигига таъсир қилмайдиган энергия манбалари сифатида қуёш ва шамол энергиясини айтиш мумкин. Ҳозирги шароитда ушбу технологиялар ёрдамида энергия ишлаб чиқариш қимматга тушиши мумкин, бироқ табиий ресурслар тугаганидан кейин уни бошқа манбалар билан таққослаш имкони бўлмайди. Шу боис, ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш, экологик жиҳатдан фойдали ҳисобланади ва экологияни асраш – келажак авлод олдидаги бурч ҳисобланади.
Қуёш энергиясини қўлаш тизимини ривожланиши истиқболли ҳисобланади, шу билан бирга юқори харажат талаб қилади. Демак, қуёш панелларидан фойдаланишни самарали йўлларини излаш ва мавжудларини такомиллаштириш лозим. Бунинг учун ушбу соҳани давлат томонидан қўллаб-қувват ва молиялаш тизимини соддалаштириш талаб этилади.
Қуёш панелларидан фойдаланишни давлат томонидан қўллаб қувватлашнинг асосий йўналишлари:

  • қуёш коллекторлари ва панелларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни рағбатлантириш;

  • истеъмолчилар (фойдаланувчилар) учун сифатли ва юқори самара келтирадиган қурилмаларни ишлаб чиқариш;

  • қуёш, шамол ва бошқа ноанъанавий энергия ресурсларидан мустақил (автоном) фойдаланувчилар учун қўшимча солиқ имтиёзларини жорий этиш (жумладан, мол-мулк солиғини 50 фоизга пасайтириб ҳисоблаш ва б.қ.);

  • қуёш панелларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида банк кредитларини қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган миқдорда бериш тартибини ишлаб чиқиш;

  • қуёш энергиясидан алоҳида фойдаланиш, биргаликда фойдаланиш ва давлат хусусий шерикчилики асосида фойдаланиш бўйича қонун ости ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

  • хизмат кўрсатиш инфратузилмасини яратиш ва малакали кадрлар билан таъминлаш ва бошқа хизматларни ташкил этиш.

ХУЛОСА
Демак хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, аҳолини энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжини ўзини-ўзи автоном таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадга мувофиқ ҳисбланади. Бунинг учун қуёш панелларини ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар бериш, қуёш панели ва куёш коллектрларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш каби чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилади.
Амалга оширилган ҳисоб-китобларга кўра муайян муддат давомида электр энаргияси учун тўловларни барқарорлаштириш тавсия этилади (2-3 йил давомида).
Шунингдек, қуёш панелларини сотиб олиш ва ундан фойдаланувчиларга банк кредитларини ажратиш бўйича қонун ости ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш лозим.
Қуёш энергиясидан фойдаланувчиларни рағбатлантириш мақсадида уларга ажратилган қредит қарзларини сўндиришда солиқ тўловларидан бонуслар ажратиш тизимини жорий этиш тавсия этилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР


1 International Energy Agency (IEA) Solar Heating and Cooling Programme, May 2013, SHC Solar Heat Worldwide Reports (Gleisdorf, Austria: 2005–2013 editions)
2 Проект ПРООН UZB/02/M01. «Чистая энергия для сельских общин Каракалпакстана». Информационный доклад. Ташкент, 2004 г.
3 REN21 2017. Renewables Global Status Report 2016. Renewable Energy Policy Network for the 21st Centure. http://www.ren21.net/wp-content/uploads/2017/06/ 170607_GSR_2017_Highlights.pdf
4 Всемирная программа по Солночной энергии. 1996-2005 гг. Всемирная коммиссия по солночной энергии. 1997 г.
5 Захидов Р.А. Энергетика стран Центральной Азии и роль ВИЭ. Труды международной конференции «Альтернативная энергетика и прблемы энергобезопасности», Бишкек, 2008 год.
6 М.М.Мухаммадиев, К.Д.Потаенко Возобновляемые источники энергии // Учебное пособие.- Ташкент, Таш ГТУ. 2005 г, с.213.
7 Г.К. Саидова Аналитический доклад. Альтернативные источники энергии: возможности использования в Узбекистане. - Ташкент, ПРООН, 2011/3., с.74.
8 Захидов Р.А., Саидов М.С. Возобновляемая энергетика в начале 21-го века, состояние и перспективы развития гелиотехники в Узбекистане. Международный журнал «Гелиотехника». №1, 2009 г.
9 Dilshod Kodirov, Obid Tursunov Calculation of Water Wheel Design Parameters for Micro Hydroelectric Power Station // E3S Web of Conferences 97 FORM-2019, 05042 (2019)
10 Bakhadir Mirzaev, Farmon Мамаtov, Obid Tursunov A Justification of Broach-Plow’s Parameters of the Ridge-Stepped Ploughing // E3S Web of Conferences 97 FORM-2019, 05035 (2019)
11 Mirsaidov, M., Sultanov, T., Yarashov, J., Toshmatov, E. Assessment of dynamic behaviour of earth dams taking into account large strains// E3S Web of Conferences 97 FORM-2019 ,05019 (2019)
12 S. Slavchev, Waterwheel power generating device, Patent, US6534881B1, USA, (2003)
13 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 ноябрдаги “Энергия ресурсларидан окилона фойдаланишни таъминлаш чора–тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ- сонли қарори (Ўз.Р. ҚҲТ, www.lex.uz).
14 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4388 сонли қарори (Ўз.Р. ҚҲТ, www.lex.uz).
15 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2018 йил 1 ноябрдаги 19-03-22-06-ЎзР-67-2018 сонли Рейстри билан тасдиқланган (www.uzbekenergo.uz).
16 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган Рейстр маълумотлари, 2012-2018 йй. (www.uzbekenergo.uz).
17 Renewable Energy World, July–August 2012, pp. 47–49
18 Renewable Energy World, March–April2013, pp. 18–24
19 http://social.csptoday.com
20 www.uzbekenergo.uz
21 www.lex.uz
Download 297.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling