Abdurazzoqov Muhammadamin


Мускул тўқималарининг тузда эрувчан оқсилларини ажратиш


Download 36.63 Kb.
bet3/4
Sana21.04.2023
Hajmi36.63 Kb.
#1372010
1   2   3   4
Bog'liq
1,2,3,4,5 (2)

Мускул тўқималарининг тузда эрувчан оқсилларини ажратиш

Докада қолган бўтқасимон массани (сувда эрувчан оқсиллар ажратиб олингандан сўнг) сиқиб олиб, унга 10 мл 10% ли аммоний сульфат эритмасидан қўшиб, майдалаймиз ва оқсилларни глобулинли фракцияни ажратамиз. Олинган экстракт маълум муддат тиндириб, фильтрланади.


Строма оқсилли чўкмани ишқорда эрувчан мускул тўқималарини оқсилини ажратиш учун ишлатилади.
Ҳосил бўлган фильтрат икки қисмга бўлиниб, бир қисмига 2мл ярим тўйинтириш учун тўйинган аммоний сульфат эритмаси қўшилади. Чўкмагатушганини глобулин фильтр қоғоз орқали фильтрланиб, эрувчанлиги текширилади. Фильтратга биурет реактиви қўшилиб, эриитмада оқсиллар қолмаганлиги текширилади.
Фильтратни иккинчи қисмига миозинни чўкмага тушириш учун унга 5 мл глобулин қўшиб, сўнгра NaCl қуруқ кукунини қўшиб, тўлиқ тўйингунча қиздирамиз. Ҳосил бўлган чўкма фибрилляр оқсил – миозиндан иборат бўлиб, 5 минутдан сўнг центрифугада ажратамиз. Колба тубида қолган миозинни дистилланган сув қўшиб эритиб, биурет реактиви орқали сифат реакциясини ўтказамиз.
5- АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ

Ёғларни озиқ-овқат таркибидаги массавий
улушини гравиметрик усулда ажратиш.

Ишнинг мақсади:Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги ёғлар миқдорини гравиметрик усулда аниқлашни ўзлаштириш.
Керакли реактивлар: Сут, диэтил эфири, магний сульфат тузи – MgSO4, натрий карбонат тузи – Na2СO3
Идиш ва асбоблар: Пипеткалар, ўлчов цлиндрлари, ажратиш воронкалар, туби текис колбалар, аналитик торози, роторли буғлатгич.

Липидлар табиатда кенг тарқалган бўлиб, озиқ – овқат саноатининг асосий рационали ҳисобланади. Липидлар ёғсимон моддалар бўлиб, таркиби, тузилиши ва функциялари қанчалик мураккаб бўлмасин, бу гурух моддалари турли хил кимёвий структурага эга бўлишига қарамай, гидрофоблиги ва сувда эримаслиги, фақат органик эритувчиларда (ацетон, бензол, тетрахлор метоан, эфир, бензин ва бошқалар) эриш хусусиятларига кўра бир гурухга умумлаштирилгандир. Липидлар ҳам худди углевод ва оқсиллар сингари, тирик хужайра таркибининг асосий қисмини ташкил қилади. Лекин улар углевод ва оқсиллардан баъзи бир хусусиятлари билан фарқ қилади.


Гравиметрик усул – арбитраж усул ҳисобланиб, ёғларни диэтил эфир билан экстракциялашга асослангандир. Карбонат натрий эритмаси қўшилиши натижасида сут плазмасидан ёғлар ажралади.

Download 36.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling