Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро Давлат тиббиёт институти Ражабова Д. Б. Тиббиёт статисти


Download 0.87 Mb.
bet2/6
Sana08.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1168650
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 амалий машғулот

2. Мавзуни асослаш:
Аҳоли саломатлигини ва унга таъсир этувчи кўплаб ижтимоий - гигиеник омилларни ўрганиш махсус статистик тадқиқот усуллари орқали олиб борилади. Бундай тадқиқотлар фақат ҳодисаларни катталигини ўрганиб қолмасдан, балки уларнинг келиб чиқиш қонуниятларини ҳам аниқлашга ёрдам беради. Даволаш - профилактика муассасаларининг фаолиятини, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг самараси ва сифатини ўрганиш ҳам статистик тадқиқотларнинг предмети ҳисобланади.
3. МашҲулотнинг мақсади ва шаклланиши лозим бўлган кўникмалар ва билимлар:
Мақсад – талабаларга статистик тадқиқотларнинг асосий қоидалари ва ўтказиш тартиби, клиник – статистик тадқиқотларни ўтказиш хусусиятларини тушунтириш. Статистик тадқиқот дастурини тузишни, зарур бўлган кузатувлар ҳажмини аниқлашни, маълумотларни қайта ишлашни ва таҳлил этишни ўргатиш.
Мавзуни ўрганиб чиққандан сўнг талабалар билишлари керак:

  • статистик тадқиқотларнинг дастури ва режасини тузишни,

  • статистик жадваллар тузишни ;

  • статистик маълумотларни йиҲиш усулларини;

  • йиҲилган статистик маълумотларни қайта ишлашни, жамлашни ва уларга изоҳ беришни.

4. Тарбиявий мақсадлар:
МашҲулот талабаларда бўлҲуси касбни пухта эгаллаш йўлида маъсулиятлилик, жавобгарлик, талабчанлик ва илмий хусусиятларни янада шакллантиради.
5. Кўриб чиқиладиган масалалар тартиби:

  1. Статистик тадқиқотлар тушунчаси, мақсади ва вазифалари, статистик кузатув турлари.

  2. Статистик тадқиқотни ҳар бир босқичининг тартиби.

  3. Статистик тадқиқотнинг режаси ва дастури.

  4. Статистик материални йиҲиш, гуруҳлаш ва жамлаш.

  5. Статистик жадвалларнинг турлари.

6. МашҲулотни ўтказиш жойи ва материал таъминланиши:

  • ўтказилиш жойи кафедра;

  • вазиятли масалалар тўплами;

  • мавзу бўйича жадваллар;

  • услубий қўлланмалар;

  • мавзу бўйича ўргатувчи дастур;

  • калькуляторлар.

8. Амалий машҲулотнинг режаси ва ташкилий тартиби:





Мазмуни

Ўқитиш шакли

Жиҳозланиши

Вақт
Мин.

Назорат тури

1

Ўқитувчининг кириш сўзи. Билим даражасини кредит-балл тизимида текшириш.

Сўраш, тушунтириш

Жадвал, услубий қўлланма

15 мин

Кредит-балл усули

2

Статистик мажмуа, статистик тадқиқот босқичлари тушунчаларини ўзлаштириш. «Ак- вариум» усулини тушунтириш.



Услубий қўлланма

Услубий қўлланма, тарқатма материал-лар

10 мин.

Ишчи дафтарга ёзиш

3

Статистик тадқиқотларнинг режа ва дастурини тузишни, статистик материалларни қайта ишлаш ва жамлашни, уларга изоҳ беришни тушунтириш. «Аквариум» усулини қўллаш.

Китоб, услубий қўлланма, тарқатма материал билан ишлаш

Жадвал, китоб, услубий қўлланма, тарқатма материал-лари

15 мин.

Ишчи дафтарга ёзиш

4

Мустақил равишда статистик материал-лар билан ишлаш, уларни гуруҳлаш,жамлаш ва жадвалларга киритиш.

Мустақил иш

Вазиятли масалалар тўплами

25 мин.

Ишчи дафтарга ёзиш

5

МашҲулотни якунлаш, масалаларни текшириш.

Муҳокама ва якунлаш

Ишчи дафтар

10 мин.

Ўргатувчи дастур

6

МашҲулот мавзуси бўйича якуний кредит балл.







5 мин.

Жаридани тўлдириш




Умумий вақт







90 мин.





Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling