Abu ali Ibn Sino талимотининг фалсафавий ахамяти


Download 60.03 Kb.
bet1/2
Sana23.03.2023
Hajmi60.03 Kb.
#1290017
  1   2
Bog'liq
Abu ali Ibn Sino

Abu ali Ibn Sino ТАЛИМОТИНИНГ ФАЛСАФАВИЙ АХАМЯТИ.

IBN SINO нинг асарлари

  • Ўрта Осиёнинг машҳур қомусий алломаси ва файласуфидир. Бухоролик Ибн Сино (Авиценна) 300 дан ортиқ асар муаллифидир. Уларнинг орасида «Тиб қонунлари» ва «Билим китоби»,”Донишнома”, “Хай ибн Якзон”айниқса кенг довруқ қозонган.
  • Ибн Сино меросининг таҳлили унинг илмий қизиқишлари доираси бениҳоят кенг, у том маънода қомусий билимлар эгаси бўлганидан далолат беради. Ибн Сино фанларнинг уларни тадқиқот объектларига кўра ажратишга асосланган таснифини таклиф қилган.
  • Ибн Сино табиат азалий ва абадийдир, унинг қонунлари ўз-ўзидан ўзгармайди ва инсон уларни англаб етишга қодир, жон тана фаолияти билан белгиланади ва унинг индивидуал умрбоқийлиги мумкин эмас, деган фикрни илгари сурган.
  • Ўша даврда у шуғулланмаган фаннинг ўзи бўлмаган. Тиббиёт билан бир қаторда, Ибн Сино фалсафа, хусусан билиш назариясини ҳам фаол тадқиқ этган.
  • Ибн Сино моддий дунё предметларини сезгилар манбаи деб ҳисоблаб, уларнинг объектив табиатини ташқи моддий дунё инъикоси сифатида ёритади. Бундан ташқари, у сезгини материянинг хоссаларидан бири деб эътироф этади. Аллома сезгини материянинг олий шакллари билан боғлайди. Ибн Сино мавжуд нарсаларни таснифлар экан, сезги ҳайвонлар деб аталувчи жисмларга хослигини қайд этади.

IBN SINO нинг назаряси

  • Ибн Сино неоплатоникларнинг жон ҳиссий нарсаларни тананинг бирон-бир аъзосисиз идрок этади, деган таълимотини асоссиз деб ҳисоблайди. «Қадимда айрим олимлар (неоплатониклар) жон ҳиссий идрок этилувчи нарсаларни ҳеч қандай органларсиз бевосита сезади, деб фараз қилганлар. Муҳитга келсак, бу, масалан, кўриш учун муҳит бўлиб хизмат қилувчи ҳаво, органларга келсак, бу, кўриш органи бўлиб хизмат қилувчи кўздир. Бироқ улар ҳақиқатдан узоқдир, чунки ҳиссий идрок этиш жоннинг ўзида бу органларсиз юз берганида, мазкур органлар беҳуда яратилган бўлиб чиқар, улардан ҳеч қандай наф бўлмас эди», деб ёзади ва сўзининг давомида неоплатоникларнинг қарашлари асоссиз эканлигини таъкидлаб, ҳақиқат сезгилар тана аъзоларига муҳтожлигидадир, деган хулосага келади.
  • Ибн Сино сезгилар ва сезги органлари ҳақида гапирар экан, у ёки бу сезгининг юзага келиш механизмини илмий тушунтиришга ҳаракат қилади. Унинг фикрича, ҳеч қандай жисм ўз ҳолича овозга эга бўлмайди. Овоз икки жисм тўқнашганда ҳаво ва ҳаракатнинг тебраниши натижасида юзага келади. Бу тўлқинлар жуда тез тарқалади. Улар қулоққа етгач, тебранувчи ҳаво эшитиш нервларига тегади ва улар бундан жонни хабардор этади. Бу тавсиф анча содда баён этилган бўлса-да, ҳозирги тасаввурларга мос келади. Шунингдек, Ибн Сино сезгиларни ҳали объектив дунёнинг субъектив образи сифатида идрок этмаганидан далолат беради. Сезгиларни ташқи таъсирнинг организмдаги ҳаракати сифатида тушунтирар экан, Ибн Сино уни механик талқин қилади.

Download 60.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling