Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


-мавзу. Фуқароларда диний экстремизм ва терроризмга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш


Download 231.81 Kb.
bet57/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
maruza-matni

16-мавзу. Фуқароларда диний экстремизм ва терроризмга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш


Режа:
1. Фуқароларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш.
2. Мафкуравий иммунитетни шакллантиришда мафкуравий профилактиканинг ўрни.


Фуқароларда диний экстремизм ва терроризмга қарши мафку-равий иммунитетни шакллантириш. Тарих ўзга ҳудудларни забт этиш мақсадида ишлатиладиган уруш қуроллари узлуксиз такомилла-шиб борганини кўрсатади. У найзалардан тортиб автоматик қурол-ларгача, замбараклардан тортиб Ер юзинингҳар қандай нуқтасига бехато етиб борадиган қитъалараро баллистик ракеталаргача бўлган узоқ такомил йўлини босиб ўтди. Бу қуроллар босиб олиниши керак бўлган ҳудудлар аҳрлисини жисмонан йўқ қилишга қара-тилган эди. Бугунги кунда эса, ўзга ҳудудларни забт этиш учун уларнинг аҳолисини маҳв этиш шарт эмас. Зеро, онги ва шуури забт этилган, қараш ва кайфиятлари «маъқул» йўналишга ўзгар-тирилган ерлик аҳоли кўмагида ҳар қандай бойлик, табиий ресурс-ларга эгалик қилиш мумкин бўлиб қолмокда.
Мамлакатимиз ичида ўзларининг ғайриинсоний ва ғайриис-ломий ғояларини тарқатишга ҳаракат қилаётган диний экстре-мистлар ҳам ана шундай ғаразли мақсадларни, яъни ёшларни чалғитиш, улар ёрдамида мамлакатни ўз тараққиёт йўлидан чет-латиб юборишга интиладилар.
Юқоридаги мулоҳазалардан ҳам кишилар қалби ва онгини эгаллаш ғоявий курашнинг бош мақсадига айланганини англаб етиш мумкин. «Бугунги кунда, - деб ёзади Юртбошимиз, - ин-соният қўлида мавжуд бўлган қурол-яроғлар ер куррасини бир неча бор яксон қилишга етади. Буни ҳаммамиз яхши англаймиз. Лекин ҳозирги замондаги энг катта хавф — инсонларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун узлуксиз давом этаётган мафкуравий курашдир. Эндиликда ядро майдонларида эмас, мафкура май-донларида бўлаётган курашлар кўп нарсани ҳал қилади. Бу аччиқ ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслик лозим».
Шундай шароитда моҳиятан ғайриинсоний, шу жумладан, диний экстремистик ғояларга қарши тура олиш учун кишилари-мизда мафкуравий иммунитетни шакллантириш марказий маса-лалардан бирига айланмокда.
Иммунитет (лот. 1ттипка8 — озод бўлиш, қутулиш) деганда тиббиётда организмнинг доимий ички муайянлигини сақлаши, ўзини турли, шу жумладан, зарарли таъсмрлардан ҳимоя қилиш-га қодир бўлган хусусиятлари мажмуи тушунилади. Иммунитет киши вужудинингтурли инфекцион касалликларга берилмаслик хусусиятини ҳам ифодалайди.
Инсоннинг туғма бўлган ана шу умумий иммунитет тизимидан фаркли равишда мафкуравий иммунитетни шакллантириб бориш зарур. У ҳар бир авлод учун ўзига хос хусусиятга эга бўлади ва мафкуравий дахлсизликни таъминлашга (иммунитетга эга бўлмаган чақалокларнингузоқяшай олмаслигини эслайлик) хизмат қилади.
Мафкуравий иммунитет тизимининг, асосий ва биринчи унсу-ри, бу билимдир. Аммо билимлар кўп. Диний экстремизм ва терро-ризм тарафдорлари ҳам муайян «билим»ларга таянадилар ва уни омма онгига сингдиришга ҳаракат қиладилар. Демак, мафкуравий иммунитеттизимидаги билимлар объектив бўлиши, воқеликни тўғри ва тўлиқакх эттириши, инсон маънавиятининг бойиши ва жа-мияттараққиётига хизмат қилиши лозим. Бу, биртомондан. Ик-кинчи томондан, бу билимлар ўз моҳият эътиборига кўра, Ва-тан, миллат, инсоният манфаатлари билан узвий боғлиқбўлмоғи керак. Фуқароларимизнинг асл ислом ҳақида холис ва етарли би-лимга эга бўлишлари диний экстремизмга қарши иммунитетни шакллантиришнингасосий шартларидан бири ҳисобланади.
147
Мафкуравий иммунитетнинг иккинчи асосий унсури ана шун-дай билимлар замирида шаклланадиган баҳолар, қадриятлар тизи- мидир. Билимлар қанчалик холис ва чуқур бўлса, унинг замирида юзага келган баҳолар, қадриятлар ҳам шунчалик мустаҳкам бўла- ди. Бир сўз билан айтганда, қадриятлар тизими мафкуравий им- мунитетнинг имкониятларини белгилаб беради ва мафкуравий инфекциялар йўлида мустаҳкам қалқон бўлиб хизмат қилади.
Қайд этилган мулоҳазалар асл ислом ҳақида муайян билимлар- га эга бўлиш, унинг байроғи остида такдим этилаётган ғоялар, қарашлар ва ҳаракатларни тўғри баҳолаш, уларнинг моҳиятан ис- ломий қадриятларга бутунлай зид эканини англаб етишга хизмат қилади, деган хулосани чиқариш имконини беради. Билимлар ва қадриятлар тизими хдм мафкуравий иммунитетнинг моҳиятини тўлиқ ифода эта олмайди. Зеро, мафкуравий иммунитетнингучинчи муҳим унсури ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий-маъри-фий соҳалардаги мўлжал ва мақсадлар тизими билан боғлиқ. Ана шундай аниқтизим бўлмас экан, хоҳ алоҳида инсон, хоҳ миллат ёки жамият бўлсин, гоҳошкора, гоҳпинҳона кўринишдаги маф-куравий тазйиқларга бардош бериши амримаҳолдир.
Мафкуравий иммунитеттизимини шакллантиришда ёт ғоялар кириб келишининг олдини олиш ва уларни йўқотишга қаратил-ган чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига оладиган мафкуравий профилактиканинг ўрни катта. У ижтимоий институтлар томони-дан хилма-хил шаклларда амалга ошириладиган ғоявий-тарбия-вий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий ишлар мажмуи-ни, тўғри ташкил этилган бутун тарбия тизимини қамраб олади.
Бугунги кунда мамлакатимизда миллий истиклол ғояси руҳи билан йўғрилган ана шундай тарбия тизими яратилди. Уни доимий такомиллаштириб бориш ва давр даъватларига ҳозиржавоблигини таъминлаш эса ҳар биримиз ва ҳаммамизнинг асосий вазифамиз ҳисобланади. Зеро, Президентимизтаъкидлаганларидек, «Миллат бор экан, миллий давлат бор экан, унинг мустақиллиги ва эркин-лигига, анъана ва урф-одатларига таҳдид соладиган, уни ўз таъси-рига олиш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш, унинг бойликлари-дан ўз манфаати йўлида фойдаланишга қаратилган интилиш ва ҳаракатлар доимий хавф сифатида сақланиб қолиши муқаррар».
Шундай экан, вояга етаётган ҳар бир фарзандимизни кучли мафкуравий иммунитетга эга шахс сифатида тарбиялаш озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаётни таъминлашимизнинг асо-сий шартларидан бири бўлиб қолаверади.
Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling