Туризмни ривожланишига таъсир этувчи ижтимоий иқтисодий, демографик омиллар
Download 21.67 Kb.
|
Turizmni rivojlanishiga ta’sir etuvchi ijtimoiy - iqtisodiy, dem
AIM.UZ Туризмни ривожланишига таъсир этувчи ижтимоий - иқтисодий, демографик омиллар. Туризмда сегментлашнинг асосий омиллари: -географик; -демографик; -ижтимоий –иқтисодий; -психографик; -хулқий (хатти-ҳаракат, яшаш тарзи). Бозорни географик белгилар бўйича сегментлаётганда истеъмолчиларнинг у ёки бу ҳудудда яшашлари билан белгиланадиган бир хил ёки ўхшаш афзалликларини кўзда тутмоқ лозим бўлади. Географик сегмент сифатида тарихий, сиёсий, миллий ёки диний бирликка эга бўлган бутун бир мамлакат, малакат гуруҳлари кўриб чиқилиши мумкин. Демографик белгилар (истеъмолчиларнинг жинслари, ёши, оилаларидаги аъзолар сони) етарлича қўлланилаётган белгилар қаторига киради. Бу уларга берилган тавсифларнинг ҳаммабоплиги, уларнингвақт жиҳатдан барқарорлиги ҳамда улар ва талаб ўртасида яқин ўзаро алоқанинг мавжудлиги билан аниқланади. Шундай қилиб, туристик бозорнинг ёш белгилари бўйича турлича туристик маҳсулот таклиф этилиши лозим бўлган қуйидаги сегментларини белгилаб олиш мумкин: ўзлари ҳамда ота-оналари билан саёҳат қилувчи болалар (14 ёшгача); ёшлар (15-24 ёш); оилалари(болалари) билан саёҳатга чиқувчи, нисбатан ёш, иқтисодий фаол кишилар (25-44 ёш); фарзандларисиз саёҳат қилувчи ўрта ёшдаги иқтисодий фаол кишилар (45-60 ёш); “учинчи ёш” гуруҳига кирувчи туристлар (60 ёш ва ундан юқори). Биринчи сегмент болалар туризмига таалуқли бўлиб, бу ёшдаги туристларнинг хатти-ҳаракатлари (хулқ -атвори), асосан, ота –она ва бошқа юқори ёшдаги кишилар қарорларига боғлиқ бўлади. Шунингдек, болалар туристик хизматларининг баҳоланиши нуқтайи назардан алоҳида гуруҳни ташкил этишадики, уларга нисбатан имтиёзли нархлар ёки текин хизматлар (масалан, жойлашиш, кўнгил ёзиш) тақдим этилади. Туризм бозорининг муҳим сегменти бўлган – ёшлар, шинамлик даражаси пастроқ бўлган жойлашиш, транспорт воситаларида арзон саёҳат қилиш, кечки дам олиш (барлар, дискотекалар, дискуссия клублари, қизиқишлар бўйича учрашувлар, лотореялар, конкурслар ва бошқалар) кабиларни афзал кўришади. Ёшларнинг мулоқот ва ўрганишга бўлган интилишлари ҳамда бўш вақтларининг кўплиги (масалан, таътиллар) туфайли бу сегментга юқори даражадаги туристик фаоллик хос бўлади. 25-44 ёшлар атрофидаги истеъмолчилар сегментига оилавий туризмнинг устунлиги хос. Бунинг натижасида болалар ўйин майдончалари, болалар бассейнлари ва бошқалардан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқишга тўғри келади. Бу айниқса, курорт жойларга хос. 45-60 ёшли истеъмолчила сегментига асосан иқтисодий фаол инсонлар киради. Уларнинг туристик хатти-ҳаракатларига болаларининг истак –хоҳишишлари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари таъсир ўтказмайди. Ушбу ёшдаги туристлар шинамлик ва қулайликка, ўзларининг профессионал қизиқишларига мос келувчи жойлар билан танишиш ҳамда мазмунли экскурция дастурларига юқори талаблар қўйишади. Ушбу сегментларга нисбатан туристик хизматларни лойиҳалаштириш жараёнида, ўрта ёшлилар иқтисодий фаол гуруҳ эканлигини инобатга олиб, иш олиб бориш лозим. Яъни, уларнинг туристик саёҳатни амалга ошириш истаклари ўз муҳитларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган эҳтиёждан келиб чиқади. Иш таътиллари ва мактаб таътилларининг бир даврга тўғри келиши истеъмолчиларнинг мазкур сегменти туризмнинг мавсумийлигига асосий сабаб бўлади. Шунинг билан бирга кўпчилик мамлакатларда таътилни икки қисмга бўлиш умумий тенденцияга айландики, бу йил давомида саёҳатни икки марта – бири ёзда, иккинчиси қишда амалга ошириш имконини беради. Бундан ташқари туристик саёҳатларни нафақат таътиллар давомида, балки байрам кунларида ҳам амалга ошириш мумкин бўладики, улар (байрам) дам олиш кунлари билан биргаликда туристик саёҳатни амалга ошириш учун зарур бўлган “бўш вақт блокини” ҳосил қилишади. Бундай қисқа саёҳатлар (масалан, “қишдан-ёзгача” принципи бўйича)нинг сони йил сайин ошиб бормоқда. Бундай турдаги “блитс саёҳатлар” иштирокчилари учун саёҳат масофаси тўсқинлик қила олмайди. Саёҳатнинг асосий мақсади – муҳитни, таассуротларни бирданига ўзгартириш, иложи борича кўпроқ нарсани кўришдир. Бундай гуруҳлар учун қабул қилиш лойиҳаси 2-4 кун ичида бошқа дунё (олам)ни билиш шиори остида ишлаб чиқарилиши зарур. У туристларга максимал даражада ахборот олиш имконини берувчи, ниҳоятда жадал суръатли бўлиши керак. Дастур ичида, шунингдек (ёки тур нархи ҳисобидан ёки қўшимча ҳақ эвазига), кечки тадбирлар ҳам киритилиши лозим. Бундай дастур туристларда 2-4 кунлик саёҳатни эмас, балки бир ой давомида давом этган саёҳат (улар шунчалик кўп нарсани билишди ва кўришди) таассуротини қолдириш керак. “Учинчи ёш” туризми нафақат шинамликни талаб этади, балки хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан юқори даражали эътибор билдирилишини, малакали тиббий ёрдам олиш имкониятини, ресторанларда парҳез овқатларнинг ҳам бўлишини, тинч жойларда жойлашган меҳмонхоналарда ўрнашиш имкониятлари бўлишини ҳам талаб этади. “Учинчи ёш” гуруҳига кирувчи туристлар туризмининг ўзига хос томони шундаки, унда яққол даражада намоён бўладиган мавсумийлик мавжуд эмас ва аксинча, бундай туристлар дам олиш саёҳатларига чиқаётганда туристик мавсумнинг “чўққисидан” – гавжум вақтидан (июль, август) қочишга ҳаракат қилишади, чунки бу йилнинг энг иссиқ вақтига тўғри келади (Мавсум “чўққисида” меҳмонхоналарда одам кўп бўлади, қарияларга эса одам кам бўлиши кўпроқ ёқади...). Улар мулойим иқлимни –“бахмал мавсумни” афзал кўришади. Шунингдек, “Учинчи ёш” гуруҳига кирувчи туристлар туристик саёҳат вақтини танлашда таътил даври билан чегараланиш муаммоси учрамайди. Ижтимоий –иқтисодий белгилар – истеъмолчилар сегментларини ижтимоий ва профессионал мансублик, маълумотнинг умумийлиги ҳамда даромадларнинг даражасига қараб ажратиш (белгилаш)ни кўзда тутади. Шундай қилиб, иқтисодий фаол ва фаол бўлмаган одамларнинг туристик хулқ –атвори (хатти-ҳаракатлари)да катта фарқ мавжуд. Профессионал мансублик бўйича сегментлаш туристларни мутахассисликларга боғлиқ ҳолда кўплаб сегментларга белгилаш (ажратиш)ни кўзда тутади. Бу профессионал тарзда ихтисослашган туризмни (масалан, банк ходимлари учун, қишлоқ хўжалиги ишчилари учун, саноатнинг турли ходимлари учун турлар) ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Туристик хулқ –атворга (оила, оила бошлиғи, оила бирор аъзосининг) даромадлар даражаси (кучли) таъсир этади. Истеъмолчилар даромади даражаларининг стандарт таснифи мавжуд эмас. Бироқ шуни ҳам инобатга олиш керакки, туристик талаб борган сайин ўртача ёки нисбатан паст даражадаги даромадлиларининг ҳам туризмга жалб этилишлари ҳисобига кенгайиб бораяпти, чунки муҳитни ўзгартириш ва саёҳат қилишга боғлиқ эҳтиёж энг асосий эҳтиёжлардан ьбирига айланиб бормоқда. Психографик сегментлаш истеъмолчиларни тавсифлашнинг бутун бир мажмуасини бирлаштиради. Умуман олганда у “ҳаёт тарзи” тушанчаси билан акс эттирилади. Бу шахснинг қизиқишлари, хатти-ҳаракатлари, фикр –мулоҳазалари (дунёқарашлари, ғоялари) бошқа инсонлар билан бўлган муносабатлари ва шу каби моделларни ўзида акс эттиради. Хулқ –атвор, хатти-ҳаракат психографик белгилар билан боғланган бўлиб, кўпгина ҳолларда мазкур белгилар асосида келиб чиқади. Бундай белгилардан фойдаланиш асосида истеъмолчиларнинг турли хатти-ҳаракатларини, яъни, кўзлаётган манфаатлари, фирмага нисбатан ишонч, туристик маҳсулотни харид этишга тайёрлик, мавсумийлик, саёҳат шакли, фойдаланиладиган транспорт воситалари, саёҳатнинг давомийлиги ва шу каби бошқа жиҳатларни ҳисобга олиш масалалари ётади. Туризм турлари ҳам саёҳат маҳсулотларига қараб тавсифланади. Туристик ташкилот саёҳатларнинг қуйидаги асосий мақсадларини аниқлаган: бўш вақт, рекреация ва дам олиш; таниш ва қариндошларни зиёрат қилиш; бизнес ва мутахассислик мақсадларига оид; даволаниш; диний зиёрат ва бошқалар. Туризм яққол намоён бўлувчи мавсумий тавсифга эга. Бу туристик оқимларни асосий мавсум, мавсумлар оралиғи, ойлар ва фасллар бўйича таҳлил қилишни кўзда тутади. “Саёҳатнинг давомийлиги” белгиси бўйича сегментлаш туристик корхоналар учун катта аҳамиятга ега. Жумладан, қисқа турларни амалга оширувчи туристлар катта харажатлар қилишга тайёр бўлишади ва янада интенсив (тезкор) экскурсия дастурларини талаб қилишади. Масалан, швейцариялик тадқиқотчилар икки сегментни ажратишади: узоқ (5 кундан ортиқ) ва қисқа турлар. Жаҳон туристик ташкилоти экспертлари туристларни саёҳат қилиш муддатлари бўйича қуйидаги сегментларга ажратишни маслаҳат беришади: 1 – 3 кун 4 – 7 кун 8 – 28 кун 29 – 31 кун 32 – 91 кун 92 – 365 кун Сегментлашнинг ягона белгилари барча нарсани қмраб олувчи бўлиб, улар кенг ва тўлиқ эмасдирлар. Туристик бозорнинг сегментланиши чексизликка интилиш тенденциясига эга. Бу мижоз эҳтиёжлари таркибининг мураккаблашиши ҳамда дам олиш ва туризмнинг жамият ҳаётида ўсиб бораётган аҳамияти каби омилларга боғлиқ бўлади. Кўриб чиқилган белгилар дастлабки бошланғич сегментлаш учун асос ярати беради. Маркетингнинг вазифаси аниқ бир корхонага сегментлашнинг шундай комбинатсиясини танлаб беришдан ва бу комбинатсия фирманинг мақсади ва имкониятларига максимал даражада мос келишидан иборат бўлиши керак. Бунда туристик бозор сегментларининг комбинатсияланган параметрларини шакллантириш ҳамда турли белгиларнинг йиғиндисидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Download 21.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling