8. Амалий машҲулот янги педагогик технология бўйича «Аквариум» усулининг қўлланиши ёрдамида ўтказилади.
Гуруҳдан ихтиёрий равишда 3 киши танлаб олинади. Булар аудиториянинг ўртасидан жой оладилар, гўёки «балиқ», қолганлар эса кузатувчи бўлади. Шу кичик гуруҳга бир вазият таклиф этилади, улар буни 10-15 минут давомида биргаликда муҳокаама қилишлари, кузатувчилар эса даврадаги ўртоқларининг тўҲри ёки нотўҲри жавобларини ёзиб боришлари керак.
Аввал «балиқлар» версияси таклиф этилади, уни кузатувчилар муҳокама қилишади, кейин кузатувчилар ўз версияларини таклиф этишади, шу версиялардан энг яхшисининг муаллифи ўз версиясини таклиф этмаган талаба ўрнига кичик гуруҳга ўтади.
Методнинг қуйидаги афзалликлари мавжуд:
9.Мавзунинг графологик структураси ва амалий кўникмаларни эгаллашнинг «қадамба-қадам» технологияси (Схема 1).
10. Ўқитувчининг кўрсатмалари:
Статистик тадқиқотлар аҳоли орасидаги туғилиш, ўлим, касалланишларни, уларнинг катталикларини ва қонуниятларини очиб бериш учун қисқа умумий дастур орқали, уларга таъсир этувчи ижтимоий - гигиеник, тиббий - биологик омиллар ва тиббий ёрдамнинг ташкил этилганлигини кенг ва чуқур дастур орқали олиб борилиши ва ўтказилиши мумкин.
Ҳар қандай ташкил этилган статистик тадқиқотлар бир турдаги схемага асосланган ва бир хил статистик босқичлардан иборат.
Санитария - статистик тадқиқотлар бирма - бир давом этувчи 4 босқичдан иборат:
1 - босқич - тадқиқот режасини ва дастурини тузиш.
2 - босқич - статистик маълумот йиҲиш ва кузатиш.
3 - босқич - олинган статистик маълумотларни гуруҳлаш, жамлаш ва ҳисоблаш.
4 - босқич - статистик таҳлил, хулосалар чиқариш ва уларни амалиётга тадбиқ этиш.
Биринчи босқич - асосий тайергарлик босқичи ҳисобланади, чунки тадқиқотларни натижаси олдиндан тўҲри тузилган аниқ режа ва дастур асосида олиб борилишига боҲлиқ.
Иккинчи босқич – бунда статистик кузатишлар ёки статистик маълумот йиҲиш амалга оширилади. Бу босқич тиббиёт
Do'stlaringiz bilan baham: |