Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари
Халқаро шартномаларда иштирок этиш
Download 231.81 Kb.
|
maruza-matni
Халқаро шартномаларда иштирок этиш. Республикамиз тер-роризмга қарши қаратилган кўплаб халк^ро шартномаларни ра-тификация қилиб, улардаги мажбуриятларини изчил бажариб келмоқда. Шу билан бирга, бу масалаларда ўзинингташаббусла-рини илгари сураётганини ҳам алоҳида таъкидлаш зарур.
Маълумки, БМТнингтерроризмнингоддини олиш ваунга қарши курашга қаратилган 13 та ҳужжати (11 та Конвенция ва 2 та прото-кол) мавжуд. Ҳозирда Ўзбекистон 12 та ана шундай халқаро шарт-номаларни ратификация қилган. Улар қаторида 1971 йилдаги фу-қаро авиациясининг хавфсизлигига тахдид соладиган ноқонуний актларга қарши кураш; 1973 йилдаги халқаро ҳимоядан фойдала-нувчи шахслар, шу жумладан, дипломатик агентларга қарши жи-ноятлар учун жазолаш ва уларни бартараф қилиш; 1979 йилдаги гаровга олиш ҳаракатларига қарши кураш; 1980 йилдаги ядровий материалларнинг ҳимояси; 1988 йилдагиденгиз кемалари ҳарака-ти хавфсизлигига таҳдид соладиган ноқонуний актларга қарши кураш; 1997 йилдаги бомбавий терроризмга қарши кураш; 1999 йилдаги терроризмни молиялаштиришга қарши кураш халқаро кон-венциялари борлигини кўриш мумкин. Бугунги кунда БМТ томонидан «Ядровий терроризм хуруж-ЛаРига қарши кураш тўғрисида»ги халқаро конвенция ва «Терро- 138 ризмга қарши кураш бўйича ялпи концепция» лойиҳалари тай-ёрланаётгани Ўзбекистон Республикасинингтерроризмга қарши кураш борасидаги ташаббусларига ҳамоҳангдир. Ўзбекистон Европа Кенгаши доирасида ҳам терроризмга қарши курашга қаратилган 7 халқаро шартномани имзолаган. Уларнинг ичида 1977 йилдаги терроризмнинг олдини олиш; 1978 йилдаги шахсларнинг ўқотар қуролларни сотиб олиш ва уларнинг сакда-шини назорат қилиш; 1983 йилдаги зўравонлик билан амалга оширилган жиноятлар оқибатида жабрланганларга компенсация-лар бериш тўғрисидаги Европа Конвенциялари ҳамда 1957 йил-даги экстрадикция тўғрисидаги Европа Конвенцияси 1975 ва 1978 йилдаги қўшимча протоколлари ва 1959 йилдаги жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Европа Конвенцияси-нинг 1978 йилдаги қўшимча протоколи билан имзоланганини алоҳида қайд этиш лозим. Қайд этилган конвенция ва протоколларда мустаҳкамлаб қўйилган қоидалар республикамизда қабул қилинаётган қонун-лар ва бошқа хуқуқий-меъёрий ҳужжатларда ҳам изчил ифодаси-ни топаётганини таъкидлаш зарур. Download 231.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling