Қадимги хоразм тарихи ва ҳарбий архитектураси масалалари қадимги хоразм тарихи масалалари


Download 92.88 Kb.
bet2/10
Sana22.02.2023
Hajmi92.88 Kb.
#1221569
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Хорезм тарийхы

ХОРАЗМНИНГ ҚАДИМГИ ПОЙТАХТИ
МАСАЛАСИГА ДОИР
Амударё қуйи оқимида ярим асрдан зиёд вақт давомида архесглогик тадқиқотлар кенг миқёсда олиб борилганига қарамай, Хорозмнинг қадимги тарихига оид кўп масалалар кам ўрганилганича қолмоқта. Хоразмнинг қадимги пойтахти масаласи ҳам шулар жумласидан.
Араб-форс тарихий манбаларида, жумладан, ат-Табарий ва бошқамуаллифлар асарларида Хоразмдаги «учта шаҳар»: Фил (Пил, Кат), Ҳазорасп ва Урганч ҳақида ёзилган. О.Г. Большаков Ибн ал-Асом матнига ҳавола қилиб, бу ерда битта хандақ билан ўраб олинган уч шаҳар назарда тутилган, деб ҳисоблайди. Яна у, ат-Табарий вилоятдаги шаҳарлар сони тўғрисида ҳеч нарса демаган, деб ёзади (Белиницкий, Бентович, Большаков, 1973, 171-бет), Г. Гойбов бу матнни бирмунча бошқача: «Хоразмнинг маркази умумий ғов билан ўраб олинган уч шаҳар дан иборат бўлган», -деб таржима қилади (Гойбов, 1983, 132-бет).
Умумий бир ғов билан ўраб олинган бу уч шаҳар биз Тошхирмон воҳаси минтақасида олиб борган ишимиз жараёнида ойдинлаша борди. Чунончи, ал-Фир-Катда жойлашган бу пойтахт шаҳарда қадимги Хоразмнинг яна бошқаэнг муҳим маркази - Тупроққалъа шахристони ҳам бўлиб, II— III асрларда бу ер Хоразм шоҳлари сулолавий маркази ва подшо қароргоҳларидан бири бўлган (ТҚА, 1984, 287— 288-бетлар). Ш у муносабат билан Хоразм пойтахти бўлган
шаҳар изларини балки ушбу шаҳарлар яқин атрофидан қидириш лозимдир. Бунда Тупроққалъадан 13— 14 км жануби-шарқда ва ал-Фир-Катдан шимоли-шарқда 17 км га яқин масофада жойлашган Оқшахонқалъа шахристони эътиборни ўзига тортади.
Бизнингча, қуйидаги фактлар ҳам шундай жойлаштириш тўғрилигидан далолат берса керак: 1) Оқшахонқалъа- қадимги Хоразмнинг майдони бўйича (Қалъалиқир 1 дан кейин) энг йирик (56 гектар), мил. авв. IV аср — мил. IV аср бошига оид деб ҳисобланадиган кудратли ҳарбий истехдомларга эга шаҳари; 2) Оқшахонқалъа Хоразм шоҳлари қароргоҳларидан бири ва Хоразм шоҳлари сулолавий динининг маркази бўлган Тупроққалъа шаҳристони ҳамда мил. IV аср бошидан Хоразм пойтахти бўлган Пилқалъа- Кат(Кос) жойлашган қадимги «пойтахт» вилоятдан ўрин олган (30-сурат); 3) афтидан, юқорида зикр этилган пойтахт шаҳарлар кирган бу махсус пойтахт минтақавий ташқи узун Оқшахонқалъа девори билан ўраб олинган; 4) ёзма манбалардаги маълумотлар (Ибн ҳавқал) куҳна пойтахт ўрнини қадимги Хоразмнинг Катга қўшни бўлган айнан шу вилояти билан боғлайди; 5) ниҳоят, Оқшахонқалъанинг топографик таркибида истеҳқомлар қаттиқ мустаҳкамланган, муҳим диний иншоотлар жойлашган ўзига хос «муқаддас шаҳар»нинг мавжудлиги.
Мазкур мисоллар Оқшахонқалъа ахоманийларга қарамлиқдан халос бўлган, мустақил шаклланган қадимги Хоразм давлатининг биринчи энг қадимги пойтахти, деб ҳисоблаш имконини беради (Ягодин, Ходжаниязов, Статов, 2005). Таддиқотчилардан Е.Е. Неразик ҳам, яқинда Хоразмнинг илк ўрта асрларга оид шаҳарларини ўрганиб, Қозоқлиётган (Оқшахонқалъа) қайсидир даврда қадимги Хоразмнинг пойтахти бўлган, деган хулосага келди (Неразиқ 2002, 130-бет).
Хоразмнинг кадимги пойтахти номларида ҳам кўплаб умумий жиҳатлар борлиги аниқланмоқда. Чунончи, илмий доираларда кенг маълум бўлган «Қиёт» - «Кат» - «Кас» номлари қадимги Хоразм тилидан таржима қилинганда, маълумки, «даштдаги девор» маъносини берган (Ёкут). «Авесто» даги «Вара» сузи «Пил» ёки «Фир» сўзлари билан боғланган ва қадимги қалъалар, деворлар, истеҳқомлар, шаҳар иншоотлари маъноларини билдиради (Дусимов, Тиллаева, 2001, 25— 27-бетлар). Ушбу материаллардан келиб чиқиб, қадимги Хоразм пойтахтининг номлари бир-бирига жуда яқин, ҳатто ўхшаш сўзлар билан аталган бўлиши мумкинлигини ҳам истисно этмаймиз. Шунингдеқ Хоразмнинг илк ўрта асрлардаги пойтахти - Каснинг номи Оқшахонқалъанинг узун деворидан келиб чиққан бўлиши ҳам истисно эмас.
Ўрта асрлар муаллифларидан фақат Ибн Ҳавқал «Китоб ал-масолик ва-л-мамолик» асарида унинг (Хоразмнинг) пойтахти Даржаш деб аталганини, номаълум сабабларга кўра вайрон бўлганини ёзган. Ушанда хоразмийлар унга ёндош қалиб Кас номи билан маълум бўлган янги шаҳарни барпо этишган (МИТТ, 1939, 183-бет). Эҳтимол, Хоразмнинг кейинчалик унутилган пойтахти Оқшахонқалъанинг энг қадимги номи Даржаш бўлган дир.
Сўнгги йилларда Оқшахонқалъада олиб борилган тадқиқот ишлари қалъанинг сув остида қолиб кетганлигини кўрсатмоқда. Бу мил. IV аср бошида давлат марказини Пил (Ф ил-Ал Фир) Бу қалъасига кўчириб ўтказилган эҳтимолини ойдинлаштиради.

Download 92.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling