Абу Али ибн Сино
Download 103.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqАбу Али ибн Сино
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Таянч» сўз ва иборалар.
Абу Али ибн Сино (980-1037) Режа: Абу Али ибн Синонинг таълимий-ахлоқий қарашлари Ибн Синонинг дунё қарашлари Ибн Синонинг оилада болаларни соғлом тарбиялаш хақидаги қарашлари Ибн Синонинг таълим-тарбияга оид ижтимоий-фалсафий қарашлари Абу Али ибн Синонинг «Тадбири ал-манозил» асарининг оилада бола тарбияси бағишланган бўлимини ўрганиш ва тахлил қилиш. Ўқитувчининг қандай бўлиши кераклиги хақида фикрлари «Таянч» сўз ва иборалар. Шаркнинг улкан комусий ахли Ахлокий тарбиянинг мухим вазифалари. Ахлокий одатлар. Ахлокий туйгу. Ахлокий изтироб. Ахлокий муносабатдлар. Инсон камолотида таълим ва тарбия. Шахс Маърифатни ўрганиш Ибн Сино бутун мусилмон Шаркининг улкан комусий ахли, жахон илми ва маданиятининг энг машхур намоёндаларидан биридир. Ибн Сино урта аср фанининг турли сохалари – фалсафа, тиббиёт, табиатшунослик, бадиий адабиёт буйича ёзган асарлари билан маданиятимиз тарихида учмас из колдирди, унинг ривожига катта хисса кушди, уз даврида “Шайх – уррайс” (Олимлар раиси) унвони билан такдирланди. Ибн Сино яхшиликка олиб борувчи ахлок коидаларини эгаллаш, инсоннинг ахлокий муносабатларини ривожлантиришга ёрдам берувчи тадбирлар оркали таълим тарбияни изчил амалга ошириш мумкинлигини алхида кайд килади. Ибн Сино ёш болаларни тугилгандан бшлаб тарбиялаш масаласига алохида эътибор беради. Бола тугилгандан бошлаб оёкка тургунча маълум тартибда тарбияланиб бориш лозим. Бола успиринликка утиш дарври тарбияси хакида алохида тухталиб, бу даврда уларда хулк атвор шаклланади. Бола хулк атворининг бир хил мувозанатда булиши учун уни кескин газабланишдан , каттик куркувдан ва уйкусизликдан саклаш зарур. Шарқ ва Обрўпада маърифат, маданият тараққиётига катта хисса қўшганлиги туфайли, «Шайх – Ур - Раис» Шарқда «Олимлар бошлиғи», Оврўпада «Олимлар подшоси» номи билан машхур бўлган алломалардан бири ўрта аср буюк мутафаккири Абу Али ибн Синодир. Ибн Сино хам бошқа замондош қомусий олимлар қатори математика, астрономия, физика, кимё, биология, тиббиёт, доришунослик, рухшунослик, физиология, фалсафа, филология, таълим – тарбия сохаларида ижод этган ва дунёга машхур йирик асарлар мерос қолдирган олим. Абу Али ибн Сино 980 йилда Бухоро яқинидаги Афшона қишлоғида кичик амалдор оиласида туғилади. Унинг тўла исми Абу Али ал-Хусайн ибн Абдуллох ибн ал-Хасан ибн Али ибн Синодир. Абу Али унинг куниясидир. Оти Хусан, отасининг исми Абдуллох эди. Кейинроқ унинг оиласи Бухорога кўчиб ўтгач, у бошланғич мактабда ўқий бошлайди. Ибн Синонинг мутоласи зўр, мехнатсевар эди. Ундаги туғма қобилият, ўткир зехн, кучли хотира ўзаро бирикиб кетган эди. Ибн Синонинг отаси Абдуллох хамда унинг дўстлари билимдон кишилар бўлиб, уларнинг илмий мунозаралари ўтадиган оилавий мухит ёш ибн Синога хам таъсир этади. Шу билан бирга унинг болалик ва ўсмирлик йиллари ўтган Бухоро шахри сомонийлар даврининг йирик маданий маркази бўлиб хисобланар эди. Бухорода кўплаб мактаб, мадраса, касалхона ва нодир китоблар сақланадиган кутубхона бўлган. Жахоннинг турли мамлакатларидан келган олимларнинг илмий мунозараларида ёш ибн Сино хам қатнашиб, турли фанларга оид билимларини чуқурлаштириб борган. У устозларидан хинд хисоби, фиқхдан билим олган. Кейин эса файласуф Абу Абдуллох Нотилийдан фалсафа, мантиқ, хандаса ва бошқа фанлардан таълим олади. Шундан сўнг ибн Сино ўзи мустақил холда барча фанлар билан шуғуллана бошлайди. У айниқса тиб илмини чуқур эгаллаб олади, бу сохада унга таълим берган киши бухоролик Абу Мансур Камарий бўлди. Ибн Сино сўнгра фалсафани ўрганишга киришади. Айниқса, Аристотель фалсафасини, унинг «Метафизика» асари мохиятини буюк мутафаккир Абу Наср Форобийнинг ёзган шархи туфайли тўлиқ ўзлаштириб олади. IX аср охири – X аср бошларига келиб, ўлкада сиёсий-ижтимоий вазият мураккаблашди. Шу туфайли ибн Сино Хоразмга – Урганчга кўчиб ўтади. Хоразмда у бир қатор олимлар билан хамкорликда Абу Райхон Беруний бошқараётган «Маъмун академияси»да илмий иш билан шуғуллана бошлайди. Хоразмда ўзининг йирик асарлари – «Тиб қонунлари», «Аш-Шифо» китоблари устида иш олиб боради. Махмуд ғазнавий 1017 йилда Хоразмни ўзига қарам қилиб олгач, нуфузли олимларни хам ўз саройига чақириб ола бошлайди. Ибн Сино Махмуд ғазнавий саройига бормай, бошқа юртларга кетишга мажбур бўлади. Гурганжда, Райда, кейин эса Хамадонда ва умрининг сўнгги йиллари Исфахонда яшайди. Ибн Сино 1037 йилда вафот этди. Ибн Сино хақиқий қомусий олим сифатида ўз давридаги фанларнинг хаммаси билан муваффақиятли шуғулланган ва уларга оид илмий асарлар яратган. Турли манбаларда унинг 450 дан ортиқ асарлари қайд этилган бўлса хам - замонлар ўтиши билан уларнинг кўпи йўқолиб кетган ва бизгача фақат 242 таси етиб келган Шу 242 дан 80 таси фалсафа, илохиёт ва тасаввуфга тегишли, 43 таси табобатга оид, 19 таси мантиққа, 26 таси психологияга, 23 таси тиббиёт илмига, 7 таси астрономияга, 1 таси математика, 1 таси музикага, 2 таси кимёга, 9 таси этикага, 4 таси адабиётга ва 8 таси бошқа олимлар билан бўлган илмий ёзишмаларга бағишланган. Алломадан кейинги авлодлар унинг илмий асарлари бой мерос бўлиб қолди. Абу Али ибн Синонинг «Ал-қонун», «Хайй ибн Яқзон», «Рисолат ат - тайр», «Рисолат фи-л-ишқ» («Ишқ хақида рисола»), «Рисолат фи мохият ас-салот» («Номознинг мохияти хақида рисола»), «Китоб фи маъно зиёрат» («Зиёрат қилишнинг маъноси хақида»), «Рисолат фи - даф ал – ғам мин ал мивт» («Ўлимдан келадиган ғамни даф қилиш хақида рисола»), «рисолат ал-қадр», «Ан-Нажот», «Аш Шифо», «Донишнома», «Китоб аш - ишорат» ва ат танбихот асарлари шулар жумласидандир. Ибн Синонинг оилада болаларни соғлом тарбиялаш хақидаги қарашлари Хар бир ижтимоий тузум келажаги, инсоният истикболи, кишиларнинг хаёт ва турмуш даражаси фан ва маданият тараккиёти билан бевосита богликдир. Фан ва маданият ривожланиши таълим-тарбия ишларининг кай даражада олиб борилишидан келиб чикади. Бу фалсафий акида давлат ахамиятига эга булган ижтимоий конуният хисобланади. Бу даврда яшаган мутафаккир олим, шоир ва диншуносларнинг асарларида таълим – тарбия ва ахлок – одобга оид педагогик фикрлар, ижтимоий тараккиёт учун мухим булган инсонпарварлик, билимга эътикод, халк манфаатини химоя килиш, маънавиятини улуглаш, комил инсон ва етук жамоага эришиш каби масалалар ёритилди. Багдодда ташкил этилган “Байт ул – хикма” – Академиясининг энг нуфузли рахбарларидан Мухаммад ибн Мусо ал – Хоразмий “Ал – жабр ва ал – мукобала”, “Астраномия жадвали”, “Хинд хисоботи хакида рисола”, “куёш соати тугрисида рисола”, “Мусика хакида рисола” каби асрлар яратиб, дунёга машхур булди. Ибн Сино бутун мусилмон Шаркининг улкан комусий ахли, жахон илми ва маданиятининг энг машхур намоёндаларидан биридир. Ибн Сино урта аср фанининг турли сохалари – фалсафа, тиббиёт, табиатшунослик, бадиий адабиёт буйича ёзган асарлари билан маданиятимиз тарихида учмас из колдирди, унинг ривожига катта хисса кушди, уз даврида “Шайх – уррайс” (Олимлар раиси) унвони билан такдирланди. Ибн Сино яхшиликка олиб борувчи ахлок коидаларини эгаллаш, инсоннинг ахлокий муносабатларини ривожлантиришга ёрдам берувчи тадбирлар оркали таълим тарбияни изчил амалга ошириш мумкинлигини алхида кайд килади. Ибн Сино ёш болаларни тугилгандан бшлаб тарбиялаш масаласига алохида эътибор беради. Бола тугилгандан бошлаб оёкка тургунча маълум тартибда тарбияланиб бориш лозим. Бола успиринликка утиш дарври тарбияси хакида алохида тухталиб, бу даврда уларда хулк атвор шаклланади. Бола хулк атворининг бир хил мувозанатда булиши учун уни кескин газабланишдан , каттик куркувдан ва уйкусизликдан саклаш зарур. Ибн Синонинг ёзишича, инсонниг энг яхши фазилатларидан бири – узининг ёмон ахлохий хислатларини англаб, уларни йукотишга интилишдир. Шунингдек унинг ахлокий карашлари гузаллик, нафосат хакидаги фикрлари билан хамохангдир. Сино бутун мусилмон Шаркининг улкан комусий ахли, жахон илми ва маданиятининг энг машхур намоёндаларидан биридир. Ибн Сино урта аср фанининг турли сохалари – фалсафа, тиббиёт, табиатшунослик, бадиий адабиёт буйича ёзган асарлари билан маданиятимиз тарихида учмас из колдирди, унинг ривожига катта хисса кушди, уз даврида “Шайх – уррайс” (Олимлар раиси) унвони билан такдирланди. Ибн Сино яхшиликка олиб борувчи ахлок коидаларини эгаллаш, инсоннинг ахлокий муносабатларини ривожлантиришга ёрдам берувчи тадбирлар оркали таълим тарбияни изчил амалга ошириш мумкинлигини алхида кайд килади. Ибн Сино ёш болаларни тугилгандан бошлаб тарбиялаш масаласига алохида эътибор беради. Бола тугилгандан бошлаб оёкка тургунча маълум тартибда тарбияланиб бориш лозим. Бола успиринликка утиш дарври тарбияси хакида алохида тухталиб, бу даврда уларда хулк атвор шаклланади. Бола хулк атворининг бир хил мувозанатда булиши учун уни кескин газабланишдан , каттик куркувдан ва уйкусизликдан саклаш зарур. Ибн Синонинг ёзишича, инсонниг энг яхши фазилатларидан бири – узининг ёмон ахлохий хислатларини англаб, уларни йукотишга интилишдир. Шунингдек унинг ахлокий карашлари гузаллик, нафосат хакидаги фикрлари билан хамохангдир. Маълумки, ибн Сино хам бошқа мутафаккирлар каби ўзининг таълим-тарбияга оид қарашларини ижтимоий-фалсафий қарашлари билан боғлиқ холда ифодалаган, махсус рисолаларда талқин этган. Шунингдек, фанларни тасниф этади. Бунда у биринчи ўринга тиббиёт фанларини қўяди. Фалсафани эса икки гурухга, яъни назарий ва амалий гурухларга бўлади. Назарий гурух кишиларни ўзидан ташқаридаги борлиқ холати хақидаги билимларни эгаллашга йўлласа, амалий қисм бизга бу дунёда нималар қилишимиз кераклигини ўргатади дейди. У биринчи гурухга этика, иқтисод, сиёсатни киритади. Иккинчи гурухга физика, математика, метафизика, дунё қонуниятларини ўрганувчи барча фанларни киритади. Абу али ибн Сино камолотга эришишнинг биринчи мезони саналган маърифатни эгаллашга даъват этади. Чунки илм-фан инсонга хизмат қилиб, табиат қонунларини очиб авлодларга етказиши керак. Бу мақсадга етишиш учун инсон қийинчиликлардан қўрқмаслиги зарур, дейди. «Эй биродарлар! Одамларнинг ботири мушкулотдан қўрқмайди. Камолот хосил қилишдан бош тортган киши одамларнинг энг қўрқоғидир» Зеро, маърифатли киши жаъсур, ўлимдан хам қўрқмайдиган, фақат хақиқатни билиш учун харакат қиладиган бўлади, дейди у фикрини давом эттирган. Билимсиз кишилар жохил бўлади, улар хақиқатни била олмайдилар, деб уларни етук бўлмаган кишилар қаторига қушади. Бундай кишилардан илмий фикрларни сир тутиш кераклигини таъкидлайди. У хақиқатни билиш учун билимга эга бўлиш кераклиги, лекин хар қандай билим хам хақиқатга олиб келмаслиги, инсон ўз билимининг хақиқийлигини билиши учун мантиқни хам билиши зарурлигини уқтиради. Ибн Синонинг таълим методлари хақидаги таълимоти асосида хам билимларни эгаллашда мантиқий тафаккурга, шахсий кузатиш ва тажрибаларга таяниш керак деган ғоя ётади. Ибн Сино болани мактабда ўқитиш ва тарбиялаш зараурлигини қайд этиб, мактабга барча кишиларнинг болалари тортилиши ва бирга ўқитилиши ва тарбияланиши лозим деб, болани уй шароитида якка ўқитишга қарши бўлган. Болани мактабда жамоа бўлиб ўқишини фойдаси қуйидагича ифодаланган: Агар ўқувчи бирга ўқиса у зерикмайди, фанни эгаллашга қизиқиш юзага келади, бир-биридан қолмаслик учун харакат, мусобақалашиш истаги ривожланади. Буларнинг хаммаси ўқишнинг яхшиланишига ёрдам беради. Ўзаро сухбатда ўувчилар бир-бирига китобдан ўқиб олганлари, катталардан эшитганларини хикоя қиладилар. Болалар бирга тўпланганларида бир-бирини хурмат қила бошлайдилар, дўстлашадилар, ўқув материалларини ўзлаштиришда бир-бирига ёрдамлашадилар, бир-биридан яхши одатларни қабул қиладилар Билим олишда болаларни мактабда ўқитиш зарурлигини қайд этар экан, таълимда қуйидаги томонларга риоя этиш зарурлигини таъкидлайди: болага билим беришда бирданига китобга банд қилиб қўймаслик; таълимда енгилдан оғирга бориш орқали билим бериш; олиб бориладиган машқлар болалар ёшига мос бўлиши; ўқитишда жамоа бўлиб мактабда ўқитишга эътибор бериш; билим беришда болаларнинг майли, қизиқиши ва қобилиятини хисобга олиш; ўқитишни жисмоний машқлар билан қўшиб олиб бориш Бу талаблар хозирги давр таълим тамойилларига хам мос келиши билан қимматлидир. Юқоридаги масалаларга ўзининг «Тадбири манзил» асарида махсус бўлим бағишлайди. «Болани мактабда ўқитиш ва тарбиялаш» («Омўзиш ва парвариш мадраса фарзанд») бўлимида таълим ва тарбия жараёнини очиб беради. Юқоридаги тамойиллар эса болаларни енгил-елпи билим олиш эмас, балки хар томонлама чуқур ва мустахкам билим олишига ёрдам беради. Талабага билим бериш ўқитувчининг маъсулиятли бурчидир. Шунга кўра ибн Сино ўқитувчининг қандай бўлиши кераклиги хақида фикр юритар экан, шундай йўл-йўриқлар беради. Булар қуйидагилардан иборат: болалар билан муомалада босиқ, жиддий бўлиш; берилаётган билимнинг талабалар қандай ўзлаштириб олаётганига эътибор бериши; таълимда турли метод ва шакллардан фойдаланиши; талабалнинг хотираси, билимларни эгаллаш қобилияти, шахсий хусусиятларини билиши; фанга қизиқтира олиши; берилаётган билимларнинг энг мухимини ажратиб бера олиши; билимларни талабаларга тушунарли, унинг ёши, ақлий даражасига мос равишда бериши; хар бир сўзнинг болалар хиссиётини уйғотиш даражасида бўлишига эришиши зарур, дейди олим Ибн Сино таълимотида билишда қайси методлардан фойдаланилмасин – у оғзаки ифодами, билимларни тушунтиришми, турли кўринишдаги сухбатми, тажрибаларми, барибир талабада хақиқий билим хосил қилиш мустақил, мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, олган билимларини амалиётга тадбиқ эта олиш қобилиятини таркиб топтириш асосий мақсад бўлган. Шу жихатдан олимнинг «Хай ибн Яқзон» асари кишиларнинг дид – фаросатини ўстириши, фикр доирасини кенгайтириши билан таълим – тарбияда катта ахамиятга эга. Унинг номи хам шунга ишор қилади: «Хай ибн Яқзон» (Уйғоқ ўғли Тирик). Бу асар фаросат илми хақида эканлигини ибн Синонининг ўзи хам таъкидалайди. Мазкур асарни ибн Сино 1023 йилда Хамадонга яқин бўлган Фараджон қалъаси қамоқхонасида ёзга дейишади Ибн Сино бу асарида илм – маърифатни ўрганишга киришиши натижасида кўзи очилгани, унинг натижасида Ақл (Хай ибн Яқзон) кўзига кўрингани ва илм хам унга ўз жамолини намоён қилганини хикоя қилар экан, илм-ақлни ўлим билмайдиган Уйғоқ, қаримайдиган, ёш, бели букилмайдиган – барваста, нуроний сифатида тасвирлайди. Тафаккур қилиб зарур бўлган ва билиши мумкин бўлган нарсаларни ўқишга киришгани, бу йўлда ақлни ишга солиб, ўзини ёмонликлардан четлаштирадиган турли хусусиятларини билиб олганлигини қайд этади Демак, «Хай ибн Яқзон» мантиқ илмига бағишлангани билан хам ақлий тарбияда катта ахамиятга эга. Шунингдек, инсондаги ёмон иллатларни хам бартараф этишда илму фан, зиёнинг ахамияти, инсондаги ақл – тафаккур қувватининг ёмон иллатлардан қутилиши, ўзлигини англаш воситаси эканлиги билан адабий-фалсафий асаргини бўлиб қолмай, тарбиявий асар сифатида хам қимматлидир. Ибн Сино инсоннинг камолга етишида унинг ахлоқий камолоти мухим ахамиятга эга эканлигини таъкидлайди. Тадқиқотчилар унинг фалсафий асарларида ахлоққа оид фикр юритганлари ўн иккита деб қайд этадилар Ибн Сино ахлоққа оид асарларини «Амалий хикмат» (Донишмандлик амалиёти) деб атайди. Олимнинг фикрича, ахлоқ фани кишиларнинг ўзига ва бошқаларга нисабатан хатти - харакати меъёрлари ва қоидаларини ўрганади. Ибн Сино ахлоқлиликнинг асосини яхшилик ва ёмонлик каби икки тушунча билан таърифлайди: Дунёда мавжуд бўлган жами нарсалар табиатига кўра камолот сари интилади. Камолот сари интилишнинг ўзи эса мохият эътибори билан яхшиликдир...» Ибн Сино инсон камолотининг мухим ахлоқий жихатларини хам тахлил этади ва хар бирига таъриф беради : масалан, адолатни рухий лаззатнинг бош мезони санайди. Инсон қаноат, жасурлик, донолик билан адолатга эга бўлади, ёмон иллатлардан ўзини тийиб, яхшиликни мустахкамлайди, хақиқий рухий лаззат олади, дейди олим. Инсондаги ижобий, ахлоқий хислатларга сахийлик, чидамлилик, камтарлик, севги – мухаббат, мўътадиллик, ақлилик, эхтиёткорлик, қатъиятлилик, садоқат, интилиш, уятчанлик, ижрочилик ва бошқаларни киритади. қаноат ва мўътадилликни инсоннинг хиссий қувватига киритади, чидамлилик, ақллиликни ғазаб қувватига, донолик, эхтиёткорликни зийракликка, садоқат, уятчанлик ижрочилик, ачиниш, софдилликни тафовут қувватига киритади. Олим қаноатни хиссий фазилатлардан санайди ва инсон ўзини таъмагирликдан тийса, мўътадилликка риоя қилса, ўзида хирснинг намоён бўлишини енгади, инсон ёмон иилатларни енгишда ўз имкониятларини онгли сарф этиши лозим, дейди. Ибн Сино хар бир ахлоқий хислатнинг таърифини беради: мўътадиллик – тан учун зарурий озиқ ва хулқ маъёрларига тўғри келмайдиган ишларни қилмаслик; сахийлик – ёрдамга мухтож кишиларга кўмаклашувчи инсоний қувват; ғазаб – бирор ишни бажаришда жасурлик; чидамлилик – инсон ўз бошига тушган ёмонликларга бардош берувчи қувват; ақиллилик – бирор ишни бажаришда шошма – шошарликдан сақловчи қувват дейди. Зийракликни нарсалар ва хатто харакатларнинг хақиқий маъносини тезлик билан тушунишга ёрдам берувчи қувват, ачиниш, кишилар бахтсизлик, азоб – уқибатга дучор бўлганда, улар билан хушмуомалада бўлувчи инсоний қувват; камтарликка худбин ишлар билан шуғулланишдан тўхтатувчи куч сифатида таъриф беради. Ибн Сино инсоннинг камолга етишида тўсиқлик қилувчи нуқсонлар сифатида жохиллик, нодонлик, шафқатсизлик, такаббурлик, нафратни кўрсатиб ўтади. Жохилликни – илмга, нодонликни – зехни ўткирликка, шафқатсизлик, такаббурликни адолатга, нафратни – севги-мухаббатга қарама-қарши иллат сифатида таърифлайди. Ибн Сино юксак ахлоқий хислатларга яна кишиларнинг бир-бирларига дўст бўлиб яшаши, хамкорлик қилишини хам киритади. Чунки хар бир киши жамиятда, одамлар билан бирга яшар экан, улар билан дўстона яшашга интилади. Модомики, инсон алоқага мухтож экан, бошқа биров билан қўшинчилик қилиш учун унинг уйи ёнига уй солади, ўзининг эхтиёжини қондириш учун эса ишлаб чиқариш махсулотларини алмаштиради, душманлардан сақланиш учун ўзгалар билан бирлашади. Мана шу тариқа кишиларда бирлик хисси, бошқаларга нисбатан севги-мухаббат ва умумий ахлоқий негизлар ишлаб чиқила бошлайди. У инсонда яхши хулқнинг шаклланишида хушхулқ, илмли дўст мухим роль ўйнайди, дейди. Олим дўстликни шундай таърифлайди: хар қандай қийинчиликларга қарамай ўз дўстини хавф-хатарда ёлғиз қолдирмайдиган дўстлик; манфаатлари ўхшаш ва ғоявий яқин дўстлик; ўз шахсий манфаати ва эхтиёжини қондиришга қаратилган дўстлик. Ибн Сино биринчи ва иккинчи хил дўстликни хақиқий дўстлик деб эътироф этади. Олим хақиқий дўстлик натижасида севги-мухаббат пайдо бўлиши мумкинлигини айтади. У «Рисолаи ишқ» асарида севги-мухаббатнинг асл мохиятини хам ижтимоий, хам физиологик жихатдан ёритиб беради. Инсонларга уларнинг ташқи кўринишига қараб эмас, балки уларнинг ички, маънавий дунёсига қараб бахо бериш кераклигини уқтиради. Хар бир киши табиатан севги туйғусига эга, у табиий зарурат сифатида намоён бўлади, лекин инсон ўз туйғуларини бошқара олиши, ақл ва фаросат билан хақиқий севгини хирс туйғусидан, эхтирос кучидан ажрата олади. Чунки хақиқий севги, олимнинг фикрича, инсон зиммасига ахлоқий, хуқуқий бурч юклайди. Бу эса олимнинг севгига ижтимоий омил сифатида хам қараганлигини кўрсатади. Тадқиқотчилар ибн Сино мусиқага оид хам асарлар яратганлиги, лекин уларнинг фақат бир қисмигина бизгача етиб келгани хақида маълумот берадилар Шулардан бири «Мусиқа билимига оид тўплам» бўлиб, бунда товушнинг сезги аъзоларига таъсири, унинг ёқимли ва ёқимсизлиги, товушни эшитганда лаззатланиш ё нафратланиш хиссининг пайдо бўлиши каби масалаларга тўхтайди. Унда мусиқанинг киши хаётида қанчалик зарурлиги хақида хам фикрлар баён этилади. Олимнинг фикрича, инсон табиатан ёқимли нарсалар орқали енгил тортса, унинг аксида ороми йўқолиб, нафрати пайдо бўлади. Ибн Сино мусиқа овозларининг киши рухига таъсири хақида хам ўз фикрларини баён этади. Ибн Синонинг мусиқага оид асарлари у яшаган давр мусиқа илмидан жуда мухим маълумотлар бериши билан хам қимматлидир. Ибн Сино ақлий тарбия турли билимларни ўрганиш натижасида амалга ошса, ахлоқий тарбия кўпроқ яхши ахлоқий хислатларни машқ қилдириш, одатлантириш, сухбат орқали амалга ошади, деб таълим берди. Инсон хиссий ва маънавий талабларни ажратиб олиш имкониятига эга экан, бу имконият аста-секин инсон феъл-атворига хос хислатга айлана боради. Ибн Сино инсоннинг шаклланишида унинг атрофини ўраб олган ташқи мухит, одамлар алохида роль ўйнайди, ана шу ташқи мухит ва одамлар инсоннинг атроф-дунёни билишигагина эмас, балки унинг хулқида яхши ёки ёмон жихатларнинг таркиб топишига хам таъсир этади. Шунинг учун хам болаларни тарбиялашда эхтиёткор бўлиш кераклигини, бола ёмон одатларга ўрганмаслиги учун, уни ёмон одамлардан, ёмон мухитдан узоқроқ сақлаш зарурлигини уқтиради. Ибн Синонинг тарбиявий қарашларида оила ва оилавий тарбия масалаларига кенг ўрин берилган. Чунки инсон аввало оилада камолотга етади. Олим оилада ота-онанинг вазифаси ва бурчига катта эътибор беради. Оила муносабатларига тўхталар экан, айниқса ота-оналарнинг оилада мехнатсеварлиги билан фарзандларини хам касб ва хунарга ўргатиши борасида мухим фикрлар баён этади. Инсоннинг хулқи ва рухига мехнатнинг ижобий таъсирини таъкидлаш билан бир қаторда турли касб эгалари: хунарманд, дехқонлар мехнатини улуғлайди ва қиморбоз, судхўр кабиларни қоралайди. У мехнатсиз хаёт кечириш инсонга хам жисмоний хам рухий томондан салбий таъсир этишини тўғри талқин этади. Ибн Сино ақлий, ахлоқий тарбия билан бир қаторда инсон камолотида жисмоний тарбиянинг мухим ахамиятини хам назарий, хам амалий жихатдан тахлил этади. Ибн Синогача инсоннинг камолга етишида жисмоний тарбиянинг таъсири хақида бир бутун, яхлит, таълимот ёритилмаган эди. Ибн Сино биринчи бўлиб жисмоний тарбиянинг илмий педагогик жихатдан бир бутун тизимини яратди. Жисмоний машқлар, тўғри овқатланиш, уйқу, баданни тоза тутиш тартибига риоя этиш инсон соғлиғини сақлашда мухим омиллардан эканлигини хам илмий хам амалий жихатдан асослади. Болага хам хали у туғилмасдан туриб ғамхўрлик қилиш, гўдаклик лавридан бошлаб тарбияни бошлаш зарурлигини таъкидлайди. Боланинг етук нсон бўлиб шаклланишида унга ғамхўрлик, поклик, масъулиятни хис этиш, дўстона маносабатлар туйғусини сингдириб бориш зарур, дейди олим. Чунки, Ибн Сино меросинининг асосий қиммат ва қудрати унинг кенг ва кучли гуманистик мазмунидир. У ўз илми, мероси билан ўрта аср Шарқининг илмий маданий қудратини бутун дунёга намоён қилди. Бутун инсоният маданиятининг ривожига улкан хисса қўшди. Шунинг учун хам Ибн Сино жахон маданиятининг буюк сиймоси, инсоният учун хурмат қилган олим, буюк табиб, энг катта файласуф, табиатшунос, инсоншунос, машхур энциклопедист сифатида тан олинди. Ибн Синонинг жахон фани ва маданияти ривожига қўшган хиссасини эътиборга олиб, Жордано Бруно Ибн Синони қадимги Юнонистоннинг буюк файласуфи Аристотель, (врач) табиб Голенлар билан тенг қаторга қўйса, А.Данте ўзининг «Илохий комедия»сида олимни Птоломей, Эвклид, Гиппократларга тенглаштиради. Немис файласуфи Л.Фейирбах олимни «машхур табиб ва файласуф»дир деса, Хиндостоннинг буюк давлат арбоби Ж.Неру ўзининг «Хиндистоннинг очилиши»деган асарида Ўрта Осиё олимларининг тилга олар экан, Ибн Сино номини алохида таъкидлаб: «Улардан энг машхури (врачлар) табиблар подшохи» деган номни олган бухоролик Ибн Сино (Авиценна) дир - деб хурмат билан тилга олади. Демак, ибн Синонинг шахсий фаолияти дунёвий илмларни ўрганиш хақидаги таълимотлари, таълим-тарбия хақидаги мулохазалари, умуминсоний педагогик фикр тараққиётида ўзига хос ўринни эгаллайди. Download 103.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling