Abu ali Ibn Sino талимотининг фалсафавий ахамяти


Download 60.03 Kb.
bet2/2
Sana23.03.2023
Hajmi60.03 Kb.
#1290017
1   2
Bog'liq
Abu ali Ibn Sino

IBN SINO нинг талимоти

  • Ибн Сино таълимотига кўра, инъикос фақат акс эттирувчи тизимга боғлиқ эмас. Сезиш маркази миянинг олд қисмида, тасаввур қилиш маркази – миянинг ўрта қисмида, эслаб қолиш қобилияти – миянинг орқа қисмида жойлашган. «Китоб ун-нажот» асарида Ибн Сино ҳар бир сезгининг физиологик асосларини тадқиқ этар экан, ҳиссий билиш жараёнида асаблар муҳим рол ўйнашини қайд этади. Унинг фикрича, мия асаблар воситасида сезгилар ва ҳаракатларни инсоннинг бошқа аъзоларига узатади. Асаблар мия учун ўтказгичлар бўлиб хизмат қилади. Умумий маълум тасаввурга кўра, асаблар бош мияда бошланади ва уларнинг тармоқлари терининг юза томонида тугайди. Кўриб турганимиздек, Ибн Сино ҳиссий билишнинг физик ва физиологик асосларини илмий йўл билан тушунтиришга ҳаракат қилади.

IBN SINO

  • Тасаввурни Ибн Сино Ўрта Осиёнинг бошқа мутафаккирлари каби ички сезгилар қаторига киритади. Ибн Синонинг фалсафий меросини қиёсий ўрганиш табиатни ҳамда тасаввурнинг гносеологик функциясини тушунишда у асосан ягона ёндашувга таянганини кўрсатади. Ибн Сино тасаввурнинг кучи шундаки, умумий сезгига кирувчи ҳамма нарса бизнинг сезгиларимизгача етиб боради, деб қайд этади.
  • Шундай қилиб, Ибн Сино фикрига кўра, тасаввурнинг гносеологик функцияси шундан иборатки, у ташқи нарсаларнинг образларини гавдалантиради, ҳиссий идрок этилувчи нарсалар йўқолганидан кейин ҳам уларни хотирада сақлаб қолади.
  • Ибн Синонинг фикрича, моҳият уч тарзда намоён бўлади. Биринчи – нарса сезгиларда уларни кузатиш жараёнида акс этади. Бу ерда нарсаларнинг сезги органларида бевосита акс этиши назарда тутилмоқда. Ибн Сино инъикос концепциясини билиш жараёни сифатида қайд этар экан, билиш даражалари тўғрисидаги масалани кўтаради. Маълумки, бу мўлжал Янги давр фалсафасида ишлаб чиқилган ва немис классик фалсафасида ўзининг тадрижий якунини топган.

IBN SINO

  • Иккинчи – объектив борлиқда амалда мавжуд бўлмаган нарсанинг моҳияти англанади. Бу ерда формал аҳамият касб этувчи ва моддий борлиқ билан боғланмайдиган идеаллаштирилган объектлар моҳиятини билиш назарда тутилади. Бу моҳият инсон ақлининг ижодий қобилиятини намоён этади.
  • Учинчи – нарса образи муайян шароитларда билувчининг жонида аниқ акс этиши мумкин. Бу тамойилда нарсани сезги боғлиқ бўлган алоқалардан мавҳумлаштириш имконини берувчи абстракциянинг кучи қайд этилади. Бунда нарсанинг образи унинг субстрати мавжуд эмаслигига қарамай акс этиши мумкин.
  • Шундан келиб чиқиб Ибн Сино оқилона билишда абстракция муҳим рол ўйнашини қайд этади. «Билиш нарса образини мавҳумлаштиришнинг айрим ўзаро боғланган босқичларидан иборат жараён бўлиб, унинг натижасида билувчининг онгида предметнинг моҳияти ва хусусиятларини ифодаловчи тушунча вужудга келади. Бундай мавҳумлаштириш босқичлари тўртта». .
  • Ибн Сино «умумий сезги»ни ички сезгилар қаторига киритади. Унинг фикрича, умумий туйғу – бу миянинг олд қисмида жойлашган куч бўлиб, у беш сезгида акс этувчи барча шаклларни ва улар узатувчи кучни мустақил қабул қилади. Бинобарин, Ибн Сино фикрига кўра, сезги органлари ёрдамида олинган туйғулар умумий сезги воситасида бирлаштирилади ва нарсанинг ҳиссий образи яратилади. Қаранг: Ибн Сино. Избранные философские произведения. – М.: Наука, 1980. – 30-б.

Download 60.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling