Абу Али ибн Сино Beta
Download 25.3 Kb.
|
Абу Али ибн Сино
Абу Али ибн Сино Beta "Отам асли балхлик эди..., у ердан Бухорога кўчиб келади ва у даврда Бухоро атрофидаги Хурмайсан (ҳозирги Рометон) деган қишлоқда маъмурий ишларга бошчилик қилган.. Унинг яқинида Афшана деган бир қишлоқ ҳам бор. Отам ўша қишлоқдан онамга уйланиб, шу ерда туриб қолади. Мен шу ерда туғилганман.. (980 йилда). Таржимаи ҳол Сўнгра биз Бухорога кўчиб келдик. Мени қуръон ва адаб (илмларини) ўқитадиган муаллимларга топширдилар. Ёшим ўнга тўлганда мен қуръонни ва адаб (илмларидан) кўпини ўзлаштириб олган эдим,.. (Отам) мени ҳинд ҳисобини биладиган бир резаворфурушга юбора бошлади, мен ундан (ҳинд ҳисобини) ўргандим. Кейин Бухорога Абу Абдуллоҳ Нотилий келиб қолди, у кишининг файласуфлик даъвоси бор эди. Менга таълим беради, деган умидда отам у кишини уйимизга кўчириб келди.. Нотилийдан "Исоғужи" (Мантиқ фанига кириш) китобини ўргана бошладим. У менга, жинснинг таърифи ҳақида гапириб, "Жинс нима?" деб сўралганда, "турли навлардан иборат кўп нарсаларга жинс деб айтилади", деб жавоб берилади деганида, мен унга шундай таъриф бердимки, ундай гапларни (Нотилий) ҳали эшитмаган экан. У мендан жуда ҳайратга тушди, отамга мени илмдан бошқа нарса билан шуғуллантирмасликни уқтирди.. мен мантиқнинг оддий масалаларини у кишида ўқидим.. Шундай қилиб, (мантиққа оид) китобларни ўзимча ўқишга киришдим, уларга битилган шарҳларни мутолаа қила бошладим ва ниҳоят мантиқ илмини пухта билиб олдим.. Мен учун илм эшиклари очила бошлади. Кейин тиб илми билан шуғулланишга майл этдим ва унга оид китобларни ўқишга тушдим.. Шу билан бирга, баъзан фикҳни ўрганишда ҳам давом этар эдим ва шу хусусдаги мунозараларда иштирок этиб турардим. Бу вақтда мен ўн олти ёшда эдим.. Агар бирон масаладан бошим қотиб, қиёсда ўртача таърифни топа олмасам, жоме масжидга борардим.. Кечалари эса уйимга қайтиб келардим-да, олдимга чироқни қўйиб олиб, фақат ўқиш ва ёзиш билан банд бўлардим.. Шу йўсинда мантиқ, табииёт ва риёзий илмларни пухта ўрганиб олдим.. Бу вақтда Бухоронинг подшоҳи Нуҳ ибн Мансур касалликка дучор бўлиб, табиблар у ҳақда бир фикрга келиша олмабдилар.. Подшоҳ ҳузурида менинг ҳақимда гапириб, ундан мени чақиртиришни сўрашибди. Мен бориб табиблар билан биргаликда (шоҳни) даволашда иштирок этдим ва шу орқали унга танилдим. Бир куни шоҳдан кутубхонасига киришга ва у ердаги тибга оид китобларни мутолаа қилишга руҳсат сўрадим. Шоҳ менга руҳсат берди.. Мен... ҳар бир хонада маълум бир фанга оид китобларни ўқиб, улардан баҳраманд бўлдим.. Ёшим ўн саккизга борганда бу илмларнинг ҳаммасини эгаллаб бўлган эдим.." Абу Али ибн Сино бу орада "Ал-Мажмуъ" ("Тўплам")", "Китоб ул-бирр ва -л-исм" ("Саҳоват ва жиноят ҳақида китоб") номида китоблар ёзади. Бу вақтда Абу Али ибн Сино 22 ёшда эди. Абу Али ибн Сино ўзидан олдин ўтган Шарқ мутафаккирларининг асарларини қунт билан ўқиб, ўрганади, эл-юртда табиб-ҳаким бўлиб шуҳрат қозонади. Ибн Сино ўз ижодий фаолиятида "Китоб ал-қонун фит-тибб" ("Тиб қонунлари китоби"), "Китоб уш-шифо", "Китоб ун-нажот" ("Нажот китоби"), "Китоб ул-инсоф" ("Инсоф китоби"), "Китоб ул-араб" ("Араб тили китоби"), "Донишнома" каби асарлар ёзади, уларда ижтимоий-фалсафий, тиббиёт, дунёвий илмлар билан бирга, ахлоқ-одоб, тарбия бўйича ҳам ўз педагогик фикрларини баён этади. Али ибн Сино 1037 йил 18 июнда Исфиҳон шаҳарида 57 ёшида вафот этади. Илмий ишлари "Ал-Мажмуъ" ("Тўплам") "Китоб ул-бирр ва -л-исм" ("Саҳоват ва жиноят ҳақида китоб") "Китоб ал-қонун фит-тибб" ("Тиб қонунлари китоби") "Китоб уш-шифо" "Китоб ун-нажот" ("Нажот китоби"), "Китоб ул-инсоф" ("Инсоф китоби"), "Китоб ул-араб" ("Араб тили китоби"), "Донишнома" Download 25.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling