Абдурахмонов Бекзоднинг “Ёшларда миллий давлатчилик тафаккурини шакиллантириш масалалари”


Download 41.5 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi41.5 Kb.
#1586981
Bog'liq
АБДУРАХМОНОВ БЕКЗОД Та-риз



Ўзбекистон Миллий университети “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши битирувчиси Абдурахмонов Бекзоднинг
Ёшларда миллий давлатчилик тафаккурини шакиллантириш масалалари” мавзуидаги битирув малакавий ишига
Т А Қ Р И З

Миллий давлатчилик тафаккури, ўзаро аҳиллиги бор бўлган халқни хеч бир куч енга олмайди. Фуқароларда миллий давлатчилик таффакурини шакиллантириш ва ривожлантиришга бепарво бўлиш шу халқнинг мустамлака асоратларини қабул қилиб олишига сабаб бўлади.


Миллий давлатчилик тафаккурини шакллантириш давлатнинг бош ислоҳотчилик фаолиятига боғлиқдир. Яъни, фуқароларнинг давлат билан ҳамкорликда амалга оширадиган иқтисодий, сиёсий, мафкуравий, маънавий ва маърифий фаолияти ташкилотчиси давлат ҳисобланади. Ҳар бир фуқаро давлатнинг нафақат мавжудлигидан, шу билан бирга буюк келажагидан манфаатдордир. Учинчидан, фуқаролар мустақил Ўзбекистон давлатининг табиатини, моҳиятини теран ва ҳар томонлама англаб олганларидагина, оқилона бошқариш ишларига самарали иштирок этадилар.
Мазкур иш “Ёшларда миллий давлатчилик тафаккурини шакиллантириш масалалари”ни очиб беришга қаратилган.
Битирув маълакавий ишига қўйидагиларни мақсад қилиб олгани қувонарли хол.
Ўзбекистонда демократик тараққиёт стратегиясида миллий давлатчилик тафаккурини ривожлантириш динамикасини, салоҳият имкониятларини, илмий тадқиқот объекти сифатида
ижтимоий фалсафий таҳлил этишдан иборатдир.
БМИни вазифалари деб қуйдагиларни белгилаган.
-ёшлар онгида миллий давлатчилик тафаккурини ривожлантиришни таълим ва тарбия тизимидаги янгиланишларни яхлит жараён сифатида таҳлил қилиш;
-ёшлар онгида миллий давлатчилик тафаккурини
ривожлантиришнинг объектив шарт-шароитларини, субъектив омилларини аниқлаш;
- тарихий ўзгаришлар динамикасининг давлатчилик тафаккури ривожига бевосита таъсир қилиш йўналишларини ва қонуниятини таҳлил этиш;
- ўзбек миллий маънавияти тарихидаги қадриятлар асосида фуқаролар
онгида миллий давлатчилик тафаккурини ривожлантирадиган, давлат сиёсатини самарали амалга оширишга хизмат қиладиган хулосалар, амалий тавсиялар, чора тадбирлар дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
БМИ кириш, 3 боб, 6 параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Кириш қисмида муаллиф мавзунинг долзарблиги, илмий ўрганилганлик даражаси, назарий ва амалий аҳамиятини баён этган.
Биринчи боб Миллий давлатчилик тафаккурини
шакллантиришнинг тарихий генезиси ва ривожланиш хусусиятларига бағишлаган. Битирувчи Абдурахмонов Бекзод бу бобда. Миллий давлатчилик тафаккури тушунчасининг моҳияти ва мазмуни, Миллий давлатчилик тафаккури шаклланишининг эволюцияси ва унинг тарихий босқичларини ўрганган.
Иккинчи боб Ўзбекистон ёшларида миллий давлатчилик тафаккурини
шакллантиришнинг назарий-методологик асосларига бағишланган. Бу бобда Ўзбекистон мустақиллиги – миллий давлатчилик тафаккурини шаклланишининг янги тарихий даври, фуқаролик жамиятида миллий давлатчилик тафаккури шаклланишининг хусусиятларини ўрганган.
Учунчи боб Ўзбекистонда миллий давлатчилик тафаккурини шакллантиришнинг усуллари ва моделларига бағишланган. Бу бобда. Ёшлар онгида миллий давлатчилик тафаккури шаклланишининг хусусиятлари, Миллий давлатчилик тафаккури шаклланишида “Ўзбек модели”нинг ўрни ўрганилган.
Менинг фикримча, муаллифнинг қуйидаги хулосалари эътиборга сазовор:
1. Фуқаролар онгида миллий давлатчилик тафаккурини шакллантириш
масалаларини ўрганиш фалсафий фанлар соҳасида муҳим муаммолардан бири эканлигига эътибор қаратилиши лозим.
2. Оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётидаги роли ва
функциясидан фойдаланган ҳолда миллий давлатчилик тафаккурини
салоҳиятини кўрсата олувчи, ёритиб берувчи дастурлар тайёрлаш, ҳамда
ижтимоий ҳаётдаги муаммоларни ечимини топиш мақсадида “Биз сизга
ҳамкормиз” рукни остида фуқаро ва журналист мулоқоти асосида
теледастурлар, кўрсатувлар ташкил қилиш лозим.
3. Миллий давлатчилигимизнинг халқаро обрўси ва шукуҳи ошиб
бораётганлигини, жамият сиёсий онгининг ривожланишини ва шу асосда
миллий давлатчилик тафаккури шаклланиши ва ривожланишининг ҳозирги
долзарб муаммоларини аҳолининг барча қатламлари онгига етказиш мақсадида, мактаб, коллеж, лицей, олий ўқув юртлари талабалари учун рисолалар, ўқувуслубий қўлланмалар, дарсликлар чоп эттириш мақсадга мувофиқдир.
4. Нодавлат ташкилотларининг демократик давлатчилигимиз ривожидаги алоҳида ўрнини эътиборга олган ҳолда, миллат ривожи ва истиқболига хизмат қилувчи нодавлат мақомидаги илмий марказлар, ташкилотлар, хайрия фондлари фаолиятини ошириш, уларнинг эркин рақобатини шакллантириш асосида “давлат бош ислоҳотчи” сифатида кучли давлатдан – кучли жамият сари тамойилининг тадбиғини фуқаролар онгига сингдириш зарур.

Абдурахмонов Бекзод ўз битирув малакавий иши олдига қўйган мақсадга эришган, белгиланган вазифаларни муваффақиятли адо этган.


БМИ айрим жузъий камчиликлардан ҳоли эмас. Хусусан, унда мавзу бўйича амалиёт билан боғланган хулосалар кам берилган. Аммо бу камчилик ишнинг юқори савиясини пасайтирмайди, ёш тадқиқотчининг келгуси фаолиятида осонлик билан бартараф этилиши мумкин.
Умуман олганда, Абдурахмонов Бекзоднинг “Ёшларда миллий давлатчилик тафаккурини шакиллантириш масалалари” мавзуидаги битирув малакавий иши талаб даражасида тайёрланган ва ижобий (80 балл билан) баҳоланиши мумкин, деб ҳисоблайман.


Тақризчи: ф.ф.д.,проф.
Download 41.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling