Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Download 231.81 Kb.
bet1/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
maruza-matni


Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари фанидан маруза матнлари

1-мавзу:”Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари” курсини урганишнинг ахамияти (2 soat)
Режа:


Режа:
1. Эьтикод тушунчаси
2. Диний багрикенгликнинг мохияти
3. Дунёвий давлат ва дин


Эътиқод (арабча «иътақада» феълидан) ишонч, имонлли бўлиш маъноарини англатади. Кенг маънода эътиқод инсон фаолияти учун маънавий асос, йўл-йўриқ ва мўлжал бўлиб хизмат қилувчи, акл, хис ва ирода воситасида англанган билим, ғоя ва шу асосда шаклланадиган мақсадлар мажмуини ҳамда уларнинг тўғрилигига ишонч билан боғлиқ бўлган психо-логик ҳолатни ифодалайди. Билим ва ғоялар инсоннинг ҳам акли, ҳам қалби билан ўзлаштириб олинганидагина эътиқодга айланади. Умуман олганда, эътиқод шахс, гуруҳ ва оммани жипслаштирувчи, одамларни ижтимоий ҳаётнинг фаол аъзосига айлантирувчи омил ҳисобланади.
Эътиқод инсон вояга етиши билан боғлиқ ҳолда тўпланган билимлар, ўзига хос эҳтиёж ва манфаатлар, ҳаётий тажриба асосида шаклланиб, мустаҳкамланиб боради ва шахс фаолиятининг изчил, мантиқий, мақсадли бўлишига олиб келади.
Ижтимоий жиҳатдан эътиқод инсоннинг фаолияти билан боғлиқ бўлади. Зеро, эътиқод фақат амалий фаолият жараёнида ўзлигини намоён қилади.
Юқоридаги сифатий хусусиятлар билан бир қаторда журъатсизлик, қатъиятсизлик ва бефарклик каби ҳолатлар ҳам мавжудлиги ва улар эътиқоднинг заифлигини кўрсатишини таъкидлаш зарур. Бундай кишилар кўпинча бошқаларга эргашиб ёки тақлид қилиб яшайдилар. Шароитга қараб гоҳ у, гоҳ бу томонга оғадилар. Бундай эътиқодий заифлик, бўшлик шахс камолотига салбий таъсир кўрсатади.
Агар эътиқод мутаассиб, ирқий, миллатчилик, тор сиёсий ва иқтисодий манфаатлар билан чекланган бўлса, бундай ҳолда у бузғунчилик, беқарорликка хизмат қилади, ривожланишга тўсиқ бўлади. Тараққиёт, ҳурликка етакловчи ишонч ва эътиқод билан бузғунчи, алдамчи, адаштирувчи, ёлғон «эътиқод»ни фарклаш жуда муҳим.
Шу нуқтаи назардан қараганда, соғлом эътиқод шахс дунёқараши тизимида муҳим ўринни эгаллайди. Унинг аҳамияти биринчидан, шахс дунёқарашидаги барқарорликни белгиловчи ҳалқа-сифатида чиқишида, иккинчидан, мавжуд ёки юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликлардан чўчимасликка, уларга қарши тура олиш ва бартараф этишнинг оқилона йўлларини излашга, учинчидан, хулқидаги собитлик, изчиллик ва амалиётдаги фаолликни таъминлашга хизмат қилишида кўринади.

Шунинг учун, кишиларда ижтимоий қадриятлар, буюк келажак, тараққиётга бўлган ишончни, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хаёт барпо этишга бўлган эътиқодни шакллантириш долзарб вазифа бўлиб қолмокда.



Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling