Abdurazzoqov Muhammadamin
Миоген сувда тез экстракцияланади ва қайнаётган шўрва юзасида денатурация натижасида кўпик ҳосил бўлади. Глобулин х
Download 36.63 Kb.
|
1,2,3,4,5 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Глобулин х ва миоген
- Миоальбумин
Миоген сувда тез экстракцияланади ва қайнаётган шўрва юзасида денатурация натижасида кўпик ҳосил бўлади.
Глобулин х бу тузда эрувчи плазма оқсилидир. Бу оқсил организмда ферментатив функцияни бажаради. Глобулин х ва миоген оқсиллари барча мускул тўқималарининг 20-25% ни ташкил қилади. Хромопротеид миоглобин қизил рангли бўлиб, таркибида темир бўлади ва гўштга қизил ранг беради. Миоглобин, кислород билан бирлашиб оксимиоглобин ҳосил қилади. Миоглобинга узоқ вақт кислород таъсир қилганда жигаррангли метмиоглобин ҳосил бўлади, шунинг учун гўшт узоқ вақт очиқ хавода сақланса ранги қизилдан жигарранга ўзгаради. Миоглобин 600С ҳароратда денатурацияланади ва қизил рангини йўқотади. Миоальбумин – мускул плазмасидан ацетон ёрдамида осон ажратилади, сувда яхши эрийди, NaCl билан чўкма ҳосил бўлмайди. Аммоний сульфат билан чўкма беради. Мускул тўқималари таркибида миоальбумин ва миоглобин 1...2 % ташкил этади. Миозин – мускул тўқималарини мухим тузда эрувчи оқсилли ҳисобланади, сув ютувчи ва сув сақловчи хоссасига эга бўлиб, барча тўқима оқсилларини 40% ташкил қилади. Актин 15% ни ташкил қилиб, миозин билан биргаликда қовушқоқлиги юқори бўлган актинмиозинни ҳосил қилади. Саркоплазма оқсили ўзида коллоген ва эластин бириктириб, тўлиқ бўлмаган оқсиллар таркибига киради, бу оқсилда алмашиниб бўлмайдиган триптофан кислотаси бўлмайди. Коллаген ва эластининг асосий миқдори бирлаштирувчи тўқималарида бўлади. Миоген (альбумин фракция) – мускул тўқималарининг асосий сувда эрувчи оқсиллари ҳисобланади. Бу гетероген оқсил ҳисобланиб сув эрувчан бўлиб, аммоний сульфатда чўкмага тушади. Миозин (глобулин фракция) – мускул тўқималарининг асосий тузда эрувчи оқсили ҳисобланиб ўзида фибрилляр оқсилни намоён қилади. Бу оқсил нейтрал тузлар эритмасида эрувчанбўлиб, тўйинган NaCl эритмасида чўкма беради. Соф миозин сувда яхши эрийди. Стромма оқсиллари – мускул тўқималарининг эримайдиган оқсили ҳисобланиб, асосан каллоген ва эластиндан иборат. Download 36.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling