Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Download 231.81 Kb.
bet14/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Шофиийлик. Мазкур мазҳабнинг асосчиси Муҳаммад ибн Идрис ибн ал-Аббос ибн Усмон ибн Шофиийдир. У 767 йили фаластин (Ғазза)да туғилиб, 820 йилда Мисрда вафот этган.
Шофиийларнингдиний-ҳуқуқий таълимоти кўпроқмоликий-ларга яқин туради. Жумладан, шофиийликда қиёс ва раъй (Қуръ-он ва суннада бўлмаган масалалар бўйича, ўз ақлигатаяниб, ҳукм чиқариш)ни чеклаб қўллаш кузатилади. Улар Қуръон ва суннага ягона манба сифатида қараб, сунна Қуръонни тўлдиради, холос, унинг ўзи ҳукм чиқариш учун асос бўлолмайди, деб қисоблайди-лар. Шунингдек, шофиийликда мадиналик ривоятчилар айтган ҳадис ёки уларнинг ижмоларига таяниб иш кўриш устувор ҳисоб-ланади. Ҳозирда шофиийлик Миср, Индонезия, Шимолий Кав-каз мусулмонлари орасида, Шарқий Африка мамлакатларининг баъзиларида, қисман Сурияда ва жанубий араб султонликларида тарқалган бўлиб, жами мусулмон суннийларинингтахминан 27% шу мазҳабда эътиқод қилади, деб баҳоланади.
Моликийлик. Ушбу мазҳабга 713 йилда Мадинадатаваллудто-пиб, 795 йилда вафот этган Молик ибн Анас ал-Асбахий асос солган. Моликий мазҳаби ҳозирда асосан Африка қитъаси, жум-ладан, Марокаш, Жазоир, Тунис, Судан, Сенегал, Жибути, Суринам, Нигерия, Нигер ва Ливия каби давлатларда етакчи бўлиб келмокда.
Моликийлик тарафдорлари илк ислом даврида шаклланган фиқҳ меъёрларини тан олади, фиқҳнинг асосий манбаи сифати-Да Қуръон ва суннага таянади, фақат Мадина шахрининг олимлари якдиллик билан маъқуллаган қоидаларни ижмоъ деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, мусулмонларнингумумий манфаатларига жавоб берувчи шариат ҳукмларига монелик қилмайди. Хозирда жами мусулмон — суннийларнинг тахминан 17% шу мазҳабда илади.
Ҳанбалийлик.
Бу мазхаб қўпроқ қадисларга таяниши билан бошқалардаь| фарқ қилади. Унда ҳадислар моҳиятига юқори ўрин берилади вд уларга «қандай» деб савол бермасдан тўғридан-тўғри ишониш в, эргашиш зарур ҳисобланади. Ҳозирда жами мусулмон — сунний ларнинг 1,5% шу мазҳабда эътиқод қилади.
Суннийликда фиқҳий мактаблардан ташқари 2 та ақидави! таълимот — Ашъария ва Мотуридия мавжуд бўлиб, улар асосағ Аллоҳнинг зоти ва сифатлари, имон, такдир, олий ҳокимия-(имомат) масалаларида бир-биридан фарққилади.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling