Қадимги хоразм тарихи ва ҳарбий архитектураси масалалари қадимги хоразм тарихи масалалари


Қанҳха даври (мил. авв. IV аср — мил. I аср боши)


Download 92.88 Kb.
bet4/10
Sana22.02.2023
Hajmi92.88 Kb.
#1221569
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Хорезм тарийхы

Қанҳха даври (мил. авв. IV аср — мил. I аср боши). Биз Македониялик Александр юришидан кейинги Хоразм тарихидаги йирик сиёсий воқеалар тўғрисида ёзма маълумотларга эга эмасмиз. Бироқ бу давр археологик ёдгорликлари антик маданият равнақидан далолат беради. Мил. авв. V — IV асрлар бўсағасида, ахоманийлар давлати таркибидан чиққач, Хоразм жамиятининг урбанизациялашуви жараёни бошланди, кўплаб шаҳар марказлари (Бозорқалъа, Катта Айбуйир, Ҳазорасп, Оқшахонқалъа ва бошқалар) юзага кела бошлади, унинг маданий минтақаси чегараси кенгайди. Сул соҳилда, шимолда у Устюрт жарлигигача, ғарбда — Сариқамиш кўли қирғоқларигача, жанубда — Заунгузу Қорақумигача етиб борди. Чегара қалъалар тизимини ташкил қилувчи ягона истеҳаомлар занжири бунёд этилди. Хоразмнинг жанубий чегарасида Капарас (29- расм), Ҳазорасп (9-расм), Калажиқ (19-сурат, 34-расм), Янгиариқ, Тупроққалъаси, Олмаотишган, Хива Тупроқаалъаси, Ичан қалъа (Хива) ва бошқақалъалар жойлашган. Шимоли-ғарбий чегарасида эса Говурқалъа 1, Кунерлиқалъа (28-расм), Оқчагелин (33-расм),
Қанҳхақалъа (30-расм), Шоҳсанам, Бутентовқалъа (37-расм), Девкескан, Девкесган ғови, Катта Айбуйирқалъа, Оролбуйи дельтасида Миздахкан Говурқалъаси (19-расм), Туққалъа (32-расм), Қрантов, Порлитов, шимолда Султон Увайс тоғидаги Говурқалъа, Бурлиқалъа (35-расм), Аёзқалъа 1 ва, ниҳоят, шарқда Кичик Қирққизқалъа, Қурғошинқалъа, Жонбосқалъа (21 -сурат), Эресқалъа ва бошқа қалъалар жойлашган.
Агар жанубий чегара қалъалар Эрон томондан кутилиши мумкин бўлган тажовузлардан ҳимоя қилишга мулжаллаб ҳамда Македониялик Александр қўшинларининг Ўрта Осиёга бостириб келиши билан боғлиқ ҳолда қурилган бўлса, шимоли-шарқий ва шарқий қалъалар Сирдарё қуйи оқимидаги ва қўшни давлатлардаги кўчманчиларнинг босиб келишига қарши барпо этилган, деб тахмин қилиш мумкин.
Қанҳха даври мудофаа иншоотларини типологик жиҳатдан уч гуруҳга бўлиш мумкин. Булар: жой рельефи билан боғлиқ равишда нотўғри тарҳли, тўғри тўртбурчак тарҳли, думалоқ тарҳли иншоотлар. Биринчи тоифага Қалъалиқир 2, Кичик Қирққизқалъа, Бутентов қалъа 1, 2, Бурлиқалъа, Жигарбанд, Садвар, Манғирқалъа, Тўққалъа ва бошқалар киради.
Шу билан бирга қанҳқа даврида истеҳкомлар жойлашиши ва тарҳидан қатьи назар, соф геометрик шакл касб этади. Масалан, архитектура — тарҳ ечими нуқтаи назаридан олдиндан текисланган асосга ишора қилувчи Жонбосқалъа мунтазам тўғри бурчакли аниқ тарҳга эга (27- расм). Уларга Ҳазорасп, Хивадаги Ичан қалъа, Хивадаги Тупроққалъа, Янгиариқдаги Тупроққалъа, Олмаотишган, Военган, Капарас, Катта Гулдурсун, Катта Қарққизқалъа, Оқшахонқалъа, Аёзқалъа 1, Қўрғошинқалъа, Шурча ва бошқа қалъалар киради. Бу даврда квадрат тарҳли истеҳқомлар, жумладан, Бозорқалъа, Бурлиқалъа 2, Кунерлиқалъа, Говурқалъа 1 ва 2, Тупроқаалъа 3 шахристонлари барпо этилди.
Мудофаада буржлар билан ҳимояланмаган бурчаклар каби заиф жойлар бўлмаслиги учун қалъалар баъзан думалоқ ёки овал шаклда қурилган. Бундай типдаги тарҳлар ҳам ҳарбий, ҳам ибодат вазифалари билан боғлиқ бўлган. Масалан, Кичик Қирққизқалъада овал тарҳ ҳарбий вазифа нуқтаи назаридан талаб қилинган (22-раcм), Қуйқирилганқалъа эса, афтидан, ҳарбий вазифадан кура кўпроқ ибодат билан боглиқ бўлган. Сўлсоҳил Тупроққалъа (Толстов, 1958, 29-бет), Шовотдаги Тупроқаальа, Говурқалъа 3 манзилгоҳидаги монументал бинолар шундай тарҳда қурилган. Эресқалъа шаҳристонини ҳам шу типга киритиш мумкин.
Хоразмнинг бу пайтлардаги чегаралари ғарбда мил. авв. IV асрдан бошлаб тепаликларда жойлашган чегара қалъалари бўйича белгиланади. Агар уларни жанубдан шимолга томон санаб чиқилса, булар — Қанҳхақалъа, Бутентов 1 ва 2, Девкесган, Катта Айбуйирқалъа ва бошқалардир. Бу қалъаларнинг бари, қоидага кўра, антик давр охиригача (мил. IV асргача) мавжуд бўлиб келган (Толстов, 1958, 71 ва кейинги бетлар, 81 ва кейинги бетлар; Вайнберг, 1981, 123-бет).

Download 92.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling