Адаптация ва компенсация жараёнлари


Талабалар эътиборига каратиладиган сузлар


Download 0.65 Mb.
bet2/8
Sana04.01.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1077012
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3.Тўқималар янгиланиши ва репарация регенерация, тузалиш ва фиброз

Талабалар эътиборига каратиладиган сузлар:
  • КМЖ, компенсация, декомпенсация, атрофия, гипертрофия, уларнинг турлари, гиперплазия, «сохта» гипертрофия,
  • метаплазия, прозоплазия, дисплазия, гипоплазия, аплазия.
    • Компенсатор гипертрофияда сабаб тухтовсиз таъсир курсатиб туради; органнинг катталиги ва огирлиги унга зарарли омиллар (масалан, гипоксия, интоксикация) таъсир килиб турган шароитларда ортиб боради.
    • Компенсатор гипертрофия купрок юракда, шу билан бирга юракнинг узидаги кон утадиган йуллар торайиб колганида (масалан, митрал копкок стенозида) хам, асосий ёки периферик томирлар торайиб колганида хам бошланади. Кон айланиши издан чиккан шароитларда асосий ишни миокарднинг кайси булими бажарган булса, уша булими гипертрофияга учрайди. Бунда:
    • 1)мускул толалари сезиларли даражада гипертрофияланади;
    • 2)зур бериб ишлаётган юракнинг бириктирувчи тукимадан иборат синчини мустахкамлаш учун зарур аргирофил толалар усиб кетади;
    • 3)интрамурал томир тармоклари гиперплазияга учрайди;
    • 4)юрак нерв аппарати элементлари гипертрофияланади.
    • Юракнинг улчамлари ва огирлиги 3-4 ортиб кетади (концентрик ва эксцентрик кенгаяди).
    • Компенсатор гипертрофия силлик мускулли органларда хам учрайди. (Масалан, пилорус стенозида), гиперпластик простатопатияда(сийдик йули торайиб колган махалларда (уретра стриктураларида) ковук деворларида, гипертония касаллигида артериялар деворида, унинг силлик мускуллари, эластик ва аргирофил толаларини гипертрофияси. Томирлар девори компенсатор гипертрофияси охир окибатда купинча декомпенсацияга олиб боради, бундай декомпенсация асосида томир деворининг некрозга учраб, плазматик инфильтрацияси бошланиши ётади.
    • Викар гипертрофия жуфт органлардан бири халок булиб кетганида ёки ишламай куйган махалларда бошланади. У уринбосар гипертрофия деб аталади. Буйрак гипертрофиясининг асосида нефронлар гипертрофияси ётади, нефронлар янгидан пайдо булмайди. Упка тукимасининг уринбосар ги­пертрофияси альвеолалар уртасидаги тусиклар хужайраларининг зур бериб купайиб боришига (пролиферациясига), капиллярлар ва эластик толаларнинг гиперплазияланишига боглидир.
    • Нейрогуморал гипертрофия.. Гипертрофия ходисаси баъзан эндокрин безлар функцияси издан чикканлиги туфайли бошланади, нейрогуморал, гормонал ёки корреллятив гипертрофия деб шуни айтилади. Акромегалия (гипофиз олдинги булаги функцияси кучайиб, соматотроп гормон (усиш гормони) куплаб ишланиб чикиши) махалида бир канча органларнинг катталашиб кетиши ана шундай гипертрофияга мисол була олади.
    1   2   3   4   5   6   7   8




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling